Физиология, психология, Г. Гельмгольц, психофизиология, психофизика, Э. Вебер, Т. Фехнер, В. Вундт, экспериментал психология, Э. Титченер, лаборатория методлари



Download 2,65 Mb.
bet29/96
Sana19.11.2022
Hajmi2,65 Mb.
#869035
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   96
Bog'liq
2 5449822545207370529

4.4.Шахс тажриба феномени.
Психологик муаммони хал килиш шахснинг мазкур тузилишининг ички шароитларида ифодаланувчи хулк-атворни олдиндан башорат килиш имкониятини яратади. Мазкур масаланинг кўйилиши даставвал таълим ва тарбия эхтиёжларидан, ташкилотчиликка оид фаолият сохалари ва бошка эҳтиёжлар замиридан келиб чикади. Лекин бу масалани илмий асосда хал килиш бошка муаммони, яъни шахсни тоифаларга ажратиш (типология), унинг энг мухим, мукаммал тузилишини аниклаш билан богликдир. Дархакикат, шахс типологияси, шахсни типологик тахдил килишнинг энг нозик, ибратли жиҳатларини чеклаб ўтиш, у хакида етарли даражада тўла тасаввурга эга бўлишни хохласак, унинг энг умумий тасвирини умумлашган тарзда таъкидлаб ўтиш лозим. Шахс тузилиши билан боглик булган иккинчи масала эса бундай тузил ишнинг бир канча таркибий кисмларга ажратишни такозо этади, бинобарин, ушбу бўлакларнинг йигиндиси яхлит инсон шахсини вужудга келтиради. Жаҳон психологияси фанида психологлар шахсни психологик тузилишининг таркибий кисмларини турли моҳиятига асосланиб туркумларга ажратишни (классификациялашни) тавсия этмокдалар.
Шахснинг таркиб топиши бир катор омилларга боглик деган назариянинг намояндатари бўлмиш хозирги замон узок чет эл (АҚШ, Англия, Франция, Германия, Швецария ва бошкалар) психологлари окибат натижасида шахснинг тузилишини уша иккита асосий омилларга, яъни биологик ва ижтимоий (социап) вокеликларнинг таъсирига боглик булган тузилишининг мавжудлигидан манфаатдордирлар. Объект-субъект муносабатини белгилайди. “Эндопсихика” ўз навбатида шахснинг таъсирланиши, идрок, тасаввур, хотира, тафаккур, хаёл жараёнларининг хусусиятларини, иродавий зур бериш хислатларини, ихтиёрсиз (идеомотор) харакатларини ва шу каби фазилатларини акс эттиради. “Экзопсихика” эса ўз таркибига хос муносабатларининг тизимини ва унинг кизикишлари, майллари, идеаллари, установкалари, маслаги, устунлик килувчи хукмрон хиссиётларини, эгалланган билимларни қамрайди.
Психология фанида кескин қайта қуриш жадал суръатлар билан давом этаётган бир даврда юкорида таҳдил қилинган қўш (икки) омиллик концепциясига кандай муносабатда бўлиш мақсадга мувофиқ. Жумладан, диалектик материализм дарғаларининг ибораси билан айтганда, инсон шахсининг моҳияти барча ижтимоий муносабатлар йигиндисидан иборат, бу ифодага ўта кескин эътироз билдиришга хожат йўк. Чунки шахс ижтимоий мавжудот бўлганлиги (микромухит маҳсули эканлиги тан олинмаса-да) учун унда табиий-биологик тузилиш аломатлари сакланиб колиши табиий холдир. Масалан, шахс тузилишида биологик ва ижтимоий (социал) омилларни бирламчи деб эътироф килиш муаммонинг бир томони (уларни хисобга олиш, албатта зарур), лекин иккинчи томони уларнинг ўзаро муносабатларини қай тарзда тушунишда ўз ифодасини топади. Кўпгина психологларнинг фикрича, бизнинг нуқтаи назаримизча, қўш омиллик назариянинг бахсли жабхаси шундан иборатки, бу назария ижтимоий омил билан биологик вокеликни, мухит билан биолоГик тузилишни, “экзопсихика" билан “эндопсихика" ни механик равишда бир-бирига карама-карши кўяди, ўзаро таъсир этиш муаммосига лоқайдлик билан муносабатда бўлади. Мазкур концепция вакиллари шахснинг шаклланиши ва унинг тузилишига таъсир килувчи табиий ва ижтимоий омиллар ички имкониятлари мавжуд эканлигини ҳисобга олмайдилар. Таъкидлаб ўтилган фикрларни тасдиқлаш мақсадида улар ўтказган тажрибаларига мурожаат киламиз. Қўш омиллик назария тадқиқотчилари тажрибаларида 80-130 см баландликдаги одамларнинг шахс хислатларини таркиб топтириш ўрганилган. Бунинг натижасида улар шахснинг тузилишида кўп хислатлари ўхшашлиги топилган. Бундай одамларнинг бўйи паст (пакана) бўлишларидан ташкари, уларнинг тузилишида хеч кандай нуқсон ва камчилик йўқ эканлиги аниқланган. Бундай тоифага кирувчи кишиларда болаларга хос кулгини, хеч бир танқидсиз оптимизмни, ўта соддаликни, муайян даражада хиссий (эмоционал) зўриқишни талаб киладиган вазиятга нисбатан чидамлиликни, уят хиссининг камрок эканлигини учратиш мумкиндир. Шахснинг -хислатларига на “эндопсихика”, на “экзопсихика' қисмларини киритиш мумкин эмас. Чунки шахснинг сифатлари митти одамларнинг психик хусусиятларининг маҳсули бўлиб, улар бўйига нисбатан уз тенгкурлари уртасидаги фарк аникланган даврдан эътиборан шундай бир ижтимоий вазиятда пайдо бўлиши, таркиб топишининг такомиллашиши табиийдир. Шуни алохида таъкидлаб ўтиш жоизки, теварак-атрофдагиларнинг митти одамларга бўйдор кишиларга қараганда бошқача муносабати, уларнинг писанд килмаслиги, камситилиши, улар хам барча каби нарсаларни ҳис килиш, орзу килиш, ажабланиш, ҳайрон қолиш сабабли уларда шахснинг ўзига хос тузилиши вужудга келади. Бундай яққол воқелик уларнинг руҳий эзилишини, баъзан бошкаларга, ҳатто ўзларига нисбатан тажавузкорона йўл тутишларини никоблайди, холос. Мабодо биз митти одамлар (лилипутлар) ўзлари билан бап-баровар бўйли кишилар муҳитида яшайди деб тасаввур килсак, у ҳолда уларда ҳам теварак-атрофдаги бошка одамлардаги каби мутлако бошкача шахсий фазилатлар, хусусиятлар, хислатлар, сифатлар мужассамлишиши мумкин булар эди. Тараккийпарвар (гуманистик) психология фанида таъкидланганидек, шахс тузилишидаги табиий, органик жиҳатлар ва қолатлар унинг ижтимоий шарт-шароитларига боглик таркибий кисмларидир. Шахс тузилишидаги табиий (анатомик-физиологик ва бошка сифатлар) ва ижтимоий омиллар яхлит бирликни ташкил килади ва улар ҳеч махдл ихтиёрсиз равишда бир-бирига карама-карши кўйилишига йўл кўймаслик керак. Шундай килиб, илмий психология (материалистик деб аташдан сакланиш максадида) фанида барча категорияларга умумбашарий, умуминсоний тамойил нуктаи назардан ёндашиш шахс тузилишида табиий (биологик) ва ижтимоий (социал) омиллар ролини тан олади, инсон шахсидаги биологик ва ижтимоий вокеликларни атиги шуларнинг негизида карама-карши кўйишга танкидий муносабатда булади. Шахс муаммосини диалектик материализм позициясида туриб ҳимоя килувчи собик совет психологияси ва бошка тараккийпарвар йўналиш вакиллари шахснинг фаоллиги теварак-атрофдаги олам билан бўладиган узаро муносабат жараёнида фаолият вужудга келиши мумкин деган таълимотга асосланади. Шахсни фаоллигининг манбаи унинг эҳтиёжлари хисобланиб, худди шу эҳтиёжлар одамни муайян тарзда ва маълум йўналишга харакат килишга ундайди. Худди шу боисдан эхтиёж шахс фаоллигининг манбаи сифатида юзага келади ва унинг яккол турмуш шароитига богликлигини акс эттирувчи ҳолатдир.

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish