Физиология, психология, Г. Гельмгольц, психофизиология, психофизика, Э. Вебер, Т. Фехнер, В. Вундт, экспериментал психология, Э. Титченер, лаборатория методлари



Download 2,65 Mb.
bet83/96
Sana19.11.2022
Hajmi2,65 Mb.
#869035
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   96
Bog'liq
2 5449822545207370529

8.3.Ироданинг асосий хусусиятлари.


Юқоридаги мулохазалардан ташкари, иродавий фаолиятнинг узига хос психологик хусусиятлари ҳам мавжуддир ва улар муайян тавсифларга асосланиб талкин килинади. Иродавий фаолиятни ёки алоҳида ирода акти ни (латинча actus харакат деган маънони англатади амалга оширишишнинг хусусиягларидан бири-бу бажарилаётган харакатларнинг эркин эканлигини шахс томонидан англаш (бундай килса хам булади ёки ундай килса хам) иборатлигидир. Ушбу жараёнда шахс \еч бир нарсани уддасидан чикмайдиган ёки вазиятга тўлатўкис тобелик киладиган, колаверса юзага келган шароит талабларига сузсиз, зарурий бўйсунадиган кечинмалар хукм сурмайди. Шунинг учун шахс томонидан карорга келишнинг эркинлиги, мустакиллиги билан уйгунлашган кечинмалар хукм суриши мумкин, холос. Мазкур карорга келиш даги эркинлик хисси ннсоннинг уз ниятлари билан харакатлари руёбга чикишига нисбатан масъулият ёки жавобгарлик туйгусининг кечиши билам изчиллик касб этади. Юкоридаги мулохазаларни дурустрок англаш учун баъзи бир психология оламидаги ходисаларга мурожаат килиш максадга мувофикдир. Ҳозирги даврда психология фанининг намояндалари ни кескин равишда икки кутбга ажратган холда тахлил ва талкин килишнинг умри тутади, лекин гоялар, назариялар уртасида карамакаршиликлар мавжуд эмас деган ибора фан оламидан сикиб чикарилишини билдирмайди, албатта. Ирода эркинлиги тугрисидаги гоят ба\сли психологик муаммо саналади, чунончи ушбу назария тарафдорларининг фикрича, инсон томонидан амалга ошириладиган рухий харакатлар (актлар) бирон бир сабабий богликликка эга эмаслар, улар автономдирлар. лекин булар уз хохишларидан бошка хеч бир нарсага бўйсунмайдилар. Мулохазадан куриниб турибдики, иродавий эркинлик шахсдан ташкари хукм суриши, у бошка рухий холатлар, ходисалар, вокеликлар билан гўёки сабабий богланишга эга эмасдир. Инсоннинг ижтимоий-тарихий тараккиёти давридаги барча харакатлари тўла англанилган ёки етарли даражада англанган даражада эканлигидан катъи назар улар объектив жихатдан психиканинг бошка шакллари билан изчил боғланишда бўлиб келган. Худди шу боисдан шахснинг иродавий харакатлари нима учун айнан шундай амалга оширилганлигини аниклаш даражаси юкори бўлмаса-да, лекин биз уларни тушунгира бериш имкониятига эгамиз. Илмий маълумотларга Караганда, шахснинг иродавий харакати тамомила детерминизмга (латинча determinurc сабабий богликлик ёки шартланганлик деган маънони билдиради), бинобарин, сабабий богланиш конунига бевоси- та бўйсунади. Ирода шахснинг психологик киёфаси, унинг ижтимоий хаёги ва фаолияти шароитида турли ахборотлар натижаси сифатида юзага келган мотивларнинг хусусияти ва максади билан уйгунлашгандир. Шунингдек, иродавий фаолиятнинг бевосита мотиви (сабабчиси, турткиси) тарикасида харакатлар тизимини вужудга келтирувчи, уларни тартибга солувчи ранг-баранг вазиятлар шароитлар намоён булади. Шуни унутмаслик жоизки, шахснинг иродавий фаолияти объектив жихатдан бошка категориялар билан боглангандир, бирок бундан ирода психологик жихатдан руёбга чикишига инсон масъулиягига кирмаган, ундан ташкари номаълум мажбурий зарурият деган хулоса келиб чикмаслиги лозим. Иродавий фаолиятнинг узига хос хусусиятлари куйидагилардан ташкил топгандир; 1) иродавий харакатларни шахс хамиша уларнинг субъекти сифатида амалга оширади; 2) иродавий акт, ҳаракаг шахс тўла-тўкис масъулликни зиммасига олган иш, амал сифатида ичдан (ички дунёсида) кечирилади; 3) иродавий фаолият туфайли инсон куп жихатдан узини узи шахс сифатида англайди; 4) иродавий фаолият сабабли шахс уз хаёт йўли ва такдирини узи белгилашини тушуниб етади ва хоказо. Шу билан бирга ироданинг фаоллаштирувчи ва жиловлаб турувчи (тормоз килувчи) функциялари биргаликда (ҳамкорликда) хукм сурсагина, факат шундагина шахснинг уз максадига эришиш йўлидаги тўсикларни енгишни кафолатлаши мумкин.



Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish