Фонд бозоридаги тенденциялар ва уларни аниқлаш тамойиллари Тренд чизиқлари Тренд индикаторлар



Download 1,75 Mb.
Sana24.02.2022
Hajmi1,75 Mb.
#186622
Bog'liq
4-мавзу. Фонд бозоридаги тенденциялар ва уларни аниқлаш тамойиллари. Трендлар


4-мавзу.
Фонд бозоридаги тенденциялар ва уларни аниқлаш тамойиллари
Тренд чизиқлари

Тренд индикаторлар бозорда маълум савдо воситаси нархларининг ҳаракатини таҳлил қилади. Савдода тренд индикаторлардан фойдаланиб, айни пайтда турли хил таймфреймларда нарх қаёққа томон ҳаракат қилишини билибгина қолмай, балки жорий йўналиш қай даражада кучли эканини ҳам билиш мумкин. Тренд индикаторлари универсал ҳисобланади ва истаган савдо стратегиясида фойдаланиш мумкин.
Тренд индикаторлари орасида тренд чизиқлари индикаторлари ҳам мавжуд бўлиб, улар олинган маълумотлар асосида тренд чизиғини узайтиришга интилади, бу билан бўлажак нарх олдиндан башорат қилинади. Бироқ кўпинча бундай маълумотлар амалда тасдиқланмайди.
Канал индикаторлари нарх каналларида савдо қилишда фойдаланилади, унинг бош тамойили қўллаб-қувватлаш ва қаршилик кўрсатиш чизиғини ясаш зарурлиги ҳисобланади. Канал индикаторларидан фойдаланишда сиз каналнинг кенглигини мустақил белгилашингиз ва у ясалиши керак бўлган дастлабки маълумотларни танлаб олишингиз мумкин.

Доу назариясининг асосий тамойиллари:



  1. Индекслар бирча нарсани ҳисобга олади.

Доу назариясига кўра у ёки бу ҳолатда ҳам талаб ва таклиф этиши мумкин бўлган ихтиёрий омил индекс динамикасида ўз ифодасини топади.
Бу ҳодисаларни, албатта, олдиндан айтиб бўлмайди, лекин шунга қарамай бозор томонидан дарҳол ҳисобга олинади ва индекслар динамикасида ўз ифодасини топади.
2. Бозорда уч турдаги тенденция мавжуд.
Кўтарилувчи тенденцияда ҳар бир кейинги пик ва ҳар бир кейинги пасайиш ўзидан олдингисидан юқорироқ бўлади.


Пасаювчи тенденцияда ҳар бир кейинги пик ва пасайиш ўзидан олдингисидан пастроқ бўлади.

Горизонтал тенденцияда ҳар бир кейинги пик ва ҳар бир кейинги пасайиш деярли ўзидан олдингиси даражасида бўлади.

Шунингдек, Доу томонидан тенденцияларнинг 3 категорияси ажратиб кўрсатилган: бирламчи (асосий), иккиламчи (оралиқ) ва кичик (қисқа муддатли)

Тренд турлари

Давомийлиги

Асосий

0,5 йилдан бошлаб
1 йилдан ошиқ муддатгача

Оралиқ

3 ҳафтадан
3 ойгача

Қисқа муддатли

2-3 ҳафтадан ортиқ бўлмаган


3. Асосий тенденция учта фазага эга
Биринчи фаза, ёки жамғарилиш фазаси. Бу фазада узоқни кўрувчи ва ахборотга эга инвесторлар сотиб олишни бошлайдилар.
Иккинчи фаза, тенденцияларни кузатишда техник таҳлил усулларидан фойдаланувчиларнинг ўйинга кириб келиши билан бошланади. Бунда иқтисодий ахборотлар оптималлашиб боради.
Учинчи фаза, кенг омманинг ҳаракатга келиши билан бошланади. Бозорда ажиотаж бошланади, бу жараённи оммавий ахборот воситалари янада авжлантиради. Олди-соттилар ҳажми ҳам янада ортади. Шу вақтда ахборотга эга ва олдинги тенденция кўтарилишида ҳеч ким “жамғаришни” ҳоҳламаган вақтида “жамғарган” инвесторлар жамғармаларини тарқатишга бошлайдилар. Шундай қилиб тенденция якун топади.
4. Индекслар бир бирларини тасдиқлашлари керак.
Доу бунда саноат ва темирйўл индексларини назарда тутган. Унингча бозордаги нарх кўтарилиши ва пасайишининг ихтиёрий муҳим сигнали ҳар иккала индексларда юз бериши керак.
5. Ҳажм тенденция характерини тасдиқлаши керак.
Ҳажм асосий тенденциянинг йўналишида кўтарилиши керак.
6. Тенденция давом этади, токи унинг ўзгариши ҳақидаги яққол намоён бўлган сигналлар юз бермагунча.

  • Тенденцияни максимумлар ва минимумлар орқали аниқлаш

  • Кўтарилувчи тенденциянинг стандарт кўринишларидан бири бу: каттариб борувчи максимумлар ва каттариб борувчи мунимумлар кетма-кетлиги.

  • Масалан, ҳар бир нисбий максимум (relative high — RH) олдинги максимумдан юқорироқ, ҳамда ҳар бир нисбий минимум (relative low — RL) олдинги минимумдан юқорироқ бўлади.

  • Олдинги нисбий минимум бузилмагунча кўтарилувчи тенденция бузилмаган ҳисобланади. Бу шарт бажарилмаслиги тенденциянинг тугаган бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш деб қаралади.




Ma'ruzach: dos. Nasretdinova Sh.S.







Download 1,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish