Жаҳонда
фойдали қазилмаларни қазиб олиш, асосан очиқ усулда амалга оширилади,
бу усулда 75% фойдали қазилмалар қазиб олиниб, бу кўрсатгич якин
келажакда сақлаб қолинади. Шу билан барча карьерларнинг чуқурлиги,
ўлчамлари ва ишлаб чиқариш қувватлари ошиб бориши кузатилиб, ер
қаъридан қазиб олинган тоғ-кон массасининг 80% дан ортиғи некондицион
маъданларн ташқил қилади. Бир вақтнинг ўзида карьернинг қазиб олинган
майдони ва унга туташган бўш тоғ жинслари билан тўлдтриладиган майдони
ва унга туташган ер сатқидаги майдон кўринишида фазовий техноген
ресурслар хосил бўлмоқда. Очиқ кон ишларнинг масштаби катталашиб
борган сари бундай ресурслардан фойдаланиш масаласи кучайиб бормоқда.
Бугунги кунда жаҳонда ресурслардан оқилона фойдаланиш муаммолари
доимий эътиборда. Ҳуқуқий асос яратилган бўлиб конларни ўзлаштиришда
янги технологияларни ривожлантириш, конларни комплекс ўзлаштириш ва
кон-қайта ишлаш корхоналарининг техноген ресурслардан фойдаланиш
кўзда тутилган. Шу билан бирга, яқин келажакда жамиятнинг моддий
эхтиёжлари 75-80% гача фойдали қазилмаларни қайта ишлашда балансдан
ташқари ва нокондицион маъданларни салмоғини кўпайтириш ҳисобига
қониқтирилади. Минерал-хом ашё соҳалари асосий рол ўйнайдиган
минтақаларнинг ривожланиш истиқболлари шуни кўрсатадики, уларнинг
хаёт мамоти йиғилиб қолган ва хосил бўлаётган нокондицион маъданларни
қайта ишлашга тайёрлик даражаси билан аниқланади. Шундай қилиб,
маъданли конларни самарадорлигини оширишга фазовий техноген ва
минерал ресурслардан фойдаланиш йўли билан эришиш мумкин, бунда
техноген ресурсларни бошқариш усулларини ишлаб чиқиш долзарб илмий
муаммо бўлиб ҳисобланади.
Республикада тоғ-кон саноатига, хусусан фойдали қазилмаларни очиқ
усулда қазиб олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада, жумладан
фойдали қазилмаларни қазиб олишнинг умумий қўлламини ошириш, тайёр
махсулот таннархини пасайтириш, йиллик махсулот ишлаб чиқариш
хажмини кўпайтириш ва техноген ресурсларини ишлаб чиқиш
технологияларини қўллашга эришилмоқда. Шу билан бирга, рудали
конларни очиқ усулда қазиб олишда техноген ресурсларни бошқариш
усулларини ишлаб чиқиш зарур масалалардан бири ҳисобланади. 2017-2021
йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича
Ҳаракатлар стратегиясида, жумладан «…энергия ва ресурслар сарфини
камайтириш, ишлаб чиқаришга энергия тежайдиган технологияларни кенг
жорий этиш»1 бўйича вазифалари белгиланган. Бу борада рудали конларни
очиқ усулда қазиб олишда техноген ресурсларни бошқариш усулларини
ишлаб чиқиш муҳим масалалардан бири ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |