ЕЎА нинг аниқлик синфи асбобнинг абсолют хатоси А унинг бутун максимал шкаласиннг Амах қанча фоизини ташкил қилишини билдиради:
(5)
бу ерда: Амах - асбобнинг ўлчов чегараси, А- абсолют хатолик.
Нормал иш шароитларида йўл қўядиган асосий хатолиги бўйича бевосита баҳолайдиган барча эЎА лари давлат стандартига кўра 8 та аниқлик синфига ажратилади: 0,05; 0,1; 0,2; 0,5; 1,0; 1,5; 2,5 ва 4. Улар ўлчаш асбобларининг шкалаларида кўрсатилган бўлади.Аниқлик синфини билдирувчи рақам асосий энг катта жоиз келтирилган хатоликни билдиради.
Агар асбоб ҳужжатида кўрсатилган қоидага асосан ишлатилса, унинг аниқлиги кўрсатилган синфга мос келади. Ўлчашдаги абсалют хатолигини синфидан фойдаланиб аниқланади. (5) тенгликга асосан абсолют хатолик топилади.
(6)
Абсолют хатолик асбобнинг бутун шкаласи бўйича бир хил деб ҳисобланади.
ЕЎА абсолют хатолиги А нинг унда ўлчанган миқдор Аў қийматига нисбати ўлчашдаги нисбий хатолик деб аталади, яъни:
(7)
Агар (7) формуладаги А ўрнига (6) ифодани қуйсак, ўлчашдаги нисбий хатолик қўйидаги формула бўйича аниқланади:
(8)
Демак, ўлчанаётган миқдор асбобнинг ўлчаш чегараси (Амах) га яқин бўлса, ўлчашдаги нисбий хатолик асбобнинг аниқлик синфига - га тенг бўлади.
Масалан, аниқлик синфи 0,5 бўлган асбобнинг шкаласи 150 бўлимга эга бўлсин, стрелка 150 бўлимга бурилганда нисбий хатолик 0,5% ва абсолют хатолик 0,5%·150= =0,75 га тенг бўлди. Стрелка 25 бўлимга бурилганда эса нисбий хатолик 3%, абсолют хатолик эса 0,75 бўлади. Демак бундан кўринадики, эЎА нинг кичик бўлумларига мос келувчи қиймат ўлчанганда катта нисбий хатоликка ёл қўйилади, аммо бунда электр катталикни ўлчашдаги абсолют хатолик қиймати айни бир асбобнинг бутун шкаласи бўйича бир хил бўлади.
Юқори аниқликдаги махсус асбобларда аниқлик синфи, шкала бўлим қийматига мос келади. Баъзан биз ишлатадиган оддий асбобларда ўлчашдаги абсолют хатолик сифатида асбоб шкаласи энг кичик бўлимининг ярми яъни 0.5 C олиниши мумкин. Бу ҳол қуйидаги ҳолларда бажарилади:
1) агар 0,5C >ΔА бўлса, ўлчашдаги нисбий хатолик
2) агар 0,5C <ΔА бўлса , ўлчашдаги нисбий хатолик
Масалан, ўлчаш чегараси 30 мА, аниқлик синфи- 2,5 бўлган шкаласи тенг бўлимлардан иборат миллиамперметрниг бўлим қиймати 1А тенг. Унда 10 мА ток ўлчанса, қандай абсолют ва нисбий хатоликларга йўл қўйилган.
Агар ΔИ >0,5C бўлса, (0,5C=0,5мА) ўлчашдаги нисбий хатолик тенг бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |