“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.
196
topshiriqlardan iborat bo'lishi kerak.
Mustaqil ishining mazmuni va hajmini aniqlashda o'quvchilarning yosh xususiyatlari hisobga
olinishi lozim.
O'qituvchi mustaqil ishini bajarishga oid ko'rsatmalar berishda ishning maqsadi va ahamiyatini
ochib beradi. Uni bajarishga oid tavsiyalar beradi. Mumkin bo'lgan qiyinchiliklar va uni bartaraf qilish
yo'llarini aytib o'tadi, o'z-o'zini nazorat qilishning maqsadga muvofiq keladigan usulini tavsiya qiladi.
Adabiyotlar ro’yxati.
1. N. Sadriddiniv., A. Rahimov., A. Mamadaliev., Z. Jamolova. “Fizika 0‘qitish uslubi asoslari”
o‘quv qo‘llanma.- Т.: “O‘zbekiston” NMIU, 2006.
2.
Методика преподавания физики в 6-7 классах средней школы. Под.ред В.П. Орехова,
А.В. Усовой. М.: «Просвещение». 1976.
КВАНТ МЕХАНИКАНИ ЎҚИТИШДА ФАН ТАРИХИГА ОИД МАТЕРИАЛЛАРДАН
МУСТАҚИЛ ИШ МАВЗУСИ СИФАТИДА ФОЙДАЛАНИШ ОРҚАЛИ
ТАЛАБАЛАРНИНГ ИЛМИЙ ДУНЁҚАРАШИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
Ғ.Б. Саматов. Гулистон давлат университети
Физика тарихи бу физиканинг муҳим бўлимларидан бири ҳисобланиб, унинг асосий
вазифаси фактлар, ихтиролар, гипотезаларни таъкидлаш бўлмасдан, балки тушунча ва
тасаввурларнинг эволюциясини таҳлилидан иборат. Замонавий физиканинг буюк биноси
қандай яратилган ва ривожланганлигини тушиниш учун унинг ирмоқларидан то ҳозирги
даражасигача тасаввурлар ва тушунчаларнинг эволюциясини ўқиб ўрганиш зарур. Ҳар ҳил ва
ранг- баранг физикавий ғоялар ичида атом гипотезаси ўзига ҳос муҳим ўринга эга. Атом
физикасининг яратилиши ва ривожланиши классик тасаввурлар ва тушунчаларни инқилобий
қайта фикрлаб ва мушоҳада қилиб кўриш натижасида амалга ошган. Замонавий физиканинг
ривожланиш жараёни физикада сабабият муаммоси, ўлчаш ва кузатувчининг роли ҳамда инсон
онги муаммолари бўйича ўтказилган тортишувларга жуда бой бўлган [1]. Ҳозирги кундаги
ОТМ лардаги ўқув адабиётларида бу жараёнлар тўла акс этмаган, фақат асосий қонуниятлар ва
қонунларга эътибор қаратилган. Адабиётларнинг кўпчилиги мавжуд дарсликлар ва ўқув
қўлланмалари асосида яратилганлигидан кўпчилик тарихий фактлар нотўғри кўрсатилган,
масалан айрим адабиётларда “квант” тушунчаси М.Планк томонидан киритилган деб
кўрсатилса, баъзиларида А.Эйнштейн томонидан киритилган деб ёзилган. Формулаларнинг
келтириб чиқарилиши кўп адабиётларда муаллифникидан фарқ қилади.
Биз бу мақолада квант механиканинг физикавий асослари деб хисобланувчи бўлим
мавзуларини абсолют қора жисмнинг нурланишидан бошланиб Гейзенбергнинг ноаниқликлар
муносабатлари мавзуси билан якунланувчи бўлимга оид мавзуларнинг тарихи, квант механика
асосчилари деб тан олинган олимларнинг қандай қийинчилик билан ихтиролар қилгани ва улар
орасидаги илмий тортишувлар ва бошқа тарихий фактларни квант механикани ўрганиш
жараёнида талабаларга мустақил иш сифатида бажаришни таклиф қилдик ва уларга бу ишнинг
бўлажак физикларга қанчалик зарурлигини тушунтирдик. Мақолада 19 асрнинг охирларида
абсолют қора жисмнинг спектрал зичлиги функцияси
ёки
нинг экспериментал натижалар
билан мос келувчи ифодаси М.Планк томонидан олинганлиги ва келтириб чиқариш усулини
баён этамиз. [1,2] Планк
учун Вин формуласининг камчиликларини билган ҳолда
формулани экспериментал фактларга мослаштирмоқчи бўлган. Планкнинг эслашича, 1990
йилнинг 7 октябрида уйига меҳмон бўлиб келган физик –экспериментатор Рубенс унга қисқа
тўлқинлар соҳасида ўтказилган экспериментлар Вин формуласи билан яхши мос келишини ва
узун тўлқинлар соҳасида
температурага пропорционаллигини айтган. Планк шу шартларга
мос келувчи формулани интерполяция усули билан қуйидагича кўринишда олган.
Do'stlaringiz bilan baham: |