ФОЗАЛОН, 35% эм.к. (золок, бензофосфат). Соф моддаси: 0,0-диэтил-8-(6-хлорбензоксазолинил-3-метил) дитиофосфат. У нордон ва нейтрал муҳитда турғун бўлиб, ишқорли муҳитда тез гидролизланади. Фозалон тупроқда ва ўсимликда турли омиллар таъсирида (25 кун давомида) парчаланади.
Фозалон ичдан ҳамда сиртдан таъсир қиладиган инсектицид ва акарициддир. Даслабки пайтдан фаол бўлиб, анча вақтгача самарали натижа беради. Ўсимликка ичдан (чекланган даражада) таъсир қилади. Ўтказган тажрибаларимизга қараганда фозалон ўсимликда пастга ва юқорига қараб оқувчи найчалар бўйича маълум даражада силжий олади. Ўсимликни шира, ўргимчаккана, трипс, қандала каби сўрувчи ҳамда ғўза тунлами, карадрина сингари зараркунандалардан ҳимоя қилишда яхши натижа беради (бунда гектарига 2,5-3 л препарат сарфланади), ўсимликларни куйдирмайди. Айни вақтда уни мевачиликда ҳамда цитрус ўсим-ликлар ўстиришда ҳам зараркунандаларга қарши 0,2% ли қуюқликда ишлатиш тавсия этилган.
Дала шароитидаги ҳисоблашларга кўра, фозалон билан ишлов берилгандан кейинги дастлабки беш кунда энтомофагнинг атиги 5% и нобуд бўлди, ундан кейинги кунларда эса бу хил ҳашаротларнинг нобуд бўлгани бутунлай сезилмади. Шуни қайд этиш керакки, фосфорорганик бирикмаларга чидамли ўргимчаккананинг популяцияларига қарши курашда фозалон фойда бермайди.
Одам ва исиққонли ҳайвонлар учун фозалон юқори даражада заҳарли ҳисобланади (ЎД50 каламушлар учун вазнининг ҳар килограммига 108 мг га тенгдир). Терига таъсир қилиши ва кумулятив хусусияти сустроқ сезилади. У Франциянинг Рон-Пуленк фирмасида, бензофосфат эса, мамлакатимиз саноатида чиқарилади. Охирги ишлов бериш ҳосил етилишидан 30 кун олдин тўхтатилади. Фозалон билан ишланган майдонга трихограмма 12, бракон 5 кундан кейин қўйилади. Олтинкўзга таъсир этмайди.
ПИРИНЕКС, 40,8% эм.к. (дурсбан). Соф моддаси: хлорпирифос. Замонавий ФОБ, соф ҳолда бир қатор қишлоқ хўжалик экинларини зараркунандалардан ҳимоя қилиш учун ишлатилади. Шунингдек, синергист сифатида синтетик пиретроидга (ципер-метрин) аралаштирилиб (нурел-Д) ишлатилади.
Хлорпирифос иссиқ қонли ҳайвонлар учун ўртача заҳарли бирикма бўлиб, атроф муҳитга катта хавф туғдирмайди. Пиринексни ғўзада шира ва трипсга қарши (0,5-0,7 л/га), оққанот ва ўргимчакканага қарши (1,5 л/га); олма дарахтларида-мевахўрга (1,5-2,0 л/га) ҳамда ўргимчакканаларга қарши (2,0 л/га) қўллашга рухсат берилган. Ҳосил етилишидан 30-40 кун илгари ишловни тўхтатиш лозим. Айрим ҳолларда (юқори ҳарорат ва намлик, эритма қуюқлиги юқори бўлганда) хлорпирифос нозик барг ва новдаларни куйдириши мумкин.
ПОЛИТРИН (поликрон, куракрон). Соф моддаси: профенофос. Ўртача заҳарли ФОБ. Жуда кўп сўрувчи зараркунандалардан самарали ҳимоя қилади. Ўргимчаккана, шира, трипс, қандалалар, қалқондорлар ва комсток қуртига қарши энг юқори натижа беради. Профенофоснинг ижобий хусусиятларидан бири - фойдали ҳаҳарот олтинкўзга нисбатан шафқатлилигидир. 2005 йиддан бошлаб комплекс зараркунандаларга қарши самара бера-диган аралашма - Политрин-К (кейинги бўлимларда тавсифланган) синаб жорий этилди.
ОРТЕН, 75% эм.к. (лансер, 75% э.кук.) Соф моддаси: ацефат. Ўртача заҳарли бирикма (ЎД50 866-945 мг/кг га тенг) бўлиб, бир қатор сўрувчи зараркунандаларга қарши юқори даражада самаралидир. У сиртдан ва ичдан таъсир кўрсатади. Ўзбекистонда ғўзани шира ва трипсдан ҳимоя қилиш учун (0,7 л/га) ҳамда тама-кини шу ҳашаротлардан ҳимоя қилиш учун (0,75 л/га) тавсия қилинган. Бундан ташқари, чигитни дорилаб экишга (4 кг/т) мўлжалланган махсус шакллари ҳам мавжуд: лансер, 80% н.кук. ва ортен, 75% н.кук. Кучли ҳидга эга, аммо сув билан қоришга-нидан кейин бу ҳид йўқолади. Нисбатан тез (10 кун) парчаланиб кетади.
Системали таъсир хусусиятига эга бўлган пестицидлар учун ишчи суюқлигини хажми унчалик ахамиятга эга эмас.
Фосфорорганик препаратларни сифат анализлари қуйидаги тартибда ўтказилади.
5.1.-жадвал
Фосфорорганик пестицидларни сифат анализлари
№
|
Агрегат ҳолати ранги ва хиди
|
Сувга бўлган муносабати
|
Қиздирилганда ўзгариши
|
Реакциянинг барқарорлиги
|
Аниқланган препарат
|
1.
|
Саримсоқ ҳидли жигарранг суюқлик
|
Сувда эримайди, лекин эмульсия ҳосил қилади
|
Пробиркадаги 2-н натрий гидроксиди эритмаси билан қўрғошин қоғозини қайнатилса, (бунинг учун 8.1 г қўрғошин ацетатни 100 мл сувдаги эритмасида фильтр қоғоз ҳўлланади) пробирка ички фильтратга янгидан тайёрланган молибден суюқлигидан 2 баробар миқдорда қўшилади (1 л сувда 150 г молибден аммонийси эритилади ва унга секинлак билан 500 мл концентрланган азот кислотаси (зичлиги 1.4 бўлган) ва 500 мл сувдаги 300 г аммоний нитрат эритмаси қуйиб аралаштирилиб туриш билан тайёрланади). Яшил ранг чўкма ҳосил бўлади, қиздирганда сариқ рангга айланади.
|
Метафос, эмульгирланган концентрат
|
2.
|
Шиддатли саримсоқ ҳид берувчи ҳаворанг кукун
|
Сувда эримайди, лекин суспензия ҳосил қилади
|
Шунинг ўзи
|
Метафос, ҳўлланган кукун
|
3.
|
Шиддатли ёқимсиз палағда тухум ҳиди берувчи қўнғир қуюқлашган суюқлик
|
Сувда эримайди, лекин барқарор суспензия ҳосил қилади
|
Колбадаги карбофосни қайтарувчи совитгич (60-70 см узунликда пробка орқали ўтказилган шиша трубка) ёрдамида 2-н натрий гидроксиди эритмасида 30 минут қайнатилиб, фильтрланади. Фильтратга мис сульфат эритмаси (1 л сувда 124-85 г) қўшилади. Сарғиш – ҳаворанг чўкма ҳосил бўлади.
|
Карбофос, эмульгирланган концентрат
|
4.
|
Майда кристалсимон модда ёки оқ, оч-ҳаворанг, ўзига хос ҳид берувчи паста
|
Сувда яхши эрийди
|
Пробкадаги хлорофосга 2-н натрийгидроксиди эритмасидан озгина солиб қайнатилганда (иситилганда) эритма сарғаяди. Пробиркани беркитган кўк лакмус қоғоз қизил рангга ўтади
|
Техникавий хлорофос
|
5.
|
Оқ ёки оч ҳаворанг, ҳид берувчи кукун
|
Сувда қисман эрийди ва суспензия ҳосил қилади
|
Шунинг ўзи
|
Хлорофоснинг ҳўлланган кукуни
|
6.
|
Оч ҳаво рангли, ҳид берувчи донодорлашган пестицид
|
Сувда эрийди
|
Шунинг ўзи
|
Донодорлашган хлорофос
|
7.
|
Сарғиш, оқ-пушти рангга мойил оқсимон, ўзига хос ҳид берувчи кукун
|
Сувда эримайди, лекин турғун мустаҳкам суспензия ҳосил қилади
|
Чинни ҳовончадаги текшириладиган моддага 2 томчи спиртли эритмадан томизилади ва бу эритма қуруқ ҳолатга келгунча портлатилади. Қолган қуруқ қолдиққа индикатор аралашмадан бир томчи қўшилади (5 мл от зардобига 15мл сув, 0.5 мл 0.1 н натрий йодиди ва 1.25 мл 0.6 ли бромфенол кўк эритмасидан қўшилади). 10 минутдан сўнг 0.4% ли ацетилхолин эритмаси қўшилади ва 30 минут давомида косадаги суюқлик рангини ўзгариши кузатиб борилади. Бунинг учун чинни косага 2 томчи этил спирти томизилади ва қуруқ ҳолга келгунга қадар парлантирилади, сўнгра юқорида кўрсатилган тартибда иш олиб борилади. Бензофосфат билан ўтказилган бу намунада суюқлик ранги ўзгармайди. Лекин контролдаги кўк рангли суюқлик аста-секин сариқ рангга ўтади
|
Бензо-фосфат ҳўлланган
|
8
|
Олча-қизил рангли ҳид тарқатувчи суюқлик
|
Сувда эрийди, барқарор эмульсия ҳосил қилади
|
Шунинг ўзи
|
Бензофосфатнинг концентрат эмульсияси
|
Фосфорорганик препаратларни қишлоқ хўжалик экинларининг зараркунандаларига қарши қўллаш тартиблари қуйидаги жадвал шаклида тўлдирилади.
Фосфорорганик препаратларни зараркунандаларга қарши қўллашда ўзига хос салбий хусусиятлари бўлиб айниқса уларнинг табиатга, фойдали ҳашаротларга таъсири барча препаратлар бўйича таҳлил этилади.
Назорат учун саволлар
Фосфорорганик пестицидларни хоссаларини айтиб беринг.
Данадим препаратига изоҳ беринг.
Ортен препаратига таъриф беринг.
Фосфамид препаратига изоҳ беринг.
Фозалон препаратига таъриф беринг.
Карбофос препаратига таъриф беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |