ИШЛАШНИНГ ТЎРТ ВАРИАНТИ
Иш ҳақида гапирар эканмиз, беихтиёр уни «яхши» ва «ёмон»га бўламиз. «Яхши» иш деганда қуйидаги уч асосий талабга жавоб берадиган иш тушунилади: биринчидан, у сизга ҳузур бахш этади; иккинчидан, иқтидорингиз ва лаёқатингизга мос келади; учинчидан, унинг ёрдамида бошқа инсонларнинг ҳам муаммоларини ҳал эта оласиз ва етарли миқдорда пул ишлайсиз. Бироқ тўғри ва нотўғри муносабат воситасида «яхши» ишни ҳам, «ёмон» ишни ҳам бажариш мумкин. Бунда юқорида санаб ўтилган олти тўсиқ катта роль ўйнайди. Ўйлаб кўринг, ҳозирги вазиятингиз қуйида санаб ўтилган тўрт таърифдан қай бирига тўғри келади:
1. Ёмон иш ва нотўғри муносабат. Бундай «стратегия»нинг натижалари ҳалокатли. Ҳаёт ўз гўзаллигини йўқотади, ҳеч қандай шодлик келтирмай қўяди.
2. Ёмон иш ва тўғри муносабат. Бу ҳолатда қандайдир мақсадларга етишишимиз мумкин. Лекин жуда кўп энергия ва вақт талаб қилинади, бинобарин, бундай иш кўплаб муваффақиятсизликларга йўғрилган.
3. Яхши иш ва нотўғри муносабат. Бундай ёндашув билан сезиларли муваффақиятларга эришиш мумкиндир, аммо асосий мақсадга етишиб бўлмайди.
4. Яхши иш ва тўғри муносабат. Фақатгина шундай ҳолатда қисқа муддатларда исталган мақсадга эришиш мумкин.
Бу инсонни тезда тестдан ўтказиш имкониятини берадиган кескин оддийлаштирилган, лекин анча аниқ таъриф. Хўш, сизнинг ишингиз яхшими? Сиз ўзингизнинг қизиқишингиз ва қобилиятингизга мос келадиган соҳада ишлаяпсизми?! Сиз ўз ишингизга тўғри муносабатдамисиз? Агар ишингиз ва унга бўлган муносабат сизни қониқтирмаса, унда бирор нарсани ўзгартириш ҳақида ўйлаб кўринг. Эҳтимол, олти тўсиқ (такаббурлик, нодонлик, шуҳратпарастлик, қўрқув, гумон ва айбдорлик ҳисси)дан воз кечиш керакдир.
Кўпчилик инсон тақдирдан нолишни яхши кўради. Улар мудом адолатсизликдан ёзғиришади, лекин умуман керак иш билан машғул, шунингдек, шу ишга ҳам кўнгилдагидек муносабатда эмас. Бу ҳолатда улар ҳеч нарса экмасдан, ҳосил йиғмоқчи бўлишади. Бундай инсонлар табиат қонунини рад этишади.
Ҳолиблар эса вазият яхши томонга ўзгаришини кутиб, вақтини беҳуда сарфлашмайди. Улар кучи етмайдиган нарсани ўзгартиришга беҳуда уриниб, энергиясини йўқ қилишмайди. Улар ўзини оқлаш учун баҳона излашмайди. Улар билишадики, улар шижоат билан ишга киришишса, ҳаётий вазиятларнинг ўзи яхши томонга ўзгаради.
Рихад Бах шундай деган: «Ҳар биримиз катта мармартош ва унга ишлов берувчи асбоблар билан дунёга келамиз. Биз бутун умр бу ишланмаган тошни ўзимиз билан судраб юришимиз, уни шағалларга парчалаб ташлашимиз ёки унга ажойиб шакл беришимиз мумкин».
Бизга туғилганимиздаёқ бахтли ва муваффақиятли яшаш ҳуқуқи берилади. Лекин муваффақиятсизлик сари олти тўсиқ олдида чекинмаслигимиз керак. Фақат биргина истакнинг ўзи сизни машҳур, бой ва таъсирли қила олмайди. Бизнинг шахсимиз — биз ўзимиз яратган нарса. Матонатли ва мақсад сари йўналтирилган меҳнат ўрнини ҳеч нарса боса олмайди. Ҳолиблар билади: фақатгина ўз лаёқати ҳаётда муносиб ўрнини таъминлашда асқотади.
Do'stlaringiz bilan baham: |