[Forwarded from Madina Tolibjonova]
1 c 31 a 61 d 91 d
2 d 32 d 62 a 92 c
3 d 33 b 63 c 93 d
4 b 34 b 64 c 94 d
5 d 35 c 65 d 95 c
6 d 36 b 66 c 96 b
7 c 37 b 67 d 97 b
8 b 38 d 68 a 98 c
9 d 39 c 69 b 99 c
10 d 40 b 70 b 100 c
11 c 41 a 71 d 101 c
12 b 42 a 72 c 102 d
13 b 43 c 73 d 103 b
14 b 44 b 74 b 104 d
15 d 45 b 75 a 105 b
16 c 46 c 76 b 106 b
17 b 47 d 77 b 107 c
18 a 48 b 78 d 108 c
19 d 49 b 79 b 109 d
20 c 50 c 80 b 110 c
21 d 51 b 81 b 111 c
22 c 52 d 82 d 112 c
23 c 53 a 83 a 113 d
24 d 54 a 84 b 114 d
25 c 55 d 85 c 115 a
26 c 56 c 86 d 116 a
27 a 57 b 87 b 117 b
28 b 58 d 88 c 118 b
29 a 59 b 89 d 119 d
30 b 60 d 90 b 120 a
1.Ёш психологияси фани қайси фаннинг илмий асосини ташкил этади?
а) умумий психология; б) ижтимоий психология; c) педагогик
психология; д) психофизиология.
2.Ёш психологияси ва педагогик психология соҳаларидаги
тадқиқотларда ўқувчининг гуруҳдаги ижтимоий мавқеини ўрганишда
кўпинча қайси метод қўлланади?
а) сўров; б) фаолият маҳсулини ўрганиш; c)тест; д) социометрия.
3.Ёш психологиясида кенг қўлланувчи қуйидаги методлардан
қайсилари ташкилий методлар жумласига киради?
а)кузатиш ва эксперимент; б)сўров ва тест; c)социометрия ва фаолият
маҳсулини ўрганиш; д)узунасига ва кўндалангига кесим.
4.Б.Г.Ананев таклиф этган таснифга кўра Ёш психологияси
соҳасидаги тадқиқотларда кенг қўлланувчи суҳбат, сўров, тест каби
меетодлар қандай методлар гуруҳига киради?
а) ташкилий методлар; б) эмпирик методлар; c) натижаларни қайта
ишлаш методлари; д) интерпретацион методлар.
5.Геронтопсихология Ёш психологияси фанининг қандай соҳаси
бўлиб ҳисобланади?
а) болалик даври психологияси; б) ўсмирлик даври психологияси;
c) этуклик даври психологияси; д) кексалик даври психологияси.
6.Таълим ва тарбия жараёнларининг психологик қонуниятларидан
ташқари педагогик психология яна нимани ўрганади?
а) турли Ёш даврларининг психологик хусусиятлари; б) ўқув
жамоасидаги шахслараро муносабатлар психологияси; c) ўқитувчи фаолияти
психологияси; д) б ва с жавоблар тўғри.
7.Акмеология Ёш психологиясининг қандай соҳаси саналади?
а) болалик даври психологияси; б) ҳомила даври психологияси; c)етуклик
даври психологияси; д) кексалик даври психологияси.
8.“Бола руҳияти” асарининг муаллифи ҳамда замонавий Ёш
психологияси фанининг асосчиси бўлиб ҳисобланадиган олим ким?
а) У.Джемс; б) В.Преер; c) К.Д.Ушинский; д) Ж.Ж.Руссо.
9.Қайси давргача Ёш психологияси ва педагогик психологияга оид
билимлар асосан фалсафа ва тиббиётга доир асарларда баён этилган?
а)ХИХ асргача; б)ХВИИ асргача; c)ХИХ аср ўрталаригача; д)ХВИИИ
асргача.
10.А.Навоийнинг қайси асарида инсон умрини Ёш даврларига
ажратишнинг ўзига хос таснифи келтирилган?
а) “Маҳбубул-қулуб”; б) ”Лисонут-тайр”; c) ”Мезонул-авзон”;
д) “Ҳазойинул-маоний”.
11.В.Преернинг “Бола руҳияти” асари қачон ва қаерда нашр
этилган?
а) 1889 йил, Франсия; б) 1888 йил, Англия; c) 1888 йил, Германия;
д) 1887 йил, АҚШ.
12.Қуйидаги олимларнинг қайси бири “Одам тарбия предмети
сифатида” асарининг муаллифидир?
а)У.Джемс; б)К.Д.Ушинский; c)П.Ф.Каптерев; д)Ж.Ж.Руссо.
13.Қуйидаги олимлардан кимнинг психик ривожланиш ҳақидаги
илмий қарашлари когнитив ёндашувга асосланган?
а) э.Ериксон; б) Ж.Пиаже; c) З.Фрейд; д) С.Холл.
14.Рекапитулясия назариясида 4 Ёшдан 12 Ёшгача психик
ривожланиш даври инсоният тарихидаги қандай даврга ўҳшатилади?
а) ёввойилик даври; б) овчилик даври; c) чорвадорлик даври;
д) деҳқончилик даври.
15.В.Штерн томонидан илгари сурилган психик ривожланиш
ҳақидаги таълимотнинг бош ғояси қандай?
а) психик ривожланишда ирсий омил ҳал қилувчи аҳамиятга эга;
б) психик ривожланишда ижтимоий омил ҳал қилувчи аҳамиятга эга; c) психик
ривожланишда шахс фаоллиги ҳал қилувчи аҳамиятга эга; д) психик
ривожланишда ирсий ва ижтимоий омилнинг ўзаро яқинлашуви ҳал қилувчи
аҳамиятга эга.
16.Бола психик тараққиётининг этакчи омили сифатида
Л.И.Божович қандай эҳтиёжни таърифлайди?
а) хавфсизликка бўлган эҳтиёж; б) шахсий имкониятларни намоён этишга
бўлган эҳтиёж; c) янги таассуротларга бўлган эҳтиёж; д) эътибор қозонишга
бўлган эҳтиёж.
17.Етакчи фаолият ҳақидаги таълимот қайси олимнинг илмий
қарашларига асосланади?
а) К.Д.Ушинский; б) Д.Б.Елконин; c) Л.И.Божович; д) П.Я.Галперин.
18.Қуйидаги илмий назариялардан қайси бирида психик
ривожланиш биологик ва ижтимоий омиллар конфронтацияси (ўзаро
тўқнашуви) натижаси сифатида тушунилади?
а) психоанализ; б) бихевиоризм; c) маданий-тарихий консепсия; д)
фаолият назарияси.
19.Қуйидаги илмий назариялардан қайси бирининг ишлаб чиқилиши
П.Я.Галперин номи билан боғлиқ?
а) тарихий-маданий консепсия; б) муносабатлар назарияси; c) этакчи
фаолият ҳақидаги назария; д) ақлий ҳаракатларнинг босқичма босқич
шаклланиши ҳақидаги назария.
20.Тараққиётнинг энг яқин зонаси бола амалга оширадиган қандай
амаллардан ташкил топади?
а) мустақил бажара оладиган амаллар; б) умуман бажара олмайдиган
амаллар; c) катталар ёрдамида бажара оладиган амаллар; д) бажаришни
ҳохламайдиган амаллар.
21.Тараққиётнинг энг яқин зонаси ҳақидаги ғоя қайси таълимот
доирасида илгари сурилган?
а) фаолият назарияси; б) муносабатлар назарияси; c) установка назарияси;
д) тарихий-маданий консепсия.
22.Л.Колбергнинг аҳлоқий ривожланиш назариясига кўра
конвенсионал аҳлоқ босқичи тахминан қайси Ёшга тўғри келади?
а) 0-4 Ёш; б) 4-10 Ёш; c) 10-13 Ёш; д) 13 Ёшдан катта Ёш.
23.Д.Б.Елкониннинг этакчи фаолият ҳақидаги назариясига мувофиқ
“одам-буюм” муносабат тизими кўпроқ қайси Ёш даврлари учун хос
бўлади?
а) гўдаклик, илк болалик, ўспиринлик; б) мактабгача Ёш даври, кичик
мактаб Ёши, ўсмирлик; c) илк болалик, кичик мактаб Ёши, ўспиринлик; д)
кичик мактаб Ёши, ўсмирлик, ўспиринлик.
24.Психик ривожланишнинг қайси босқичи психоанализ
таълимотига кўра психологик ва жинсий ривожланишнинг охирги
тўртинчи босқичи ҳисобланади?
а) орал босқич; б) анал босқич; c) латент босқич; д) генитал босқич.
25.Онтогенезни филогенезнинг қисқа ва сиқиқ шаклда
такрорланиши деб тушунтирадиган таълимот қайси?
а) психоанализ; б) генетик эпистемология ; c) рекапитулясия; д) тарихиймаданий консепсия.
26.Е.Ериксон томонидан илгари сурилган назарияга кўра инсон
психик ривожланиши давомида қайси Ёш даврида ролларнинг чалкашуви
хавфи кучаяди?
а) 3-6 Ёш; б) 6-12 Ёш; c) 13-18 Ёш; д) 20-25 Ёш.
27.Ж.Пиаженинг интеллектуал фаолият тараққиёти ҳақидаги
назариясида “рамзий (символик) интеллект” ақлий ривожланишнинг
қайси босқичига хос деб ҳисобланади?
а) сенсомотор интеллект босқичи; б) конкрет операциялар даври;
c) формал операциялар даври; д) барча босқичлар учун хос.
28.Е.Ериксон томонидан илгари сурилган таълимотда психик
ривожланиш давомида юзага келадиган нечта инқирозли давр ажратиб
кўрсатилади?
а) 6 та; б) 8 та; c) 4 та; д) 3 та.
29.Ж.Пиаже томонидан илгари сурилган таълимотга кўра мавҳум
тушунчалар билан мулоҳаза юрита олиш қобилияти қайси босқичда
ривож топади?
а) формал операциялар босқичи; б) конкрет операцияларгача бўлган
босқич; c) конкрет операциялар босқичи; д) сенсомотор интеллект босқичи.
30.Ж.Пиаженинг инсон интеллекти тараққиётини тушунтириб
берувчи таълимотига кўра сенсомотор интеллект босқичи Ёш
даврларининг анаънавий таснифига кўра қайси даврга тўғри келади?
а) гўдаклик; б) илк болалик; c) мактабгача Ёш даври; д) кичик мактаб
Ёши.
31.Инсоннинг шакл ўзгариши билан миқдорнинг сақланиб
қолишини тушуниш қобилиятини номлаш учун Ж.Пиаже қандай атамани
таклиф этган?
а) консервация; б) классификация; c) сериация; д) транзитивлик.
32.Қуйидаги Ёш даврларининг қайсиларида бошқа одамлар билан
бўлган мулоқот этакчи фаолият сифатида гавдаланади?
а) илк болалик, кичик мактаб Ёши; б) мактабгача Ёш даври, ўсмирлик;
c) ўсмирлик, ўспиринлик; д) гўдаклик, ўсмирлик.
33.Психик ривожланишнинг компенсация қонунияти мазмуни
нимадан иборат?
а) психик ривожланиш давомида турли психик функсиялар
тараққиётининг нотекис кечиши; б) нисбатан суст ривожланган психик
функсиялар вазифасининг қисман бошқа функсиялар томонидан бажарилиши;
c) психик функсиялар ўзаро алоқадорликда тараққий этиши; д) психик
ривожланишнинг муайян даври маълум психик функсиялар ривожланиши учун
қулай давр бўлиши.
34.Ҳозирда фанда маълум Ёш инқирозларидан адабиётларда дастлаб
қайси инқироз даври кенг ёритилган?
а) туғилиш даври инқирози; б) жинсий этилиш даври инқирози; c) 3 Ёш
инқирози; д) 7 Ёш инқирози.
35.Психик ривожланишнинг муайян даври маълум психик
функсиялар ривожланиши учун қулай давр бўлиши психик
ривожланишнинг қандай қонуният асосида рўй беришини исботлайди?
а) кумулятивлик қонунияти; б) гетерохронлик қонунияти; c) сензитивлик
қонунияти; д) компенсация қонунияти.
36.Предметли-манипулятив фаолият қайси Ёш даврида этакчи
фаолият бўлиб ҳисобланади?
а) гўдаклик даври; б) илк болалик даври; c) мактабгача Ёш даври; д)
кичик мактаб Ёши.
37.Ембрионал ривожланишнинг қайси босқичида ҳомила ташқи
тактил таъсирга нисбатан фаол ҳаракат билан жавоб қайтара бошлайди?
а) 1-триместрда; б) 2-триместрда; c) 3-триместрда; д) эмбрионал
ривожланишнинг ҳеч бир босқичида бундай ҳодиса кузатилмайди.
38.Янги туғилган чақалоқнинг сенсор тизимлари орасида қайсилари
нисбатан яхши ривожланган бўлади?
а) кўриш, ҳид билиш, эшитиш; б) тери туйиш, кўриш, таъм билиш;
c) эшитиш, таъм билиш, ҳид билиш; д) ҳид билиш, тери туйиш, таъм билиш.
39.Ранг ажрата олиш қобиляти бола туғилгач тахминан неча ойдан
кейин шаклланади?
а) 1 ой; б) 3 ой; c) 5 ой; д) 7 ой.
40.Товуш идрок этиш билан боғлиқ қуйидаги хусусиятларнинг қайси
бири гўдаклик даврининг 3-4 ойларида пайдо бўлади?
а) товуш йўналишини пайқаш; б) мусиқий товушларни ҳаракатлар
фаоллашуви билан қарши олиш; c) нутқ товушларини фарқлай билиш; д) нутқ
оҳангини пайқай бошлаш.
41.Бола юзида шаклан табассумга ўхшаш ҳаракатлар қайси даврдан
кузатилади?
а) чақалоқлик; б) гўдаклик даври; c) илк болалик даври; д) мактабгача Ёш
даври.
42.Қайси даврдан бошлаб одатда болалар нарса буюмларни ўз
вазифасига мувофиқ қўллай бошлайди?
а) илк болалик даври; б) чақалоқлик даври; c) гўдаклик даври;
д) мактабгача Ёш даври.
43.Болалар кўзгуда ўз аксини катталар ёрдамисиз танишни бошлаши
тахминан қайси даврга тўғри келади?
а) чақалоқлик; б) гўдаклик даври; c) илк болалик даври; д) мактабгача Ёш
даври.
44.Психик ривожланиш давомида рўй берадиган ва “тирилиш
комплекси” деб ном олган психологик ҳодиса қайси Ёш босқичининг
якунланаётганидан дарак беради?
а) мактабгача Ёш даври; б) туғилиш даври инқирози; c) илк болалик;
д) гўдаклик.
45.Болада нутқнинг ривожланиши “сўз-гап” босқич, яъни бир гап
мазмуни битта сўзда ифодаланадиган давр тахминан қайси Ёш оралиғига
тўғри келади?
а) 6 ой-1 Ёш; б) 1-1,5 Ёш; c) 1,5-2 Ёш; д) 2-2,5 Ёш.
46.Икки Ёшга этган боланинг фаол сўзлардан иборат луғат бойлиги
нечта сўзни ўз ичига олади?
а) 10-20 та; б) 50-100 та; c) 200-300 та; д) 500-1000 та.
47.Қуйидаги ҳодисаларнинг қайси бири тахминан 2 Ёшдан бошлаб
кузатилиши мумкин?
а) овоз оҳангини фарқлай олиш; б) онани бошқа одамлардан фарқлай
билиш; c) мулоқотда сўз-гаплардан фойдалана бошлаш; д) бирор нарса-буюмга
нисбатан бир неча хил сўзни ишлата олиш.
48.Психологияда “тирилиш комплекси” сифатида таърифланадиган
ҳодиса боладаги қандай эҳтиёжнинг ифодаси деб тушунилади?
а) озиқланишга бўлган эҳтиёж; б) катталар билан мулоқотга бўлган
эҳтиёж; c) билишга бўлган эҳтиёж; д) ёлғиз қолишга бўлган эҳтиёж.
49.Йиғлаётган боланинг узоқдан онаси овозини эшитгач йиғидан
тўхташни бошлайдиган давр психологияда қандай ном билан юритилади?
а) “халоскор она”; б) “умиднинг туғилиши”; c) “йиғининг нажоткор
тили”; д) “масофавий мурожаат”.
50.Боланинг катталар меҳр-муҳаббатига бўлган эҳтиёжининг
этарлича қондирилмаслиги психологияда қандай аталади?
а) сенсор депривация; б) когнитив депривация; c) эмоционал депривация;
д) социал депривация.
51.Болада ўзини-ўзи бошқаришнинг дастлабки элементлари
тахминан қачондан шакллана бошлайди?
а) 1 Ёш; б) 2 Ёш; c) 4 Ёш; д) 5 Ёш.
52.Бола психик ривожланишининг илк босқичларида кузатиладиган
икки хил табассум – спонтан ва ижтимоий табассумнинг хусусиятлари
ҳақидаги қуйидаги қайси мулоҳаза тўғри?
а) спонтан табассум ижтимоий табассумдан аввал пайдо бўлади;
б) ижтимоий табассумнинг пайдо бўлиши чақалоқлик даврининг тугаётганини
англатади; c) спонтан табассум муайян физиологик эҳтиёжларнинг
қондирилишига нисбатан, ижтимоий табассум она овозига нисбатан юзага
келади; д) барча жавоблар тўғри.
53.Госпитализм синдроми – онадан жуда эрта ажралиши натижасида
боланинг психик ривожланишида патологик ҳолатларнинг юзага келиши
ҳодисаси илк бор қайси олим томонидан нисбатан тўлиқ тавсифланган?
а) Р.Спиц; б) Г.Харлоу; c) Дж.Боулби; д) А.Маслоу.
54.Ҳаётнинг дастлабки 3 ойи давомида бола катталарнинг қандай
мурожаатларига эътибор қаратади?
а) фақат ижобий мазмунли мурожаат (мақташ, эркалатиш) ларга; б) фақат
салбий мазмунли мурожаат (танқид, таъқиқ) ларга; c) ҳам ижобий, ҳам салбий
мурожаатларга; д) яқин инсоннинг барча мурожаатларига, бегоналарнинг фақат
ижобий мурожаатларига.
55.Қуйидаги хусусиятлардан қайси бирининг шаклланиши илк
болалик даврига тўғри келади?
а) онанинг эмоционал ҳолатидаги ўзгаришга нисбатан ўз аффектив
ҳолати билан жавоб қайтариш ; б) бошқаларнинг хатти-ҳаракатларига тақлид
қила бошлаш; c) нутқий мулоқотнинг илк куртаклари пайдо бўлиши; д) нарсабуюмларга нисбатан эгалик ҳиссининг намоён этилиши.
56.“Болалик амнезияси” тушунчаси қандай психологик ҳодисани
англатади?
а) бола ихтиёрий хотирасининг кучсизлиги; б) бола мантиқий
ҳотирасининг этарлича ривожланмаганлиги; c) катта одам ўз ҳаётининг илк 3-4
йили давомидаги ҳодисаларни эслай олмаслиги; д) катта одам хотирасидаги
бузулишларнинг болаликдан бошланиши.
57.Болада комик мазмундаги ҳодисаларни қайд этиш ва тушуна
олиш қобилияти тахминан неча Ёшдан намоён бўлади?
а) 1 Ёш; б) 3 Ёш; c) 5 Ёш; д) 7 Ёш.
58.Қуйдаги олимларнинг қайси бири ўйин фаолиятининг инсон
психик ривожланишидаги аҳамиятини чуқур ўрганиб, “Ўйин
психологияси” асарини ёзган?
а) К.Д.Ушинский; б) У.Джеймс; c) З.Фрейд; д) Д.Б.Елконин.
59.Онтогенездаги психик ривожланиш давомида энг аввал ўйиннинг
қайси тури пайдо бўлади?
а) қойдали ўйин; б) предметли ўйин; c) ролли ўйин; д) барча ўйин турлари
бир вақтда пайдо бўлади.
60.Қойдали ўйинлар қандай психологик хусусиятларининг
ривожланишида муҳим аҳамиятга эга бўлади?
а) одатлар; б) қизиқишлар; c) дунёқараш; д) иродавий сифатлар.
61.Мактабгача Ёш даврида болалар нарса-буюм шакли ўзгарганда
ҳам унинг миқдори сақланиб қолиши қонуниятини ҳали
тушунмасликларини экспериментал исботлаган машҳур олим ким?
а) Д.Б.Елконин; б) З.Фрейд; c) М.И.Лисина; д) Ж.Пиаже.
62.Мактабгача Ёшдаги боланинг узоқ вақт ўзига унчалик қизиқ
бўлмаган топшириқни бажаришга қодирлиги унинг мактабда таълимига
қайси жиҳатдан тайёрлигини кўрсатади?
а) эмоционал; б) мотивацион; c) интеллектуал; д) ижтимоий.
63.Мактабгача Ёш даври охирига келиб, бола тафаккурида қуйида
келтирилган ўзгаришларнинг қайсилари рўй беради?
а) эгоцентризмдан децентрацияга ўтилади – кўргазмали образли
тафаккурдан кўргазмали ҳаракат тафаккурига ўтилади;
б) децентрациядан эгоцентризмга ўтилади – кўргазмали ҳаракат
тафаккуридан кўргазмали образли тафаккурга ўтилади;
c) эгоцентризмдан децентрацияга ўтилади – кўргазмали ҳаракат
тафаккуридан кўргазмали образли тафаккурга ўтилади;
д) децентрациядан эгоцентризмга ўтилади – кўргазмали образли
тафаккурдан кўргазмали ҳаракат тафаккурига ўтилади.
64.Мактабгача Ёш даврида бола шахсида рўй берувчи энг муҳим
ўзгариш қайси?
а) қадриятлар тизимининг шаклланиши; б) ҳиссиётларни бошқариш
қобилиятининг шаклланиши; c) мотивларни бир-бирига бўйсундира олиш
қобилиятининг шаклланиши; д) ўз-ўзига ҳаққоний баҳо бериш қобилиятининг
шаклланиши.
65.Боланинг ички ва ташқи ҳаётида дифференсиация бошланиб,
унинг хулқ-атворида соддалик ва соддадилликнинг кескин камайиши
тахминан қайси Ёшга тўғри келади?
а) 3-4 Ёш; б) 4-5 Ёш; c) 5-6 Ёш; д) 6-7 Ёш.
66.Қайси Ёш давридан бола эмоциялар амбивалентлиги
ҳодисасининг мавжудлигини тушуна бошлайди?
а) илк болалик даври; б) ўсмирлик даври; c) кичик мактаб Ёши даври;
д) мактабгача Ёш даври.
67.Мактаб таълимига мотивацион жиҳатдан тайёр бўлмаган болани
мактаб аввало нимаси билан қизиқтиради?
а) янги нарсаларни ўқиб ўрганиб олиш имконияти билан; б) ўқувчилик
асбоб-анжомларига эга бўлиш имконияти билан; c) ўқувчиларга хос кийим-бош
кийиш имконияти билан; д) б ва с жавоблар тўғри.
68.Статик тасаввурнинг устунлиги қайси Ёш босқичида кузатилади?
а) мактабгача Ёш даври; б) кичик мактаб Ёши; c) ўсмирлик;
д) ўспиринлик.
69.Тахминан неча Ёшдан одатда бола муайян манзилга этиш
йўлининг ҳаритасини бемалол чиза олади?
а) 6 Ёш; б) 8 Ёш; c) 10 Ёш; д) 12 Ёш.
70.Кичик мактаб Ёшидаги болаларнинг билиш фаолиятида
тафаккурнинг қайси тури устунлик қилади?
а) кўргазмали-ҳаракат тафаккури; б) кўргазмали-образли тафаккур; c) сўзмантиқий тафаккур; д) а ва в жавоблар тўғри.
71.Қуйидаги хусусиятлардан қайси бири тахминан 6 Ёшдан бошлаб
намоён бўлади?
а) ҳамдарлик билдира олиш; б) муваффақиятга интилиш мотиви;
c) рамзий қўрқувлар; д) шаклнинг контурини идрок эта олиш.
72.9-10 Ёшдан бошлаб болаларнинг танқидни аввалгига нисбатан
оғирроқ қабул қила бошлашига кўпинча қандай омил сабаб бўлади?
а) танқиднинг кинояли тарзда ифодаланиши; б) танқид бир неча киши
томонидан бир вақтда ифодаланиши; c) танқидий фикр боланинг тенгдошлари
гувоҳлигида ифодаланиши; д) танқид бола учун обрўли киши томонидан
ифодаланиши.
73.Кичик мактаб Ёши даврида бирор одамдаги қандай эмоционал
ҳолатнинг идрок этилишида адекватлик айниқса юқори бўлади?
а) қўрқув; б) жаҳл; c) қувонч; д) а ва б жавоблар тўғри.
74.Турли махфий ёзувлар, шифрлар ўйлаб топишга, яширин
маконлар, “штаблар” қуришга бўлган қизиқиш қайси Ёш даврида яққол
намоён бўлади?
а) мактабгача Ёш даври; б) кичик мактаб Ёши; c) ўсмирлик;
д) ўспиринлик.
75.Кичик мактаб Ёши даврида қандай тана тузилишига эга болалар
орасидан кўпинча дўстлар камроқ танланади?
а) пикник; б) атлетик; c) астеник; д) бу Ёш даврида дўстлашишда мазкур
омилнинг аҳамияти кўзга ташланмайди.
76.Кичик мактаб Ёшида алтруизм хусусиятининг даражасида
аваалги даврларга нисбатан одатда қандай ўзгариш кузитилади?
а) алтруизм даражаси сусаяди; б) алтруизм даражаси ортади;
c) алтруизм даражасида ўзгариш кузатилмайди; д) алтруизм даражаси давр
бошида ортиб, кейин сусаяди.
77.Кичик мактаб Ёшида синфдан синфга одатда кучайиб борувчи
билиш эҳтиёжи билан боғлиқ ўқув мотивациясининг тахминан нечанчи
синфда бироз пасайиши кузатилади?
а) 2-синфда; б) 3-синфда; c) 4-синфда; д) бу ҳодиса дастлаб ўрта мактабга
ўтиш даврига тўғри келади.
78.Ўсмирлик даврида этакчи фаолият сифатида гавдаланадиган
фаолият тури қайси?
а) бевосита эмоционал мулоқот; б) предметли-манипулятив фаолият;
c) ўқув фаолияти; д)интим-шахсий мулоқот.
79.Ўсмирлик даврида шахс ривожланишида қуйидаги жараёнлардан
қайси бири ёки қайсилари устунлик қилиши кузатилади?
а) адаптация; б) индивидуализация; c) интеграция; д) а ва в жавоблар
тўғри.
80.Пубертат даври қайси Ёш даврига тўғри келади ва бу давр қандай
ҳодиса билан тавсифланади?
а) кичик мактаб Ёши, ўқув фаолиятида баҳо олиш мотивининг устунлиги;
б) ўсмирлик даври, жинсий этилишнинг рўй бериши; c) ўсмирлик даври,
мустақилликка интилишнинг кучайиши; д) илк ўспиринлик, касб танлаш
муаммосининг ҳал қилувчи босқичга этиши.
81.Л.С.Вигоцкий ўсмирнинг хаёлини нима ўхшатган эди?
а) чақалоқнинг катталар билан мулоқотига; б) мактабгача Ёшдаги
боланинг ўйинига; c) кичик мактаб Ёшидаги боланинг тасаввурларига;
д) катталарнинг меҳнат фаолиятига.
82.Нутқнинг ривожланишида қуйидаги хусусиятлардан қайси бири
ўсмирлик даври учун хос?
а) она тили фонетикасининг тўлиқ ўзлаштирилиши; б) ёзма нутқ
малакалари шаклланиши; c) новербал мулоқот кўникмалари пайдо бўлиши;
д) ёддан ифодали ўқиш қобилиятининг ривожланиши.
83.Ўсмирларда характер аксентуацияларининг намоён бўлиши
муаммоси қуйидаги олимларнинг қайси бири томонидан чуқур
ўрганилган?
а) А.Е.Личко; б) Д.Б.Елконин; c) Л.И.Божович; д) М.И.Лисина.
84.Намойишкорона хулқ-атвор характер аксентуациясининг қайси
турига хос асосий хусусият ҳисобланади?
а) шизоид; б) истероид; c) эпилептоид; д) гипертим.
85.Комформлик сифати юқори бўлган ўсмирлар жиноий ишга қўл
уришига одатда нима сабаб бўлади?
а) ўзини ажратиб кўрсатиш истаги; б) тенгдошлар орасида шахсий
мавқени ошириш эҳтиёжи; c) тенгдошлардан ортда қолмаслик истаги; д) ўзига
нисбатан ўзининг ҳурматини ошириш эҳтиёжи.
86.Ўсмир шахсида қуйидаги эҳтиёжларнинг қайси бири айниқса
яққол намоён бўлади?
а) катталар билан мулоқотда бўлишга нисбатан эҳтиёж; б) бошқаларнинг
муайян воқеа-ҳодисалар ҳақидаги фикрини билишга бўлган эҳтиёж; c) ўқув
фаолиятида муваффақиятга эришиш эҳтиёжи; д) катталардан автономияга
эришишга бўлган эҳтиёж алтруизмни намоён .
87.Мазмунсиз мулоқотга йўналганлик даражаси юқори бўлган
ўсмирларнинг ўзига-ўзи берадиган баҳоси одатда қандай бўлади?
а) ноадекват паст; б) ноадекват юқори; c) адекват; д) ушбу аломат
ўсмирнинг ўзига баҳо бериш тизими билан боғлиқ эмас.
88.Ўсмирда ноадекватлик аффекти мавжудлиги нимада намоён
бўлади?
а) бировнинг шахсига ноадекват баҳо беришда; б) бировга нотўғри
маслаҳат беришда; c) шахсий муваффақияцизликни ноадекват қарши олишда;
д) шахсий имкониятлардан этарлича фойдалана олмасликда.
89.Қуйидаги хусусиятлардан қайси бири одатда ўсмирлик даври учун
хос эмас?
а) ижтимоий фобияларнинг кучайиши; б) референт гуруҳларнинг вужудга
келиши; c) ота-онага нисбатан эмансипациянинг кучайиши; д) ўқув фаолиятида
яхши баҳо олишга қизиқишнинг ортиши.
90.Ҳиссиётлар намойишининг бошқарилишида илк ўспиринлик ва
ўсмирлик даврлари ўртасидаги тафовутни акс эттирган қуйидаги қайси
мулоҳаза тўғри?
а) илк ўспиринликдан фарқли равишда ўсмирлик даврида шахс ўз
ҳиссиётларини этарлича яшира олмайди; б) илк ўспиринликда ўсмирликдан
фарқли равишда шахс ўз ҳиссиётларини нафақат яширишга, балки ниқоблашга
қодир бўлади; c) илк ўспиринлик давридан фарқли равишда ўсмирлик даврида
шахс ўз ҳиссиётларини новербал воситалар орқали ифодалашга қийналади;
д) илк ўспиринлик даврида ўсмирликдан фарқли равишда шахс ижобий
ҳиссиётларни намойиш этишда ўзини бошқаришга қийналади.
91.Бўш вақтга мўлжалланган хобби тарзидаги қизиқишлар қуйидаги
қайси Ёш даври учун кўпроқ хос?
а) кичик мактаб Ёши; б) ўсмирлик; c) ўспиринлик; д) б ва с жавоблар
тўғри.
92.Дўстлик ва дўстларни идеаллаштириш қайси Ёш даври учун хос
одатдаги хусусиятдир?
а) мактабгача Ёш даври; б) кичик мактаб Ёши; c) ўспиринлик; д) тўғри
жавоб йўқ.
93.Агрессиянинг қуйидаги қайси тури ўсмирлик даврида қиз
болаларда ўғил болаларга нисбатан айниқса юқори даражада бўлиши
кузатилади?
а) бевосита жисмоний агрессия; б) билвосита жисмоний агрессия;
c) бевосита вербал агрессия; д) билвосита вербал агрессия.
94.Ўсмирлик даврида боланинг айрим фанларга кўпроқ қизиқиб
қолиши кўпинча нимага боғлиқ бўлади?
а) фаннинг қизиқлиги; б) ота-онанинг ушбу фандан яхши хабардорлиги;
c) ушбу фанни ўрганишнинг келажакда қайсидир касбни эгаллаш учун
зарурлигини тушуниш; д) фан ўқитувчисининг ўқитиш методикаси ёқиши.
95.Илк ўспиринликда қайси эмоционал ҳолатнинг умумий даражаси
бошқа Ёш даврларига нисбатан юқори бўлади?
а) қувонч; б) уятчанлик; c) хавотирланиш; д) ҳайратланиш.
96.Илк ўспиринликда ўзини ўйлантирадиган саволларга жавоб
топиш учун шахснинг кимга ёки нимага мурожаат қилиш даражаси
ортади?
а) ўқитувчиларга; б) илмий ва бадиий адабиётларга; c) ота-онага;
д) тенгдошларга.
97.Илк ўспиринлик Ёшида одам ўзини яхшироқ билиш учун
қуйидаги усулларнинг қайси биридан кўпроқ фойдалана бошлайди?
а) тенгдошлар берадиган тавсифларни йиғиш; б) ўзини-ўзи кузатиш ва
таҳлил қилиш; c) ўқитувчилардан тавсиф сўраш; д) ота-онанинг фикрини
билиш.
98.Илк ўспиринликда ўқувчилар томонидан ўқитувчининг қандай
сифатига талаб айниқса ортади?
а) ўқитувчининг методик маҳоратига; б) ўқитувчининг ўқувчи шахсини
тушуна олиш қобилиятига; c) ўқитувчининг адолатли қарор қабул қила олиш
имкониятига; д) ўқитувчининг ўқувчи ота-онаси билан алоқа ўрнатиш
даражасига.
99.Илк ўспиринлик даврида тафаккур жараёнларидаги қандай
фарқлар айниқса яққол нмоён бўла бошлайди?
а) индивидуал-психологик хусусиятлар билан боғлиқ фарқлар;
б) ижтимоий-демографик хусусиятлар билан боғлиқ фарқлар; c) жинсий
хусусиятлар билан боғлиқ фарқлар; д) барча жавоблар тўғри.
100.Касбий шаклланишнинг оптация босқичи қандай босқич
ҳисобланади?
а) касбий фаолият билан шуғулланиш босқичи; б) касбий малакаларни
ошириш босқичи; c) касбий йўналишни танлаш босқичи; д) касбий фаолиятни
якунлаш босқичи.
101.Таълим жараёнида ўқитувчи ўқувчининг аввало ўқитувчининг
қандай фаоллигини бошқариши кўзда тутилади?
а) шахслараро муносабатлардаги фаоллик; б) ижтимоий фойдали
фаолиятдаги фаоллик; c) билиш соҳасидаги фаоллик; д) жисмоний фаоллик.
102. Ўқув фаолиятининг операцион компоненти нималарни ўз ичига
олади?
а) ўқувчининг ўқув мотиви; б) ўқув фаолиятини назорат қилиш жараёни;
c) ўқув фаолиятини баҳолаш жараёни; д) ўқув топшириқларини бажаришга
қаратилган хатти-ҳаракатлар.
103. Рамзий кўргазмалилик кўргазмалиликнинг қандайтури билан
бевосита боғлиқ?
а) предметли кўргазмалилик; б) тасвирий кўргазмалилик; c) нутқий
кўргазмалилик; д) тўғри жавоб йўқ.
104.Машқ малакаларнинг шаклланиши ва мустаҳкамланишига
хизмат қилиши учун қандай талабларга жавоб бериш керак?
а) машқлар эркин ихтиёрий тарзда бажарилишига имконият бериш керак;
б) машқларни давомий танаффуслар билан ўтказиш зарур; c) машқлар
мақсадини уларни бажариш давомида аниқлаштириш керак; д) машқлар аста
секин мураккаблаштирилиши лозим.
105.Ўқитувчининг ўз психик ҳолатини бошқариш қобилияти қандай
турдаги педагогик қобилият ҳисобланади?
а) академик қобилият; б) шахс билан боғлиқ қобилият; c) дидактик
қобилият; д) ташкилий-коммуникатив қобилият.
106.Қайтаришдан ташқари ўқув материалини ўзлаштириш
воситасига нима киради?
а) материалга нисбатан установка; б) машқлар; c) материалнинг ҳажми; д)
материалнинг эмоционал хусусиятлари.
107.Билимларни ўзлаштириш жараёнининг бўғинлари қайси
жавобда тўғри кетма кетликда келтирилган?
1)ахборотни қабул қилиш; 2)маълумотларни амалиётда қўллаш; 3)
маълумотларни эсда олиб қолиш ва эсда сақлаш; 4)материални англаш, уни
қайта ишлаш.
а) 1,2,3,4; б) 1,4,2,3; c) 1,4,3,2; д) 1,2,3,4.
108.Меҳнат тария омилига айланиши учун қандай талаблар
бажарилиши керак?
а) меҳнат инсоннинг ўзига фойда келтирадиган бўлиши керак; б) меҳнат
фаолияти доимий равишда ташқаридан бошқарилиши керак; c) меҳнат
ўқувчига қизиқ ва унинг кучига лойиқ бўлиши керак; д) меҳнат фақат
индивидуал амалга оширилиши керак.
109.Ўқувчилар билан маънавий-ахлоқий мавзуларда суҳбат
ўтказишда қандай қойдаларга риоя этиш керак?
а) суҳбат давомида ўқувчиларни ахлоқий масалалар юзасидан фикр
юритишга, фаол фикр алмашишга ундаш керак; б) суҳбат аниқ сабаб, бирор
воқеа-ҳодсага бағишлаб ўтказилиши лозим; c) суҳбатни ёрқин, эмоционал
таъсирчан аниқ мисоллардан бошлаш зарур; д) барча жавоблар тўғри.
110.Ўқитувчининг ўқувчи ўзини-ўзи тарбиялаши жараёнидаги роли
нимада?
а) ўқитувчи ўқувчининг ўзини-ўзи тарбиялаш жараёнини бошқаради; б)
ўқитувчи ўқувчининг ўзини-ўзи тарбиялаш натижаларини баҳолайди; c)
ўқитувчи ўзқувчида ўзини-ўзи тарбиялаш ва ўзгартириш истагини уйғотади; д)
ўқитувчи ўқувчининг ўзини-ўзи тарбиялаш дастурини ишлаб чиқади.
111.Тарбияга берилган қуйидаги таърифларнинг қайси бири унинг
моҳиятини аниқ акс эттиради?
а) тарбия – шахсни жамият ҳаётининг турли соҳаларига оид илмий
маълумотлар билан қуроллантириш жараёни; б) тарбия – атроф оламдаги воқеа
ҳодисаларни рационал тушунтириш қобилиятини шакллантириш жараёни; c)
тарбия – шахсда ижтимоий аҳамиятли эҳтиёжларни шакллантириш жараёни; д)
тарбия – шахснинг илмий дунёқарашини шакллаштириш учун ташкил
этиладиган тизимли жараён.
112.Ўқув материалининг эмоционал хусусиятлари деганда нима
тушунилади?
а) ўқув материалида ҳиссий кечинмалар ҳақида маълумот берилиши; б)
ўқув материалини ўзлаштириш натижасида шахсда бошқа одамларнинг ҳискечинмаларини тушуниш қобилятининг ривожланиши; c) ўқув материалининг
мазмуни шахсда ҳар хил ҳис-кечинмаларни уйғотиши; д) ўқув материалида
тасвирланган турли ҳиссий ҳолатлар ҳақида шахснинг нотўғри хулосалар
чиқариши.
113.Муайян фанга қизиқиш билвосита қизиқиш экани нимани
англатади?
а) шу фанга яқин бошқа фанларга ҳам қизиқиш мавжудлиги; б) шу фанга
ўқитувчининг ўқитиш услуби сабабли қизиқиш; c) шу фанга қизиқишнинг
этарлича барқарор эмаслиги; д) шу фанга қизиқиш унинг аҳамиятини чуқур
англаш сабабли экани.
114.Ўқув материали ўзлаштирилишининг самарадорлигига таъсир
кўрсатувчи қуйидаги омилларнинг қайси бири ташқи омилга киради?
а) ўқув материалига нисбатан шахс установкалари; б) ўқув
материалининг мазмуни; c) ўқув материалининг мураккаблик даражаси; д) б ва
c жавоблар тўғри.
115.Л.С.Вигоцкийнинг илмий таълимотига кўра таълим ва психик
тараққиёт ўртасидаги муносабат қандай бўлиши керак?
а) таълим психик тараққиётни ўз кетидан этаклаши керак; б) таълим
психик тараккиётга эргашиши лозим; c) таълим ва психик тараққиёт жараёни
ёнма ён давом этиши зарур; д) таълим психик тараққиётга сезиларли таъсир
кўрсатмайдиган жараён.
116.Қуйидаги олимларнинг қайси бири педагогик қобилиятлар
муаммосини алоҳида чуқур ўрганган?
а) Ф.Н.Гоноболин; б) М.Г.Давлетшин; c) В.А.Крутецкий; д) Б.М.Теплов.
117.Ўқитувчи томонидан педагогик мулоқот меъёрининг бузулиши
натижасида ўқувчида вужудга келувчи салбий психологик ҳолат қандай
аталади?
а) ятрогения; б) дидактогения; c) абстиненсия; д) деменсия.
118.Педагогик фаолиятнинг қуйидаги натижаларидан қайси бири
фаолиятнинг психологик маҳсули ҳисобланади?
а) ўқитиш методикасининг такомиллаштирилиши; б) ўқувчи шахсида
ўзини-ўзи тарбиялаш истагининг кучайтирилиши; c) очиқ кўргазмали дарс
машғулотининг ўтказилиши; д) ўқувчиларга адолатли баҳо қўйилиши.
119.Синфда муайян мавқени эгаллаш истаги қандай ўқув мотивига
мисол бўлади?
а) ташқи мотив; б) ички мотив; c) ижтимоий мотив; д) а ва с жавоблар
тўғри.
120.Ўқиш жараёнида ҳарфлар шаклини фарқлаш қандай малакага
мисол бўлади?
а) сенсор малака; б) мотор малака; c) интеллектуал малака; д) сенсомотор
малака.
ФА
Do'stlaringiz bilan baham: |