“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.
172
Дарс шакл ва мазмунига кўра ҳар хил, шунингдек ўқувчи учун унумли ва аҳамиятли,
асосийси тушунарли бўлиши керак. Замонавий таълимда шахсни камол топтириш, уни ақлан
баркамол этиб тарбиялашда такомиллашган методларни қўллаш масалалалри илгари
сурилмоқда.
Ҳозирги кунда таълимни фақат бир йўналишда олиб бориш унча самара бермайди. Замон
талаби бўлган рақобатбардош кадрларни тайёрлаш учун ўқитувчи бор куч ғайратини ишга
солиши керак. Рақобатга бардош бер оладиган кадрлар фақат бир йўналиши эмас, балки ҳар
бир фанни ўқиши, тушунчага эга бўлиши керак.
Табиий илмий фанлар алоқадорлигини ҳисобга оладиган бўлсак; бир қатор физик
катталиклар ва формулалар, табиатда бўладиган кимёвий ўзгаришлар ва реакциялар, кимёдан
масалалар ечишда пропорциялар ва тенгламалар, кимё фанига ўз ҳиссасини қўшган олимлар ва
кимё фанининг ривожланиш тарихи, кимёгар олимларнинг ҳаёти ва ижоди, ва ҳоказо барча
тушунчалар бир–бири билан чамбарчас боғлиқ. Тил қонуниятлари, нутқ жозибалари билан
лингвистика шуғулланади. Табиий илмий фанлар тили ҳам жуда бой ва унинг имкониятларидан
ўринли фойдаланиш талабаларнинг билим даражасини оширишга катта хизмат қилиши
мумкин. Турли атамалар, номлар, махсус тушунчалар билан боғлиқ бошқотирмалар
талабаларни сўзамолликка, топқирликка ва ҳозиржавобликка ўргатади. Бу тадбир ҳам, энг
аввало, уларни мустақил ишлашга, қўшимча билим олишга, Табиий илмий фанларнинг ёзма ва
оғзаки тил имкониятларидан фойдаланишга ундайди. Демак, дарс давомида фанлараро
алоқадорлини ўрни бениҳоят катта эканлигини талабалар онгига сингдириш ҳар бир фан
ўқитувчисининг энг биринчи вазифаси бўлиши лозим.
Сув ҳавзаларини (сув омборлари, дарёлар, сойлар, ер ости сувлари ва бошқалар)
ифлослантирадиган омиллар асосан қуйидагилардан иборат:
1. Саноат корхоналарининг чиқинди сувларини чучук сув ва улар оқаётган сой ва улар
орқали дарёларга, дарёлардан сув омборларга оқизиб юбориш.
2. Нефтни ҳайдайдиган ва қайта ишлайдиган саноат корҳоналарида нефть
маҳсулотларининг оқар сувларга тутиши, ер остига сингиши ва ер ости сувлари билан сизот
сувларга, ундан зовурларга ўтиши.
3. Ёқилғини ёки ишлатилган машина мойларини ариғларга тўкиши, машинани оқаётган
ариқ, сой, дарё бўйида ювиб, оқавасини сувга оқизиш. Шуни эсдан чиқармаслик лозимки, сувга
тушадиган ҳар кг нефть ёки бензин 1000 м
3
дарё суви ёки сизот сувини заҳарлаш учун етарли
бўлади.
Қишлоқ хўжалигида минерал ўғитлардан нотўғри фойдаланиш ёки суғориш
шахобчаларининг яхши ишламаслиги ёки суғориш агротехникасига амал қилмаганлиги
туфайли тупроқ ҳайдов қатламининг ювилиб зовурларга ва ариқларга тушиши, қишлоқ
хўжалик зараркунандаларига қарши кимёвий кураш воситаларидан нотўғри фойдаланганлиги
туфайли уларнинг сувга тушиши.
5. Саноат корхоналарида (СО
2
, НО
2
) ва қаттиқ моддаларнинг ҳаддан зиёд миқдорда ҳавода
тарқалиши уларнинг ҳаводаги намлик ва ёмғир суви билан ювилиб, ер устига ва сув ҳавзаларига
тушиши.
Табиий илмий фанлар негизида талабаларга экологик таълим тарбия бериш ҳозирги
куннинг долзраб масаласи ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |