Яроклилик муддати: 09.2022
ФЛЮЦИН СУПЕР Препаратни асаларилар варроатоз касаллигига карши ишлатиш кулланмаси
Умумий холатлар
Флюцин – тиник оч ёки тук кунгир рангли специфик хидли 2 мл ли ампулага 1 мл кадокланган эмулсия концентрати.
Флюцин асаларилар варроатоз касаллигини кузгатувчи каналарга карши контакт таъсирга эга.
Препарат ариларнинг ривожланишига, она арининг тухум куйишига ва ёш ариларга салбий таъсир этмайди. Асал, мум ва гул чангида тупланмайди.
Куллаш тартиби.
Ишчи эритма тайёрлаш учун 1 мл. препарат 7 литр сувга эритилади.
Ишлов бериш бахор ва ёзда, кундузи, очик ва шамолсиз хавода, арилар актив учаётган пайтда, хаво харорати +18о С дан паст булмаган пайтда утказилади.
Ишлов бериш 7 кунлик интервал билан 3 марта, хар бир ром орасига 7-8 мл эритма сепиш усули билан утказилади.
Асалари оилаларида ФЛЮЦИНнинг колдик таъсири 5-6 кунгача сакланади.
Хавфсизлик чоралари: Хужаликдаги хамма оилаларга ишлов беришдан олдин препаратни 1 – 2 оилада синаб, 24 соат давомида кузатилади. Салбий асоратлар кузатилмаса хужаликдаги хамма оилаларга ишлов берилади. Препаратнинг дозасини ошириш асаларилар учун хавфли.
Саклаш шароитлари: Хавфлилик жихатидан Б руйхатда. Курук, коронги жойда 0о С дан +30о С гача хароратда сакланади.
Яроклилик муддати: 09.2022
Do'stlaringiz bilan baham: |