Ишнинг бажарилиши ва топшириқлар
Ўқитувчи томонидан берилган асбобларнинг ишлаш принсипини тушунтириб беринг ҳамда аниқлик синфи, бўлим қиймати, сезгирлиги, абсолют ва нисбий хатоликларини аниқланг.
Техника хавфсизлик қоидаларини эсда сақланг.
Назорат саволлари
Електр ўлчов асбоблари қандай белгиларига кўра классификасияланади?
Електр ўлчов асбобларининг шкаласига қандай шартли белгилар қўйилади?
Асбобнинг сезгирлиги, даража қиймати нима ва улар қандай ўзаро боғланган.
Кўп чегарали асбоб нима ва у қандай ишлатилади?
Асбобнинг абсолют ва нисбий хатолиги қандай топилади?
Техника хафсизлик қоидаларини айтинг.
ЕЛЕКТРОСТАТИК МАЙДОННИ ЎРГАНИШ
Ишнинг мақсади: электростатик майдоннинг куч ва энергетик характеристикаларини ўрганиш, эквипотенсиал чизиқларни тажрибада аниқлаш.
Керакли асбоб ва қурилмалар: сувли ванна, ҳар хил шаклдаги электродлар, металл зонд, ўзгармас ток манбаи, галванометр, волтметер, уловчи симлар.
Назарий қисм
Зарядланган жисмлар ўртасидаги ўзаро таъсир материянинг махсус тури бўлган электр майдон орқали амалга ошади.
Електр майдоннинг асосий хоссаси электр зарядларга унинг бирор куч билан таъсир қилишидир. Қўзғалмас электр зарядларнинг электр майдони электростатик майдон деб аталади.
Електростатик майдоннинг куч характеристикаси –електр майдон кучланганлиги дейилади. - вектор катталик бўлиб, у майдоннинг исталган нуқтасига киритилган қ бирлик синов зарядига таъсир қилувчи Ф кучга сон жиҳатдан тенг бўлади.
(1.1)
Електростатик майдонни энергетик характеристикаси - электр майдон потенсиали дейилади. У сон жиҳатдан бирлик синов зарядини майдоннинг маълум бир нуқтасидан чексизликка кўчиришда электр майдон кучларининг бажарган ишини кўрсатади ва заряд миқдорига бўлган нисбатига тенг бўлади:
(1.2)
Потенсиаллари тенг болган электростатик майдон нуқталарининг геометрик ўрнидан иборат сиртга эквипотенсиал сирт дейилади.
1.1-расм. 1.2-расм.
Еквипотенсиал сиртлар системаси орқали электростатик майдонни тасвирлаш қулай, чунки уларга нисбатан кучланганлик вектори э нинг куч чизиқлари қурилади. Майдоннинг қараладиган нуқтасида э вектор ҳамма вақт эквипотенсиал сиртларга перпендикуляр бўлади.
Агар зарядни эквипотенсиал сирт бўйлаб л масофага кўчирсак, унда бажарилган иш нолга тенг булади, чунки . Бундан,
(1.3)
Демак, э вектори билан йўналиш орасидаги бурчак 900 га тенг экан. Майдоннинг кучланганлиги э ва потенсиали орасидаги муносабатга асосан эквипотенсиал cнизиқлар бўйлаб кучланганлик э ни топиш мумкин.
ёки (1.4)
1.1 ва 1.2–расмлардан кўринадики, эквипотенсиал сиртлар системаси орқали электростатик майдонни тасвирлаш қулай, чунки уларга нисбатан кучланганлик вектори э нинг куч чизиқлари қурилади. Майдоннинг қараладиган нуқтасида э вектор ҳамма вақт эквипотенсиал сиртларга перпендикуляр ва ҳамма вақт потенсиалнинг камайиш томонига йўналган бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |