Fолиблар қонуни


ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШДА ЎЗ ТАҚДИРИМИЗНИ БЕЛГИЛАБ ОЛАМИЗ



Download 0,5 Mb.
bet5/52
Sana09.07.2022
Hajmi0,5 Mb.
#760957
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   52
Bog'liq
Gʻoliblar qonuni Bodo Shefer

ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШДА ЎЗ ТАҚДИРИМИЗНИ БЕЛГИЛАБ ОЛАМИЗ
Тасаввур қилинг, келажакда ҳаётингизда янги инсон пайдо бўлади. Унда уйингиз ва машинангиз калити бор. У уйингизда яшайди ва сизнинг столингизда ўтиради. У сизнинг машаққатли меҳнатингиз билан топилган қадрли нарсаларингиздан фойдаланади. У сизнинг банкдаги ҳисоб-рақамларингизни текшириб туради, меҳнатингиз самарасини назорат қилади. У сизнинг тўшагингизда ухлайди! Кўзгуга қаранг — сиз у инсонни кўрасиз. Ҳа, бу сизсиз! Сиз ўзингиз бугун қабул қилинаётган қарорлар ва босилаётган қадамлар воситасида бу инсонни яратдингиз.
Бу инсон қандай кўринишга эга? У қандай яшайди? У нима қилади? Кимлар билан дўстона муносабатда бўлади? У шод-хуррам ҳаёт кечира оладими?
Бу саволларнинг жавоби бугун қабул қилаётган қарорларингизга боғлиқ. Ўзига ўзи паст баҳо берувчи инсонлар таваккал қилишдан қочиб, ўзини ҳимояламоқчи бўлишади. Шу сабабли, кўпчилик аслида ўзига ёқмаган нарсага ёпишиб олади. Бироқ, ҳеч қандай лаззат туймасдан бутун умрни яшаб қўйиш энг катта хавф эмасми? Шу сабабли бир ишбилармон шундай деган эди: «Таваккал қилинглар. Осмонда эмас, Ердасиз. Йиғилиб тушмайсиз».
Қарор қабул қилар экан, ғолиблар нима истаётганини дастак қилиб олишади. Улар қарорни тезда ва узоқ муддатга қабул қилишади. Бироқ аксарият инсонлар қарор қабул қилишда имиллашади, уни дам-бадам ўзгартириб туришади. Ҳолиблар жуда тез қарор қабул қилишади, чунки улар билишади: ёмон қарор ҳам йўқ қарордан кўра яхшироқдир. Бундан ташқари, улар нима истаётганини яхши билишади. Қарорларни тезда қабул қилиш хусусияти ўз-ўзини қадрлаш тушунчасига асосланади. Агар ўзингиз учун нима қадрли ва бебаҳо эканини билсангиз, қарор қабул қилишда қийналмайсиз.
АМАЛИЙ МАШҚЛАР:
Бугун мен қарор қабул қилишдаги кўникмаларимни такомиллаштираман. Бунинг учун қуйидагиларни бажаришни ваъда қиламан:
1. Мен тезда қарор қабул қилишни ўрганаман. Мен ўзимда «журъат мушаги» бор деб тасаввур қиламан ва у қарор қабул қилганим сайин кучайиб бораверади. Менюни 15 дақиқа ўрганиб чиқиб, биттагина таом буюрадиган инсонлар бор. Қандайдир мазасиз таом тановвул қилиб қўйиш хавфи пайдо бўлса-да, энди менга ошхонада нима еб-ичишни танлаш учун 30 сония кифоя қилади. Шу бугундан бошлаб, майда-чуйда қарорлар учун 30 сониядан ортиқ вақт сарфламайман.
2. Ҳар қандай қарорни қабул қила туриб, ўзимга қуйидаги саволларни бераман: «Оқибат нима бўлади?» ва «Мен ва атрофимдагиларга бунинг фойдаси тегадими?» Шу йўл билан мен ўзимни ўзим тушунишга ҳаракат қилиб бораман.
3. Мен қуйидаги саволларга ёзма жавоб бераман: «5 йилдан сўнг ким бўламан?», «5 йилдан сўнг нима қиламан?», «5 йилдан сўнг менинг нималарим бўлади?». Барча қарорларимни олдимга қўйган мақсадларим билан солиштириб бораман. Шу йўл билан мақсадим сари интиламан.
4. Агар олдимда мураккаб танлаш турган бўлса ва анча вақтдан буён қарор қабул қилолмай юрган бўлсам, турли варинтларни қоғозга тушираман ва тажрибали инсонлар билан маслаҳатлашишга эҳтиёж бор-йўғлигини ўйлаб кўраман. Энг асосийси — шу иш юзасидан қарор қабул қилишнинг охирги муддатини белгилаб оламан.



Download 0,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish