Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni


“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr



Download 11,09 Mb.
Pdf ko'rish
bet178/436
Sana22.02.2022
Hajmi11,09 Mb.
#80408
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   436
Bog'liq
Конференция - физика-PDFга

“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.
 
170 
ФИЗИКА БАКАЛАВРИАТ ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШИНИНГ УМУМИЙ ФИЗИКА 
КУРСИДА КВАНТ ФИЗИКА ЭЛЕМЕНТЛАРИНИ УМУМИЙ КИМЁ КУРСИ БИЛАН 
ИНТЕГРАЦИОН УСУЛДА ЎҚИТИШ ТЎҒРИСИДА 
 
Саматов Ғ.Б, Ниёзов Ш.К, Аширов Ш.А, Саттаркулов К.Р 
Гулистон давлат университети 
Узлуксиз таълим тизимида квант физикасининг элементар тушунчаларига оид ўқув 
материаллари умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицейлар ҳамда ОТМ ларда умумий 
физика курсининг атом физикаси бўлимида, ундан ташқари умумий кимё курсида ҳам 
ўрганилади. Атом физикаси бўлимида бу мавзулар кенгроқ ҳажмда ўрганилади, кимё 
дарсликларида эса бу мавзуларга оид атомларнинг электрон қобиғи, электрон булут, атом 
орбиталлари каби тушунчалар ҳамда Д.И. Менделеевнинг кимёвий элементлар даврий 
системаси тўлароқ ўрганилади.
“Электрон қобиқ” тушунчаси квант механикаси асосида кенгроқ ёритилади. Умумий 
физика курсида квант сонлари ва улар орасидаги ўзаро боғланиш, электрон булути, спин 
тушунчаларини кенг ёритиш орқали даврий системани кенгроқ ўрганишга ўтилади.
Ўқув дастурларининг таҳлили кўрсатадики, атомнинг тузилишига оид материаллар 
физика ва кимё дарсликларида ўзаро боғланмаган ҳолда баён этилган. Ўқув режасида ҳам, 
интеграцияни ҳисобга олмаган ҳолда, физика таълим йўналишида умумий кимё фани иккинчи 
курсда ўтилади, атом физикаси ва квант механика эса учинчи курсда ўрганилади. 
Физика ва кимё ўқитувчилари билан кўп марта ўтказилган мунозаралар кўрсатдики, 
фанлараро боғланишнинг мукаммал эмаслигидан асосий тушунчалар қайси предмет 
ўқитувчиси томонидан ўргатилишига қараб, талабаларда турли тасаввурни шакллантиришига 
олиб келиши мумкин. 
Айтилган фикрларнинг тасдиқи сифатида талабаларда “атом модели” тушунчасининг 
шакллантирилишини мисол сифатида келтирамиз. 
Кимё дарсликларида атомни “электрон булут” тушунчасидан фойдаланган ҳолда 
ўрганиш таклиф қилинади, лекин булутнинг юзага келиш табиатини тўла очмаган ҳолда, s, р
d, f… каби электрон орбиталар тушунчаларидан кенг фойдаланилади. Оқибатда, талабаларда 
(кўп ҳолларда ўқитувчиларда ҳам) атом тузилиши тўғрисидаги тасаввурлар кимё фанида бир 
хил, физика фанида эса иккинчи хил шакллантирилаётганлиги тўғрисида “чалкаш” фикрлар 
ҳосил бўлади [1].
Таъкидлаш зарурки, ҳар иккала предмет дарсликларида ҳам атомнинг моделлари атом 
физикасининг бошланғич давридаги тушунча эканлиги, электрон булут тасаввури эса, анча 
кейинги, такомиллашган ва атомда электронларнинг ҳолатини тўғрироқ ифодалайдиган модел 
эканлиги кўрсатиб ўтилмаган.
Атом модели кимё курсида аввалроқ, физика курсида кимёдагига нисбатан анча кейинроқ 
ва тажрибалар натижалари асосида ўрганилганлиги натижасида Борнинг атом модели, 
талабалар томонидан булутли моделдан “кейин” юзага келган мукаммал модел сифатида қабул 
қилинади, кимё курсида бу мавзуни ўқитишда эришилган натижаларни янада мустаҳкамлаш 
ўрнига “шубҳа” остида қолдириши мумкинлиги эътибордан четда қолиб кетган[1,2]. 
Бизнинг фикримизча, ўқувчиларда квант физика элементлари тўғрисидаги тасаввурларни 
кимё ва физика фанлари ўқитувчиларининг ҳамкорлиги асосида бир хилда мазмунда 
шакллантирилишига эришиш зарур. Аввало мактаб физика курсида квант физика 
элементларини ўқитишда олинган хулосалардан фойдаланган ҳолда атомдаги электрон 
ҳолатини ўрганиш методикасини сифат жиҳатдан қайта кўриб чиқиш керак. Талабаларга квант 
физика элементларини ўргатишда атомнинг замонавий тасаввурини шакллантириш давр 
талаби сифатида қаралиши лозим. Бор томонидан киритилган атом моделини ўрганишдаги 
қийинчиликларини бартараф этувчи тўлқин назарияси яратилганига 70 – 80 йил бўлган 



Download 11,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   436




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish