Ишни бажариш тартиби
1. 6.3- расмда кўрсатилган схема йиғилади.
2. Термопара солинган идишдаги сув ҳарорати ўчанади ва термоелектр юритувчи куч нолга тенг бўлишига ишонч ҳосил қилинади .
3. Иситгич ёрдамида идишдаги суюқлик аста-секин исита бориб, термометр ёрдамида ҳароратниг ҳар 5–100 C га ўзгаргандаги милливолтметр кўрсатиши ёзиб борилади .
4. Милливолтметр кўрсатишидан фойдаланиб, термоелектр юритувчи куч қийматларини аниқлаб, ифода билан термопара доимийси топилади.
5. Миллиметрли қоғозга милливолтметр кўрсатишининг температуралар фарқига боғлиқлик графиги чизилади.
6.1-жадвал
Н
|
т1,(0С)
|
т2,(0С)
|
т1-т2,(0С)
|
(мВ)
|
,(мВ/ 0C)
|
∆ ,(мВ/ 0C)
|
1
|
|
|
|
|
|
|
2
|
|
|
|
|
|
|
3
|
|
|
|
|
|
|
Ўр.қ
|
|
|
|
|
|
|
Назорат саволлари
1. Чиқиш иши деб нимага айтилади ?
2. Икки металлнинг контакт потентсиаллар айирмаси нималарга боғлиқ ?
3. Термопарани доимйсининг физик маъносини айтинг . .
4. Пелътъе ва Зеебек ҳодисаларини тушунтиринг.
УИТСТОН КЎПРИГИ ЁРДАМИДА НОМАъЛУМ ҚАРШИЛИКНИ АНИҚЛАШ.
Ишнинг мақсади: Тармоқланган электр занжирлари қонуниятларини ўрганиш ва улар ёрдамида номаълум қаршиликларни аниқлаш.
Керакли асбоб ва қурилмалар: Реохорд, галванометр, қаршиликлар магазини, номаълум қаршиликлар тўплами, ток манбаи, калит ва уловчи симлар.
Назарий қисм
Қаршиликни аниқ ўлчаш усулларидан бири токнинг тармоқланиш қонунига асосланган. Шу қонунга асосланиб ишлайдиган қурилма Уитстон кўприги деб аталади. Уитстон кўприги схемаси (3.1-расм) номаълум қаршилик -РХ ни маълум қаршилик (қаршиликлар магазини) ёрдамида аниқлашга имкон берадиган схема ҳисобланади. Уитстон кўприги Е-галваник элементга уланган занжир А тугундан бошлаб тармоқланади (3.1-расм).
Б у занжирнинг бир қисмини кетма-кет ўланган иккита РХ ва РО қаршиликлар ташкил қилади. Иккинчи қисми эса сантиметрларга бўлинган, узунлиги 1 метр бўлган чизғичга тортилган никелин ёки солиштирма қаршилиги катта бўлган бошқа қотишмадан тайёрланган бир жинсли АВ –сим (реохорд) дан иборат.
Г –галванометрнинг бир учи РХ ва РО қаршиликлар ўзаро уланган С нуқтага иккинчи учи реохорд буйлаб сирпанувчи Д жилгичга уланган бўлади, ҳамда бу жилгич АД ва ДБ қисмларнинг Р1 ва Р2 қаршиликлари нисбатини узгартира олади ва шу тарзда кўприкни мувозанат ҳолатига келтира олади.C = Д бўлганда галванометр стрелкаси нолни кўрсатади, кўприк мувозанат ҳолатида бўлади. Бу мувозанат ҳолат учун қўйидаги муносабат ўринлидир.
(3.1)
Юқоридаги муносабатни исботлаш учун Кирхгоф қонунларидан фойдаланамиз.
1. Тармоқланган занжир тугунида учрашувчи токларнинг алгебраик йиғиндиси нолга тенг:
Тугунга кирувчи токларни мусбат ундан чиқувчи токларни манфий деб ҳисоблаб, қўйидагиларни ҳосил қиламиз.
C тугун учун И1-И3-ИГ = 0
Д тугун учун ИГ-И2-И4 = 0
2. Ҳар қандай берк тармоқда занжирнинг тегишли қисмларидаги ток кучи билан қаршилиги кўпайтмасининг алгебраик йигиндиси шу контурда учрайдигин э.Ю.К. йиғиндисига тенг.
Схемадаги мустақил
АCДА тармоқ учун И1РХ + ИГ РГ- И2Р1 = 0
БДCБ тармоқ учун И3Р0 + И4 Р2- ИГРГ = 0
Мувозанат шартига кўра
ифодадан ни ҳосил қиламиз. Занжирнинг АД ва ДБ қисм қаршиликлари унинг узунлиги л1 ва л2 га пропорионал бўлганлиги учун охирги ифодадан Рх ни қўйидагича топиш мумкин.
(3.2)
Do'stlaringiz bilan baham: |