FOYDALI MASLAHATLAR|
1.Хом сабзавотларни пластмасса тахтакачда тўғранг. Акс ҳолда, ёғочлиси сабзавот шарбати ва ҳидини ўзига сингдириб олади. Кейин ўша ўткир ҳид бошқа сабзавотларга ҳам уриб қолиши мумкин.
2. Хом сабзавотли салатларни аввалдан эмaс, столга тортишга бир неча дақиқа қолганида тайёрланг.
3. Қайнатилган сабзавотларни бутунлай совиганидан сўнггина тўғранг. Совуқ махсулот билан иссиқ махсулотни аралаштириш салат таъмини бузади.
4. Қайнатилган сабзавотлар юмшаб қолмаслиги ва мазаси тахир бўлмаслиги учун улар қайнаётган сувга бир чой қошиқ шакар солинг.
5. Салатга солинадиган картошка эзилмаслиги ва мазали бўлиб пишиши учун кам сувда қайнатинг. Ёки зар қоғозга ўраб, газ печида пишириб олинг.
6. Тайёр салатларни узоқ сақлаш учун шишали ёки эмаль идишда сақланг.
7. Салатни фақатгина таркибига кирувчи махсулотлар билан безатинг. Шунда мазаси ўзгармайди.
8. Ҳар қандай салатни музлатгичда 12 соатдан ортиқ сақлаб бўлмайди.
9. Қават-қаватли салатлар майонезга тўйиниб, мазали бўлиши учун қаватини юпқароқ ва камроқ қилинг.
10. Сабзавотларни иложи боричаалоҳида алоҳида қайнатинг, шунда уларнинг таъми ва ранги бузилмайди.
11. Тaйёр сабзавотларни асло сувда совутманг, акс ҳолда улар
шилимшиқ бўлиб қолади ва пўстидан тозалашга қийналасиз. Бу мазасига ҳам таъсир қилиши мумкин.
Banan-qulupnayli tort🍌
Sizlarga bugun ajoyib biskvitli tort retseptini taqdim etamiz. Bunday tortni oddiy kundalikda ham, bayram yoki tug’ilgan kunlarda ham pishirish mumkin.
Biskvitni bizlar aylanasi 18-20 sm kattalikdagi qolipda pishirdik.
Masalliqlar:
KORJIGA:
4 ta tuxum
80 gramm 20% yog'li smetana
200 gramm shakar
250 gramm un
bir chimdim tuz
1.5 choy qoshiq qabartma
1 choy qoshiq vanil shakari
ASOSI VA KREMIGA
500 millilitr 35 %li yog'li qaymoq
16 gramm qaymoq uchun quyuqlashtiruvchi
50 gramm shakar upasi
0.5 choy qoshiq vanil shakari
2 dona banan
100-200 gramm qulupnay
Tayorlanish:
Qadam 1 Tugllandi
Korjiga:
Kattaroq idishga tuxum, shakar, vanil shakari va tuzni solamiz.
Qadam 2 Tugllandi
Mikser yordamida 3 hissa kattalashguniga qadar ko'pirtirib olamiz. O'rtacha tezlikda taxminan 10 daqiqa ko'pirtiramiz.
Qadam 3 Tugllandi
Smetanani solamiz, tezligini kamaytirib, yana ozroq ko'pirtiramiz.
Qadam 4 Tugllandi
Alohida idishga un va qabartmani elab solamiz.
Qadam 5 Tugllandi
Unni oz-ozdan tuxumli massaga solib, lopatka yordamida aralashtiramiz.
Qadam 6 Tugllandi
Qolipning chetlariga sariyog' surtib, ozroq un sepamiz. Ostiga pergament qog'oz to'shaymiz.
Qadam 7 Tugllandi
Quyuq xamirni qolipga quyamiz.
180 C darajada qizigan pechda biskvitni 40-50 daqiqa davomida pishirib olamiz. Pishirish jarayonida pechni ochib ko'rish mumkin emas, aks holda biskvit ko'tarilmay qoladi.
40 daqiqadan so'ng gugurt cho'p yordamida tekshirib ko'ramiz. Agar quruq chiqsa, demak pishgan hisoblanadi. Pishgan biskvitni pechni ochiq qoldirib, 10 daqiqa sovutamiz.
Qadam 8 Tugllandi
Biskvitni qolipidan ajratib, 10 daqiqa pech panjarasida sovutib olamiz.
Qadam 9 Tugllandi
Biskvitni ko'ndalangiga teng ikkiga bo'lib olamiz.
Qadam 10 Tugllandi
Kremi:
Idishga qaymoqni quyib, 1-2 daqiqa yuqori bo'lmagan tezlikda ko'pirtirib olamiz.
Qadam 11 Tugllandi
So'ng shakar upasi va vanil shakarini sepib, yana 1 daqiqa ko'pirtiramiz.
Qadam 12 Tugllandi
Qaymoqqa mo'ljallangan quyultirgichni solib, yaxshilab ko'pirtirib olamiz.
Krem o'z shaklini ushlab turishi, oqib ketmasligi lozim.
Qadam 13 Tugllandi
Qulupnay va bananlarni yupqa qilib to'g'raymiz, ustini bezatish uchun bir nechta qulupnaydan olib qo'yamiz.
Qadam 14 Tugllandi
Biskvitning birinchi qavatiga krem surtib chiqamiz. Kesilgan mevalarni teramiz. Ikkinchi qavat biskvitni qo'yib, usti va chetlariga krem surtamiz.
Ustini ikkiga bo'lingan qulupnaylar va krem bilan bezatamiz.
Qadam 15 Tugllandi
Bayramona tort tayyor,
🍸Foydali va mazali kokteyllar
Qovoqli
Zarur masalliqlar:
✅300 ml. qaynatilgan sut,
✅120 gr. qovoq,
✅100 ml. ko‘pirtirilgan qaymoq,
✅4 choy qoshiq shakar,
✅yarim choy qoshiq vanilin,
pichoq uchida dolchin.
Tayyorlanishi:
Qaynatilgan qovoqni pyure ko‘rinishiga keltiring. Blenderga solib, sut, qaymoq, shakar, vanilin va dolchinni solib, aralashtiing.
Bananli
Zarur masalliqlar:
✅250 ml. kefir,
✅bitta banan,
✅2 bo‘lak pechenьye,
✅1 choy qoshiq asal.
Tayyorlanishi:
Barcha maslaliqlarni blenderga solib, aralashtirisangiz, xusht’m kokteylь tayyor bo‘ladi.
Shokoladli
Zarur masalliqlar:
✅200 ml. olma sharbati,
✅2 dona kivi,
✅bittadan banan va nok,
✅20 gr. shakar,
✅10 gr. shokolad.
Tayyorlanishi:
Nok, banan va kivilarni po‘stidan tozalab, to‘g‘rang-da, belenderga solib, ezing. So‘ngra shakar, olma sharbati qo‘shib, aralashtiring. Staknalarga solgach, yuziga shokolad qirindisi sepasiz.
Yoqimli ishtaxa
Уй шароитида юзни оқартириш
✨ Юз терисини қуёш,шамол ва совуқ таъсиридан асраш учун юзга тухум оқини суртиш лозим.Ушбу муолажа узоғи билан 10 дақиқа давом этади.
✔️Баргизуб (зубтурум)ҳам юзни оқартириш хусусиятига эга.У яраларни тез битишига ёрдам беради.Бунинг учун зубтурумнинг янги чиққан,йирик баргларидан олиб,худди ўсма каби қўлда сиқилади ва суви юзга суртилади.
Офтоб тиғида қорайган юз терисини илиқ сут билан артиш ҳам анча фойдалидир.Бунда нафақат тери озиқланади,балки юзингиз аъло даражада оқаради.Умуман олганда,сут маҳсулотлари – творог,сузма,қатиқ ҳам юз терисини озиқлантириб,таранглаштиради.
Юзнингтиниқ бўлиши учун бақлажон суви билан артиш ҳам фойдалидир.Бундан ташқари,лимон суви кунора суртилса,юзни силлиқ қилади.
✨Юз терисини оқартирувчи ниқоблар:
✔️50 грамм асалга 5 томчи лимон шарбати қўшиб аралаштирилади.Тайёр бўлган аралашма эрталаб юзга суртилади ва 15 дақиқадан сўнг ювиб ташланади.Ушбу ниқоб юзни табиий равишда оқаришини таъминлайди.
✔️Бирдона лимонни сиқиб,сувига 100 грамм асал қўшасиз.Уни музхонада сақлаб,ҳар куни эрталаб юз ювишдан олдин 10 30 дақиқа юзингизга суртиб қўйсангиз,ажинлар тушишининг олдини олади.
✨Юзни оқартиришнинг 3 сири
✔️ 1 - ниқоб
✨Кучли оқартирувчи таъсирга эга бу ниқобни терининг фақат доғ босган сатҳларига суртиш тавсия этилади.
📌Тайёрланиши:1 чой қошиқдан сут (ёкисут зардоби),лимон шарбати ва 3 фоизли водород пероксидини аралаштириб,юзнинг доғ босган жойларига 2 3 маротаба (ҳарбеш дақиқада)суртилади.Охирги қатлам қуригач,10 дақиқа кутиб,ниқобни илиқ сувда ювиб ташланг ва юз терисига озиқлантирувчи крем суртинг.
✔️2 - ниқоб
✨Лимонли.Юздаги сепкил ва пигмент доғларни кетказиш учун лимондан фойдалансангиз ҳам бўлади.
📌Бунингучун битта тухум оқи бир дона лимон шарбати билан кўпиртирилади ва ичига 1 чой қошиқ глицерин ҳамда ярим стакан одеколон қўшилади.Ҳосил бўлган лосон ҳар куни уйқуга кетиш олдидан юз терисига суртилади.
‼️Ёғлитери соҳибалари диққатига!
✔️Агар сепкилдан халос бўлишни хоҳласангиз,кечқурун юзингизни совунлаб ювганингиздан сўнг совуқ сувда чайинг.Сочиқ билан артгач,бир дона лимон шарбати ва ярим стакан ароқ аралашмасидан тайёрланган лосонни юзингиз терисига суртинг.Бу муолажа юзингизни нафақат оқартиради,шунингдек,тозалайди ва силлиқлаштиради.
✔️3 - ниқоб
✨ Ҳуснбузар,доғ ва сепкилга қарши бошпиёзли ниқоб.Майда тишли қирғичдан ўтказилган пиёздан ҳуснбузар,доғ ва сепкилга қарши самарали восита сифатида фойдаланиш мумкин.
📌Юздаги доғларни кетказиш учун
✨ Агар юз терингиз қуруқ ва доғ босган бўлса,бошпиёзни майда тишли қирғичдан ўтказиб,тенг миқдорда (ёкисал кўпроқ)суюқ асал қўшинг.Аралашма юз терисига суртилади,15 20 дақиқадан сўнг аввал нам,кейин қуруқ тампон билан артилади.
✔️Шунингдек,ёғли ва нормал тери соҳибалари пиёз шарбатидан сепкил ҳамда пигмент доғларни кетказувчи восита сифатида фойдаланишлари мумкин.Бунинг учун эрталаб ва кечқурун юз терисини пиёз шарбатига намланган тампон билан артиб,сўнг қаймоқ суртилади.10 дақиқадан сўнг илиқ сувда ювиш керак.
☺️Дарвоқе…
✔️Юзни оқартирувчи энг асосий сабзавотлардан бири — бодрингни унутибман.Дугонажон,агар юзингиз сутга чайилгандек оппоқ бўлишини хоҳласангиз,ҳар куни бир дона бодрингни ўртасидан иккига бўлиб,шарбатини юзингиз терисига суртинг.Бодрингни майда тишли қирғичдан ўтказиб,ниқоб тайёрласангиз ҳам бўлади.
Eng yaxshi yechimlardan biri - soch uchun ushbu sprey ✅
Do'stlaringiz bilan baham: |