ШУКРОНА
Ёмғир остида ҳуштак чалиб ҳиргойи қилувчи ва доим жилмайиб юрувчи омадли ва бахтли инсонлар эга бўлган сир сизга маълумми? Бу сир шундан иборатки, улар ҳар онни мўъжиза сифатида қабул қилишади ва шу он учун шукроналар айтишади.
Бугунги кун — сиз севадиган ва сизни севувчи инсонлар, ҳаёт сизга берган ўша мўъжаз лаҳзалар учун шукроналар айтиш учун имкониятингиздир. Сиз соғломсиз, юра оласиз, кўряпсиз, эшитаяпсиз, ўзганинг ёрдамисиз овқат ея оласиз, гапира оласиз... Бу рўйхатни чексиз давом эттирш мумкин. Сезяпсизми, қанчалик бойсиз ва ҳар бир кун сизга қанчалар туҳфалар олиб келмоқда?
Қанчалик кўп мўъжизаларни сиз одатдаги сингари қабул қилаётганингизни тушунишга ҳаракат қилинг. Атрофингиздаги инсонлар ҳақида шундай дейиш мумкин. Уларга ҳеч қачон шунчаки бўлиши керак бўлган нарсалар сифатида қараманг!
Ҳолиблар ҳар кунни уникал имконият сифатида қабул қилишади. Улар ёнма-ён яшаётган инсонларни қадрлашади. Улар ҳаёт асосини белгилаб берувчи, бироқ жуда оддий кўринган нарсаларга куч-қувват сарфлашади. Улар ҳамма нарсадан мамнун, ҳаётдан баҳра олишларида уларга ҳеч нарса халақит бера олмайди. Ҳолиблар бугунги кун тақдим этган имкониятларнинг барчасидан фойдаланишади.
АМАЛИЙ МАШҚЛАР
Мен бугунги кунга онгли равишда муносабатда бўлишни истайман ва унда ўз имкониятимни кўрмоқчиман. Бу йўлда қуйидагиларни бажаришга ваъда бераман:
1. Бугун мен ҳаётимни безайдиган инсонлар ҳақида онгли мушоҳада қиламан. Мен улардан бири билан учрашаман ва олдимизда узоқ айрилиқ тургандек вақтни ўтказамиз.
2. Агар бугун тиқилинчда туриб қолсам, ёки режаларимга халақит берувчи бошқа вазият пайдо бўлса умидсизликни мафтункорликка айлантираман. «Бугун мен билан бўлиши мумкин бўлган ягона ҳодиса — яна бир мазмунли кунни яшаганим».
3. Бугун мен 25 бўлимдан иборат рўйхат тузаман ва унда нималар учун шукроналар айтишим кераклигини белгилаб чиқаман. Бу менга ҳаётни янада севиш, қадрлашда ёрдам беради. Келажакни кутиб, вақтни беҳуда сарфлаш ўрнига мен ундан шукроналар айтишим керак бўлган вазиятларни эслаш учун фойдаланаман.
4. Бугунги кун мен истагандек бўлади. Мен ҳар бир яшаган кунимда ўз имкониятимни кўришга ва ундан фойдаланишга қаттиқ аҳд қилдим. Ҳаётнинг ҳар янги лаҳзаси мени бойитади. Ҳар янги учрашув — мўъжаз туҳфа. Ҳар дақиқа ичида янги имкониятлар яширин. Ёқимли инсон билан ўтказилган ҳар сония — мўъжиза.
Do'stlaringiz bilan baham: |