Фуқаро бинолари архитектураси фанидан маърузалар матни



Download 9,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/98
Sana26.02.2022
Hajmi9,57 Mb.
#470050
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   98
Bog'liq
fuqaro binolari arxitekturasi (1)

 
Таянч сўзлар ва иборалар: 
йирик блок, простенка блоки, перемичка блоки, деразаости блоки, пояс блоки, 
бурчак блоки, бўлиниш системаси. 
1) Йирик девор блокларининг турлари 
Маълумки, қурилиш муддатларини қисқартириш ва қурилиш майдонида 
меҳнат сарфини камайтиришнинг асосий йўли - бу биноларни йирик 
элементлардан қуришга ўтишдир. Бу йўналишнинг дастлабки босқичида йирик 
блоклардан бинолар қурилиши йўлга қўйилди. 
Йирик блоклардан қуриладиган биноларнинг ташқи деворлари катта 
ўлчамли сунъий ва табиий тошлардан тайёрланган йирик блоклардан монтаж 
қилинади.
Блокларнинг оғирлиги 3 тоннагача ва ундан ортиқ бўлиши мумкин. Улар 
махсус кўтаргич механизмлар (кран) воситасида ўрнатилади (18.1-расм). Йирик 
блокли бинонинг структураси 18.2-расмда кўрсатилган. 
Йирик блокли биноларда кўпинча бўйлама юк кўтарувчи деворли 
конструктив схема қўлланилади. Бундай биноларда ғиштдан барпо этиладиган 
биноларда қўлланиладиган типовой ораёпма плиталардан фойдаланиш мумкин 
бўлади (18.2-расм). Йирик блокларнинг баландлиги ва узунлиги ташқи ва ички 
деворларни блокларга бўлиниш системасига боғлиқ ҳолда қабул қилинади. 
Бироқ уларнинг ўлчамлари бир-биридан кескин фарқ қилмагани маъқул. Чунки 
уларни монтаж қилиш учун кран танлаш қийинлашмаслиги керак. 
18.1-расм. Йирик блокли бино-
нинг кўриниши:
1- простенка 
блоки; 2 - бурчак простенка 
блоки; 3 - перемичка блоки; 
4 - дераза ости блоки; 5 - цоколь 
блоки. 


158 
18.2-расм. Йирик блокли бинонинг структураси: 1 - пойдевор таглик плитаси;
2 - пойдевор блоки; 3 - проёмсиз цоколь блоки; 4 - проёмли цоколь блоки;
5 - ташқи девор простенка блоки; 6 - перемичка блоки; 7 - дераза ости блоки;
8 - балкон плитаси; 9 - қаватлараро ёпма плитаси; 10 - ўйиқли дераза ости 
блоки; 11 - махсус сантехника блоклари; 12 - карниз; 13 - парапет;
4 - ички пояс блоки; 15 - ички девор простенка блоки;16 - пардадевор. 
Ташқи йирик девор блокларини енгил ва ячейкали бетонлардан, газо- ёки 
пеносиликатдан, арболитдан, баъзан эса ғиштдан ҳам тайёрлаш мумкин. 
Уларни ракушечник ва туфга ўхшаш нисбатан енгил, кам иссиқлик ўтказувчан 
табиий тошлардан арралаб олиб ҳам тайёрланади. Йирик девор блокларини 
яхлит ва ковакли қилиб тайёрлаш мумкин (18.3-расм). Ташқи девор 
блокларининг қалинлиги 300-500 мм атрофида бўлса, Ўзбекистан шароитида 
етарли ҳисобланади. 


159 
Простенка блокларини ён томонида “чорак” чиқариб тайёрланади. 
Блокларнинг массанини камайтириш мақсадига уларда вертикал каваклар 
қилиниши мумкин.
а
в
б
г
д
е
b
1
2
1
2
1
3
2
1
2
3
b
1
4
2
18.3-расм. Йирик ташқи девор блоклари конструкциялари: а - яхлит енгил 
бетон блок; б - ковакли бетон блок; в - енгил бетон билан тўлдирилган ғишт 
блок; г - енгил ғиштдан қилинган блок; д - табиий тошлардан ёки арболитдан 
арралаб тайёрланган блок; е - табиий тошлар қўшилган енгил бетондан 
қилинган блок; 1 - фасад томони; 2 - енгил бетон; 3 - ғишт; 4 - зичлиги кичик 
табиий тош (
3
/
1600
м
кг
). 
Йирик блоклардан қилинган ташқи деворлар юк кўтарувчи ёки ўз-ўзини 
кўтарувчи бўлиши мумкин. Деворда жойлашган ўрнига мувофиқ равишда 
йирик блокларнинг турлари 18.4-расмда кўрсатилган. Уларга деразалар ёки 
эшиклар орасида ўрнатиладиган простенка блоки, дераза ёки эшиклар 
ўрниларининг устидаги перемичка блоки, перемичка блокларининг сатҳида 
ўрнатиладиган пояс блоки, дераза ости блоки, цоколь блоки, карниз блоки, 
парапет блоки, бурчак блоклари, ички девор блоклари, зинахона девори учун 
блоклар мисол бўлади.
Ички девор блокларига теплотехник талаблар қўйилмаганлиги учун 
уларни асосан оғир бетондан тайёрланади. Бинобарин, оғир бетондан қилинган 
ички деворларнинг товуш изоляцияси хусусиятлари жуда яхши бўлади. Оддий 
ички девор блокларининг қалинлиги ёпма плиталарнинг таяниш шартига 
асосланиб 300 мм қабул қилинган. Ички деворлар ўзини-ўзи кўтарувчи 
бўлганда, уларнинг қалинлигини 200, 160 мм қилиб тайёрлаш ҳам мумкин. 
Махсус сантехника блокларининг қалинлиги бир қатор каналлар билан 230 мм 
ёки икки қатор каналлар билан 460 мм бўлиши мумкин. 
Перемичка блокларининг устида ёпма плиталар таяниши учун полка 
қилинади. Блокнинг остида дераза ўрни жойлашган қисмида “чорак қилинади”. 
Ташқи деворнинг дераза бўлмаган яхлит қисмларида перемичка блоклари 
сатҳида пояс блоклари ўрнатилади. Уларнинг остида “чорак” қилинмайди. 


160 
b
20
80
- 3
58
0
4
2
0
5
8
0
а
1
2
3
b
20
80
б
5
8
0
1
3
b
11
90
- 3
00
0
5
8
0
1
2
в
b
51
5 -
17
90
7
1
5
-
2
1
8
0
1
г
д
1
2
b
51
5 -
17
90
7
1
5
-
2
1
8
0
b
7
6
0
8
4
0
12
45
- 1
79
0
1
2
е
b
12
45
- 1
79
0
7
6
0
8
4
0
ж
18.4-расм. Йирик ташқи девор блоклар габарит схемалари: 
а - перемичка блоки; б - пояс блоки; в - бурчак пояс блоки; г - простенка блоки; 
д - бурчак простенка блоки; е - дераза ости блок ; ж - ўйиқли дераза ости блоки; 
1 - блокнинг фасад томони; 2 - кўтариш илгаги (петля); 3 - ёпма 
элементларининг таяниш жойи. 

Download 9,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish