Фонетика ва графика асосларини ўрганиш методикаси


Товушлар ва ҳарфлар, унли ва ундош товушларнинг



Download 53 Kb.
bet2/2
Sana21.02.2022
Hajmi53 Kb.
#48950
1   2
Bog'liq
fonetika

Товушлар ва ҳарфлар, унли ва ундош товушларнинг
хусусиятлари билан таништириш
Товуш мураккаб тушунча бўлгани учун бошланғич синфларда унга таъриф берилмайди. Шунга қарамай, болаларда товуш ҳақида тўғри илмий тасаввур амалий машқлар ёрдамида ҳосил қилинади. Бунда етакчи усул сўздаги товушларнииг талаффузи ҳамда сўзнинг лек­сик маъноси сўздаги товушларнинг таркибига боғлиқлиги устида кузатиш хисобланади. Масалан, ака, ука, она, она. ота, кул, гул каби бир унли ёки бир ундош билан фарқланадиган сўзлар ҳар хил лексик маънони ифодалайди.
Сўзнинг товуш таркиби устида ишлаш савод ўргатиш давриданоқ бошланади. Болалар бу даврда талаффуз қилинган ёки эшитилган сўз товушлардан тузилишини билиб оладилар. Улар сўзни товуш томонидан таҳлил қилишга ўрганадилар, яъни сўзни бўғинларга бўладилар, сўздаги товушларни тартиби билан айтадилар. Бунда товуш томондан таҳлилни .ҳарф томондан таҳлил билан аралаштирмасликка алоҳида аҳамият берилади. Масалан, кўл сўзида к, ў, л товушлари, тинди сўзида т,и,н,д,и товушлари борлигини айтишлари зарур.
Сўзнинг товуш таркибини тўғри тасаввур этиш ундаги ҳарфларни тушуриб қолдирмай ёки ўрнини алмаштирмай ёзиш малакасини шакллантириш учун ҳам, сўзни тўғри талаффуз қилиш учун ҳам катта аҳаминятга эга. Шунинг учун савод ўргатишдан сўнг ҳам, сўзни товуш томондан таҳлил қилиш машқлари ёрдамида сўздаги товушлар таркибини аниқлаш кўникмасини такомиллаштириш устида ишлаб бориш зарур.
Маълумки, нутк товушлари икки катта гуруҳга бўлинади: унли товушлар ва ундош товушлар. Буни ўқувчиларга тушунтиришда қуйидаги белгилари ҳисобга олинади: 1) талаффуз қилиниш усули (унли товуш талаффуз қилинганда, ҳаво оқими оғиз бўшлиғидан эркин рашвишда ўтади, ундош товуш талаффуз қилинганда, ҳаво оғиз бўшлиғида тўсиққа учрайди); 2) овоз ва шовқиннинг иштироки (унли товушлар фақат овоздан иборат, ундош то-вушлар талаффуз қилинганда шовқин эшитилади, баъзан шовқин ва қисман овоз эшитилади); 3) бўғин ҳосил қилиш хусусияти (унли товушлар бўғин ҳосил қилади, ундош то вушлар бўғин ҳосил қилмайди.
Ўқувчилар бу белгиларни ёдлаб олишларига йўл қўймаслик, аксича, 1-синфданоқ болаларда товушни талаффуз қилганда, овоз ёки шовқин эшитилганда нутқ органларининг вазиятини кузатиш кўникмасини ўстириб бориш лозим. Бундай кузатишлар IV синфда давом эттирилади ва умумлаштирилади. Товушларни ўзлаштиришга бундай ёндашиш, унли ва ундош товушларни пухта ўзлаштиришга имкон бериши билан бирга,ўқувчиларнинг ақлий қобилиятини ўстириш вазифасини ҳам бажаради; хусусан, болалар кузатилгаи ҳодисанинг бир неча белгиларин таққослашга, умумлаштиришга ўрганадилар.
Ўзбек тили ёзуви товуш ёзуви ҳисобланади, чунки товуш ёзу4вда ҳарфлар билан ифодаланади.1- синф ўқувчилари қуйидагиларни билиб олишлари лозим: товушни талаффуз қиламиз ва эшитамиз; ҳарфни кўрамиз, ўқиймиз ва ёзамиз; ҳарф—товушнинг ёзувда ифодаланадиган белгиси. Ўқувчилар кўпинча товуш билан ҳарфни аралаштириб, хатога йул қўядилар.
Ўқувчиларда график малакани шакллантириш учун улар қуйидагиларни билишлари зарур: 1) бир ундош ҳарф ёзувда икки ундош товушни ифодалаши мумкин (масалан, мактаб сўзидаги б ҳарфи п товушини, мактабим сўзидаги б ҳарфи б товушини ифо-далайди); 2) жўжа, жажжи сўзларидаги ж (жч) товуши (жаранг­ли, портловчи) ҳам, журнал, жирафа сўзларидаги ж товуши (жарангли, сирғалувчи) ҳам битта ж ҳарфи билан ифодаланади; 3) тонг, кенг сўзларидаги учинчи жарангли ундош товуш нг икки ҳарф бирикмаси нг билан ифодаланади4)sh ch ҳарф бирикмалари ҳам биртовушни ифодалайди: shamol choy. Жарангли ва жарангсиз ундош товушлар. уларнинг ёзувда ифодаланиши. Ўқувчиларга жарангли ва жарангсиз ундош ундошлар ҳам товушлар талаффузини куза- тишга асосланиб таништирилади. Бунда жуфти бор жарангли ва жарангсиз ундош­лар ажратилади, Кузатишда ўқуувчилар фаол қатнашиши ва уларга жуфти бор жарангли ундош билан жарангсиз ундошларни ажратиш қанчалик муҳим эканини яққол кўрсатиш учун фақат битта ундош товуш билан фарқланадиган бақир пақир, гул кул, дил тил, зина — сина, жойчой каби сўзлардаги товушларни таққослаш мақсадга мувофиқ.. Бунда ўқитувчи ўқувчилар диққтини б-п, в-ф, г-к, д-т, з-с, ж-ч товушлари бири жарангли, иккинчиси жарангсиз ундошдан иборат товуш жуфтларини ҳосил қилишига қаратади, уларнинг талаффузидаги фарқни амалий тушунтиради (жарангли ундош товушларда шовқин ва қисман овоз қатнашади, жарангсиз ундошларда эса фақат (шовқин эшнтила-ди); доскага стунидагича езиб к.уядн:
жуфти бор жарангли ундошлар: б, в, г, д, з, ж, э,т. г;
жуфти бор жарангсиз ундошлар: п, ф, к, т, с, ч, ш, х.
Жуфти йук. жарангли ва жуфти йук. жарангсиз ундошлар билан ҳам ўқувчилар ҳар хил фонетик шароитда товушларни талаффуз қилишни кузатиш жараёнида таништирилади. Бунинг учун ўқувчилар сўз охирида ёки унли товушдан олдин келган кул, билим, отам, олмос; қуён, бино; фабрика; тонг, сингал; қуй, кийик каби сузлардаги жарангли ундошнинг талаффузини таққослайдилар ва л, м, н, р, нг,й жарангли ундош товушлар талаффуз қилинганда, овоз ва шовқин эшитилишини, яъни жарангли ундош товуш эканини, буларнинг жарангсиз жуфти йулигини (жуфти йўқ жарангли ундош товуш эканини) билиб оладилар. Худди шунга ўхшаш усулдаўқувчилар қ, ҳ ундошлари талаффуз қилинганда, фақат шовқин эшитилишини, жарангсиз ундош товуш эканини, жарангли жуфти йўқлигини (жуфти йўқ жарангсиз ун­дош товуш эканини) билиб оладилар. Кузатиш натижаси қуйидагича кўринишда доскага ёзилади (ёки картонда тайёрланган кўрсатма кўсатилади.
жуфти йўқ, жарангли ундошлар: л, м, н, р, нг,й;
жуфти йўқ жараигсиз ундошлар: қ
Болалар жуфти йўқ жарангли ундош товуш сўзнинг охирида кслганда ҳам алфавитдаги худди шу ҳарф ёзилишини, яъни талаффузи доим ёзилишига мос келишини билиб олишлари етарли. Жуфти бор жарангли ундош товушлар шз охирида қолганда, бун­дай мослик бўлмайдп, яъни кўпинча унинг жарангсиз жуфти талаффуз қилинади (мактап, озот, ис каби). Бундай сўзлар ўзбек тилида кўп бўлган учун I синфданоқ ўқувчиларни уларнинг айримлар билан таништириш зарурияти туғилади. Дастурга кўра, I синф ўқувчилари б ва д жарангли ундоши сўз охирида келганда, унинг жарангсиз жуфти п ва т талаффуз қилиниши билан ва бундай сўзларнинг ёзилишини қандай текшириш билан таништиради. Уларнинг талаффузи ва ёзилишини текширишда фонетикага асосланилади. Ўқувчилар фонетик билимларига асосланган ҳолда, жуфти бор жарангли ундошларнинг ёзилишини қуйидагича тушунтирадилар: «Китоб сўзи охирида жуфти бор ун­дош товушни эшитяпман, шунинг учун сўзни текшириш керак. Шу ундошдан кейин унли товуш эшитиладиган сўз танлайман: китоби. Китоби сўзида б товуши эшитиляпти, шунинг учун китоб сўзида б ҳарфини ёзаман».
Бундай муҳокама юритиш учун ўқувчилар қуйидаги билим ва кўникмаларни эгаллашлари керак:
1. Жуфти бор жарангли ва жарангсиз ундош товушларни ажратиш.
2. Сўз охирида келган жуфти бор жарангли ундош товушнинг жарангсиз жуфти эшитилиши, шунинг учун бундай сўзларни текшириш кераклигини билиш.
3. Ундош товуш унли товушдан олдин келганда, бошқа товуш билан алмашмаслигини билиш. Ундош товушдан сўнг унли товуш келган сўз текширувчи сўз бўла олишини билиш.
4. Текширувчи ва текширилувчи сўздаги ундош ҳарфни таққослаш (китоби - китоб, мақсади-мақсад-мақсадга).
Шундай қилиб, ўқувчилар қандай сўзлар текширишни талаб қилиши ва унинг сабабини, қандай сўзлар текширувчи сўз ҳисобланади ва нима учунлигини билишлари зарур.
Ўқитувчи (қандай сўзлар текширишни талаб қилишини тушунтириш учун жуфти бор жарангли ва жарангсиз ундош товуши бўлган сўзлар устида кузатиш ўтказади: мактабим — мактаб, Умида — Умид, хат, қоп, эг каби.
Ўқувчилар ёзилиши талаффузидан фарқ киладиган сўзларни ва сўздаги жарангсиз ундош товуш ўзига мос ҳарф билан ифодаланишини таққослаш билан сўзнинг охирида жуфти бор ундош товуш келса, у сўз текширишни талаб қилишига ишонадилар. Иккинчидан, текширишга таянган ҳолда, ёзишга имконият яратиш учун ўқувчилар текширувчи сўзни текшириладиган сўздан доим олдин ёзадилар: авлоди — авлод, асбоби асбоб.
Бўғин. Бўғин мураккаб тушунча бўлгани учун бошланғич синфларда унинг қоидаси берилмайди. Дастурга
кўра, ўқувчиларда сўзни бўғинларга бўлиш кўникмасини шакллантириш вазифаси талаб этилади. Ўқувчилар сўзни бўғинларга бўлишда сўзда нечта унли бўлса, шунча бўғин бўлади, деган тушунчага асосланадилар. Бу тушунчани улар савод ўргатиш давридаёқ ҳосил қиладилар. Болалар ёзилган сўздан дастлаб унли ҳарфни топадилар, кейин сўзда нечта унли бўлса, уни шунча қисм (бўғин)га бўладилар.
I - синфда ўқув йилининг биринчи ярмида оғзаки ва ёзма тарзда бўғинларга бўлиш, шунингдек, ўқитувчи топшириғига кўра, муайян бўғинли сўз танлаш машқлари ҳар куни ўтказилади. Сўзни бўғинларга тўғри ва тез бўлиш кўникмасини ҳосил қилиш 1 - синфда ўтказиладиган муҳим машқлар қаторига киради. Ўқув- чилар ўқиш ва ёзиш жараёнини эгаллашда мана шу кўникмага таянадилар. ўзбек графикасида бўғин тамойили етакчи тамойил ҳисобланади. Ўқувчи сўзни тўғри ёзиш учун уни аввал бўғинларга бўлади. Бўғинлардаги товушларнинг ўзаро бир-бирига таъсирини аниқлайди, ундош ва унли товушларни ифодалаш учун зарур ҳарфлардан фойдаланади. Ўқувчи шундай муҳокама юритади: «Байроқ» сўзида икки бўғин бор. Биринчи бўғинга бай; бе, а, уе ҳарфларини, иккинчи бўғинга роқ: ер, о, қе
ҳарфларини ёзаман. Ўқувчи сўзни бўғнларга бўлиш, буғиндаги ҳар бир товушнинг ўрнини, тартибини аниқ кўз олдига келтириб, бўғинлаб айтиш кўникмасига эга бўлса, сўздаги ҳарфларни тушириб қолдирмай, ўрнини алмаштирмай ёза олади. Шунинг учун бўғин устида ишлашга сўзни бўғинлаб кўчириб ёзиш, бўғинлаб диктовка билан ёзиш (бўғинлаб изоҳлаб ёзиш) машқларини ҳам киритиш лозим. Иккинчидан, сўзни бўғин- ларга бўлиш кўникмаси ўқувчилар учун сўнинг олдинги қаторга сиғмай қолган қисмини кейинги қаторга бўғинлаб тўғри кўчириш учун зарур. Ўқувчилар «Сўзлар бир йўлдан иккинчи йўлга буўғинлаб кўчирилади» ва «Бир ҳарфдан иборат бўғинни олдинги йўлда қолдириб ёки кейинги йўлга кўчириб бўлмайди» деган асосий бўғин кўчириш қоидаларини I синфда ўрганадилар. Оддий туюлган биринчи қоида ҳам сўзни бўғинларга бўлиш, бўғин кўчи­риш қоидасига мос келадиган мактаб, Раъно, сингил каби сўзлар мисолида жуда кўп машқлар билан мустаҳкам-лашни талаб этади. Болалар, айниқса, сингил, кўнгил, тонги каби сўзларни бўғинга бўлишда қийналадилар, чунки бу сўзларда битта жарангли ундош товуш нг ҳарф бирикмаси билан ифодаланади. Бу сўзларни бўғинга бўлишда бу икки ҳарф синг-лим, кўнг-лим, тонг-ги сўзларидаги каби олдинги бўғинда қолиши, ёки си-нгил, кў-нгил, то-нги сўзларидаги каби кейинги бўғинга кўчирилиши керак. (Бир товушни ифодалаган ҳарфни иккига бўлиб бўлмайди.) Кейинги қоида эса ака, ота, оила, мудофаа, мутолаа каби сўзлар мисолида янада кўпроқ машқ билан ўргатиш ва мустаҳкамлашни талаб этади. Бу қоидалар кейинги синфларда Янги мураккаброқ сўзлар мисолида мустаҳкамлаб борилади
Download 53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish