ФУҚАРО, ФУҚАРОВИЙЛИК ВА ФАОЛ ФУҚАРОЛИК ПОЗИЦИЯСИ
Назорат саволлари:
1.Фуқаровийликнинг мазмун-моҳияти нималардан иборат?
Фуқаровийлик бир давлатга мансубликни англаш, давлатга содиқлик ҳамда ватанпарварлик ҳисси сифатида ҳам талқин этилиши мумкин. Бунда давлатни, конституция ва қонунларни, давлат рамзларини ҳурмат қилиш, давлат тузумини ва қонун устуворлигини ҳимоя қилишга тайёр туриш фазилатларига эга бўлган шахс назарда тутилади.
2.Фуқаровийликнинг асосий хусусиятлари ҳақида нималар дея оласиз?
Ўзбекистон Республикасида фуқаролик қуйидаги тамойилларга асосланади:
-ягона фуқаролик, яъни икки ва кўп фуқаролик тан олинмайди;
-фуқароликда тенглик принципи мавжуд;
-фуқароликка эга бўлиш, фуқароликдан чиқиш ихтиёрийликка асосланади;
-фуқароликдан мажбурий чиқаришга йўл қўйилмайди;
Қуйидагилар фуқаровийликни ифода этувчи муҳим жиҳатлардир:
фуқаронинг ўз ҳақ-ҳуқуқларини англаб етиши ва уни амалиётда қўллай олиш кўникмаси;
бошқа фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини эътироф этиш ва ҳурмат қилиш;
фуқаронинг ўз хатти-ҳаракати учун шахсий масъуд эканлиги;
шахснинг давлат ва жамият олдида ўзининг ҳуқуқий ва ахлоқий жиҳатлардан масъуллгини англаш;
фуқароларнинг бир-бирлари билан ўзаро тенглиги;
юксак маънавий-ахлоқий мезонларга асосланган ҳолда ижтимоий воқеликларга нисбатан объектив ва танқидий ёндашувларга эга эканлиги;
ҳокимият органлари, бошқа фуқаролар ва жамоат бирлашмалари билан ижобий мулоқот юритиш ва ҳамкорлик қобилияти;
бир мамлакат, жамият ва давлатга, шунингдек унга тегишли бўлган ҳуқуқий, маданий ва тилни ўзида намоён қилган, ўзини ўзи англаб қобилиятини эгаллаган шахс.
3.Ўзбекистон Республикаси фуқароси Конституциясида белгиланган қандай асосий ҳуқуқ ва эркинликларга эга?
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодексининг 16-моддасида “фуқаро (жисмоний шахс) тушунчаси” қуйидагича белгиланган: “Фуқаролар (жисмоний шахслар) деганда Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, бошқа давлатларнинг фуқаролари, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахслар тушунилади”1.
1992 йил 2 июлда қабул қилинган ва 2004 йил 3 декабрда таҳрир қилинган “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги қонун асосида Ўзбекистондаги фуқаролик ҳолатлари мустаҳкамлаб қўйилди2. Шахс фуқаро бўлсагина, у барча ҳуқуқлардан тўла фойдалана олади ва жамиятни ривожланиши, мамлакатни хавфсизлигини таъминлашга қаратилган бурчларни бажаради. Шахснинг фуқаролиги уни дунёни қаерда яшашидан қатъий назар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга асос бўлади. Яъни фуқароларни фуқаросизларга нисбатан ҳимояланиш имкониятлари кенгрокдир.
Эркинлик шахснинг ўз ихтиёри буйича яшаш, ҳаёт кечириш имконияти бўлиб, шахс фақат қонунларга итоат этиши зарур. Мамлакатимизда ҳар бир кишининг эркинлиги, унинг шахсий дахлсизлиги билан таъминланади. Дахлсизлик деганда шахснинг эркинлигини чекловчи ҳеч қандай ҳаракатларга йул қўйилмаслиги тушунилади. Қонунда белгиланган асослардан ташқари ҳеч кимнинг эркинлиги чекланиши, эркинликка зарар етказилиши мумкин эмас. Қонун тегишли ҳолларда кишиларнинг эркинлигини чеклашга йул қўяди, холос. Яъни улар жиноий ҳаракатлари содир этса, ёки шундай ҳаракат содир этишда гумон қилинса, шахсни жамиятдан ажратишга зарурат туғилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24-42-моддаларида фуқароларнинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш учта йўналишда амалга оширилади Шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар: яшаш ҳуқуқи; шахсий дахлсизлик ҳуқуқлари; айбсизлик презумпцияси ; турар жой даҳлсизлиги; эркин кўчиш ҳуқуқи; фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги; ҳуқуқ ва манфаатларига даҳлдор ҳужжатлар билан танишиб чиқиш ҳуқуқи; виждон эркинлиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |