Фуқаро бинолари архитектураси фанидан маърузалар матни


) Темирбетон, металл ва ёғоч зиналарнинг конструктив ечимлари



Download 9,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/98
Sana26.02.2022
Hajmi9,57 Mb.
#470050
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   98
Bog'liq
fuqaro binolari arxitekturasi (1)

2) Темирбетон, металл ва ёғоч зиналарнинг конструктив ечимлари 
Зиналарнинг асосий конструктив элементлари 
маршлар, майдончалар 
ва маршлар ёнида қилинадиган тўсиқ
лардан иборат. 
Марш 
- бир неча 
қатор поғоналардан иборат қия конструкция. Зиналар майда ўлчамли 
элементлардан қилинса, алоҳида поғоналар косоурга таяниб туришлари, 
пиллапоя ҳосил қилишлари мумкин. Замонавий биноларда поғоналари косоур 
билан бирга тайёрланган йиғма маршлар қўлланилади. Ёғоч зиналарда 
косоур
вазифасини 
тетива
бажаради. Хавфсизликни таъминлаш учун марш 
ёнида баландлиги 0,85 м бўлган метал панжарали ва ёғоч тутқичли тўсиқ 
қилинади. 
Зина майдончалари жойлашган ўрнига қараб қават майдончалари ва 
қаватлар орасидаги майдончаларга бўлинади.
Зина маршларидаги барча поғоналар бир хил шаклда бўлиши керак. 
Акс ҳолда юриш ноқулай бўлади. Лекин одатда маршдаги пастки ва устки 
поғоналарнинг шакли-бичими бошқаларидан фарқ қиладилар. Уларни 
ҳошия 
поғона (фриз)
деб аталади. Ҳошия поғоналар зина марши конструкциясидан 
зина майдончасига ўтиш учун хизмат қиладилар. Бир қават орасидаги 


146 
маршлар сонига қараб зиналар бир маршли, икки маршли ва уч маршли 
бўлиши мумкин (17.3-расм). Битта маршдаги поғоналар сони 18 тадан кўп 
бўлмаслиги керак. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
17.3-расм. Зиналарнинг турлари: а - бир маршли зина; 
б - икки маршли зина; в - уч маршли зина. 
Зина маршларининг кўндаланг кесими турли хил бўлиши мумкин. 
Шунга кўра йиғма темирбетон зиналарни қўйидаги турларга бўлиш мумкин. 
Масалан, П-симон кессон маршли зина, П-симон букма маршли зина,
 
Н-
симон букма маршли зина, Т-симон букма маршли зина ва хошия 
поғонасиз плита маршли зиналар шулар жумласига кирадилар (17.4-
расм). Булардан ташқари каркасли биноларда маршлар зина майдончалари 


147 
билан бирга тайёрланган зиналар ҳам қўлланилади. Бy ҳолда охирги қаватда 
қўшимча майдонча қилинади. 
17.4-pacм. Зиналарнинг конструктив ечимлари: a - П-симон кессон типидаги 
марш; б - П-симон букма марш; в - Н-симон букма марш; г - Т-симон букма 
марш. 
Турар-жой биноларида зина маршларининг кенглиги 900 мм дан 
1400 мм гача бўлиши мумкин. Энг кам ўлчам икки қаватли биноларда, 
катталари эса, қаватлар сони кўп бўлганда қўлланилади. Зина 
майдончаларининг кенглиги зина маршининг кенглигидан ва 1200 мм дан 
кам бўлмаслиги керак. 
Зина жойлашган хонанинг кенглиги В шу хонадаги маршлар 
кенгликлари А нинг йиғиндисига улар орасидаги камида 100 мм бўлиши 
керак бўлган оралиқ - бўшлиқни қўшилганига тенг, яъни 
В = 2
 
х А + 100 мм. 
Икки маршли зинадаги битта маршнинг баландлиги одатда қават ба-
ландлиги Н нинг ярмига, яъни Н:2 га тенг. Маршдаги поғоналар сони "
n
" ни шу 
маршнинг баландлигини ундаги битта поғонанинг баландлиги (масалан, 150 мм 
га) бўлиб топилади. Масалан, 
n
= (Н:2):150. 
Шуни эътиборга олиш керакки, маршдаги битта поғонанинг пиллапояси 
зина майдончасига қўшилиб кетади. Шунинг учун пиллапоянинг узунлиги "
d

ни аниқлашда поғоналар сонини 1 та кам олиб поғона кенглиги (масалан, 300 
мм) га кўпайтирилади. Масалан, d = (
n
-l)x300 мм. 
Бу қийматга зина майдончаларининг кенглиги (C
1
ва С
2
) ни қўшсак, 
зинахонанинг зарур узунлиги L келиб чиқади, яъни 
L - d + С
1
+ С
2
мм. 


148 
Худди шунга ўхшаш мулоҳазалар асосида бино қирқимида зина 
профилини келтириб чиқарилади. 
Замонавий кўп қаватли биноларда асосан темирбетондан катта 
ўлчамли қилиб тайёрланган маршлар ва майдончалардан иборат зиналар 
қўлланилади. Унификациялаш мақсадида маршларнинг узунлигини бир хил 
қилинади. Марш ва майдончалар сиртлари заводда пардозланиши мумкин. 
Жамоат биноларида зиналарда қоплама поғоналар қўлланишига руҳсат 
берилади. 
Зина майдончалари ён томони билан ёки махсус таянч элементи 
ёрдамида зинахонанинг ён деворларига таяниб туради. Йирик панель ва блок 
деворларда зина майдончаси деворга махсус таянч столчалари воситасида 
таянишлари мумкин. 
Умуман олганда зиналарни монолит бетондан ҳам қилиш мумкин. Лекин 
бундай зина жуда кўп меҳнат сарфи талаб қилади, шунинг учун улар ноёб 
биноларда қўлланилиши мумкин (17.5-расм). 
 


149 
17.5-расм. Монолит бетондан қилинган зинанинг элементлари: А - чапга 
буриладиган зина; Б - ўнгга буриладиган зина; 1- марш; 2-майдонча; 3-тўсиқ;
4- косоур; 5-кўтари-лиш чизиғи; 6 ва 7-ҳошия поғоналар; 8 - поғона кенглиги; 
9- поғона баландлиги; 10- бурилиш поғоналари. 
Авария ҳолатларида ва ёнғин пайтида фойдаланиладиган зиналарни 
одатда металлдан тайёрланади ва улар бино ташқарисида жойлаштирилади 
(17.6-расм). 
17.6-расм. Металл зиналар

Download 9,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish