“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.
167
Литература
1.
Т.Т. Рахмонов, Б.С. Юлдашев и другие. Об исследованиях в области физики высоких
энергии на большом Адронном коллайдере (краткий обзор). Узбекский физический журнал.
2013, №5-6, Том 15. стр. 227-244.
2.
«О мерах государственной поддержки дальнейшего развития математического
образования и науки, а также коренного совершенствования деятельности института
математики имени В.И. Романовского Академии наук Республики Узбекистан».
Постановления Президента Республики Узбекистан. 9-июля 2019 года № ПП - 4387
НИШОНЛИ АТОМЛАРДАН ҚИШЛОҚ ҲЎЖАЛИГИДА ФАНЛАРАРО
ФОЙДАЛАНИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ
Ю.Ғ. Маҳмудов, РИМАЛ., Ш.Н.Сайтджанов,ТТЙМИ
Аннотация. Мақолада нишонли атомлардан қишлоқ ҳўжалигида фанлараро фойдаланиш
технологиялари дидактик талаб ва принципларга кўра баён қилинган.
Калит сўзлар ва тушунчалар: тараққиёт, микроэлемент, нишон, изотоп, радиоактив
ҳисоблагич, “пахтанинг қандга ўчлиги”, озиқланиш қобилияти, нишонли атомлар.
Биламизки, пахта толаси қарийб целлюлоза моддасидан иборат. Целлюлозанинг пахта
толасида қачондан бошлаб ҳосил бўла бошлаши шу маҳалгача номаълум ва мунозарали
муаммо эди. Кўпчилик олимларнинг фикрича, шу соҳа бўйича кўплаб нашр қилинган
китобларда ёзилишича целлюлоза тола ғўза гуллагандан сўнг 16-25 кун ўтгач, ҳосил бўлади,
деб айтилар эди. Бу фикр нотўғри бўлиб чиқди. Шу нарса аниқландики, биринчи кундаёқ
толада кам миқдорда ҳосил бўлаётган целлюлозани яқин вақтгача ҳеч ким тан олмаган эди.
Ғўза гуллашидан илгарироқ махсус асбоб ёрдамида унинг барги орқали углерод изотопи
кирган сода NaHC
14
O
3
эритмаси ёки углерод (IV) оксид СО
2
берилган. Ҳосил бўлган толада
целлюлоза ҳам изотоплик (нишонли) бўлганлиги учун, кам миқдорда бўлганлигига қарамай, у
топиб олинди ва пахтачиликнинг назарий ишларида муҳим муаммолардан бири узил-кесил
ҳосил бўлди.
Ўз вақтида ғўза ўсимлигига киритилган углерод
6
С
14
қандларни ҳам нишонли қилиб қўяди
ва улар орқасидан кузатиб боришни осонлаштиради. Радиоактив ҳисоблагичлар ёрдамида
ўтказилган текшириш пахта толасидан сахароза йўқлигини, лекин глюкоза билан фруктоза
қарийб бир хил миқдорда бўлишини кўрсатган. Бу икки момент пахта очилгандан 20-25 кун
кейин “пахтанинг қандга очлиги” деб аталадиган вақтида жуда камайиб кетиб, ҳосил тўплаш
секинлашиб қолар экан. Пахтадан мўл ҳосил етиштириш муаммосининг бу каби муҳим
жиҳатлари мамлакатимизда биринчи бўлиб ҳал қилинмоқда, бу соҳада нишонли атомлар
методининг қўлланилиши яхши натижалар бермоқда.
Қишлоқ ҳўжалигида. шу жумладан, пахтачиликда ҳам микроэлеметларнинг роли жуда
катта. Бу элементлар жуда кам миқдорда бўлишига қарамай, баъзи ўсимликларнинг ҳосилини
икки ҳисса ошириб юбориши аниқланган.
Ғўзага берилаётган озиқнинг қабул қилинганлигини тезроқ билиб олиш осон иш эмас,
лекин озиқлардан биронтаси изотопик бўлса, масалан, микроэлементлар изотопи бўлса,
радиоактив ҳисоблагичлар ёрдамида ёки ўсимлик баргининг (ёки бошқа қисмининг
фотопластинкага кўрсатган таъсирига қараб, бу озиқнинг ўсимликдаги миқдорини дарҳол
билиб олса бўлади. Радиоактив модда кирган барг фотопластинка ёки фото қоғозга босиб
қўйилса (ҳатто булар қора қоғозга ўралган бўлганларида ҳам), у ўз сурати (расми)ни шу
пластинкада ёки фото қоғозда қолдиради. Бу тарзда олинган суратлар баргнинг ёки бошқа
жисмнинг радиоавтографи деб аталади у илмий текшириш ишларида катта аҳамиятга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |