Фосфорли угитлар



Download 211,79 Kb.
bet2/6
Sana04.04.2022
Hajmi211,79 Kb.
#528146
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Фосфатли ўғитлар ишлаб чиқариш

Фосфат кислота.
Фосфат кислота аммофос ишлаб чикариш учун асосий компонент хисобланади. У ярим махсулот сифатида нафакат аммофос ишлаб чикаришда, балки бошка комплекс угитлар ва техник тузлар ишлаб чикаришда хам хизмат килади.
Фосфор асосида олинадиган кислоталарнинг умумий массаси етарлича катта. Урта фосфат кислота соддарок килиб фосфат кислота деб аталади. Одатда уни турли концентрацияли сувли эритмаси ишлатилади. Концентрланган эритмаси мойсимон хусусиятли булади. Кимёвий тоза фисфат кислота рангсиз, сувда яхши эрийди, шаффоф кристалл хосил килади, 42,350С да суюкланади, хавода осон ёйилади.
Фосфат кислота ва унинг кристалогидратлари водород боги тетраэдрик гурух РО4 ни ташкил килади. айнан шундай структура унинг концентрланган эритмаларини мойсимон холатини ифодалайди. 50 % дан оз Н3РО4 тутган сувли эритмаларда фосфат анионлари узаро богланишига караганда сув молекуласи билан богланиши осон кечади. Демак ортофосфат кислота бу аслида фосфат ангидридининг сувли эритмаси
Р2О5 + 3Н2О = 2Н3РО4
Тадкикотларни курсатишича, фосфат ангидриднинг сув билан бирикиши одатда узаро турли гидратация даражали катор фосфат кислоталар хосил киладиган боскичли холида кетади. Аввал метафосфат (НРО3)4 ёки Н4Р4О12 кислота, кейин тетраполифосфат кислота хосил булади. Узок гидротация жараёни натижасида ортофосфат ва тетраполифосфат кислотаси аралашмаси хосил булади. Охирги гидратация куйидагича боради:
Н5Р3О10 + Н2О = Н3РО4 + Н4Р2О7
ва нихоят пирофосфат кислота гидратлаш охирги махсулоти булган ортофосфат кислотасига айланади. Фосфат ангидридининг 5 турдаги гидратлари маълум.
Сувсиз ортофосфат кислота Н3РО4 концентрацияси 72,4 % Р2О5 ни ташкил килади. Уни термик дегидратлаш ёки фосфат ангидрид билан таъсирлашуви натижасида полифосфат кислота, турли фосфат кислоталар: орто-, пиро-, приполи-, мета- ва полиметафосфат аралашмаси (Р2О5 72,4 % дан ортик булган) хосил килади. Концентрацияси 70-80 % Р2О53РО4 ни 96-110 % лиси) булган кислота суперфосфат кислотаси деб аталади.
Фосфат кислота биринчи водород иони диссоциация константаси буйича уртача кучли, иккинчиси буйича - кучсиз, учинчиси буйича жуда кучсиз кислоталарга тегишли булади.
Куйида 250С да фосфат кислотанинг 0,1-0,01 н эритмаларида диссоциацияланиш константаси келтирилган:



Н3РО4 = Н+2РО4-
Н2РО4- = Н++НРО42-
НРО42- = Н++РО43+

К1=7,52*10-3; рК1 = 2,15
К2=6,31*10-8; рК2 = 7,10
К3=1,26*10-12; рК3 = 12,4

0-600С хароратда биринчи диссоциацияланиш константаси куйидаги тенглама буйича хисобланади:


-lgK1 = 799.31/т - 0,013486т - 4,5535
0-500С хароратда биринчи диссоциацияланиш константаси куйидаги тенглама буйича хисобланади:
-lgK2 = 2073/т - 0,020912т -5,9884
бу ерда, Т-харорат,К
Эритмасида 6,5 % Р2О5 тутган ортофосфат кислотаси кисман димерН6Р2О8 хосил килади. Бу эса мономерга нисбатан (Н3РО4) кучлирок кислотали хоссани намоён килади. Н3РО4 нинг 10м ли (36 % Р2О5) эритмаси 3,755 Н-; 0,0598 Н2РО4-; 3,6955 Н2Р5О8- ва 0,6393 Н3РО4; 0,9549 Н6Р2О8 лардан ташкил топган. Ортофосфат кислотаси диссоциацияланганда умумий микдоридан 1,6 % водород ионлари хосил булади. Концентрацияни оширилиши билан фосфат кислота эритмаси рН киймати пасаяди.



Download 211,79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish