“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.
95
6) Modulni bo’yicha “Transformatorning tuzilishi va ishlash prinsipini o’rganish” mavzusida
laboratoriya kiritiladi va u uquv elementini tashkil qiladi.
7) Modul bo’yicha masala yechish kiritiladi va u uquv elementini tashkil qiladi.
8) Bu element nazorat ishini tashkil etadi.
2 4 6 8 10 12
“O’zgaruvchan tok” modulining grafik-sxemasi.
O’E 1 “Elektr tebranishlar”; O’E 2 “O’zgaruvchan tok zanjirining aktiv va reaktiv qarshiligi”; O’E
3 “O’zgaruvchan tok uchun Om qonuni”; O’E 4 “O’zgaruvchan tokning quvvati”; O’E 5
“Transformator”; O’E 6 LI “Transformatorning tuzilishi va ishlash prinsipini o’rganish”; O’E 7 AI
“O’zgaruvcha elektr toki zanjirining parametrlarini hisoblash”; O’E 8 NI “O’zgaruvchan tok”.
Bu yerda O’E- o’quv elementi, LI- laboratoriya ishi, AI-amaliy ish, NI-nazorat ishi.
Foydalanilgan adabiyotlar
1. Djo’rayev M. Fizika o’qitish metodikasi: o’quv qullanma. – Toshkent: ABU MATBUOT-
KONSALT, 2015.- 280 b.
2. О. Қ. Қувондиқов. Электромагнетизм. II қисм. Самарқанд, 2001 й.
3. ОТМларда талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисида
низом. Электрон манба:
http://lex.uz/docs/1497646
БЛУМ ТАКСАНОМИЯСИ ВА УНИ ФИЗИКАНИ ЎҚИТИШГА ҚЎЛЛАШ.
О.Қ.Қувондиқов
1
, Р.М.Ражабов
1
, М.Эшмирзаева
2
1
Самарқанд давлат университети
2
Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Олий таълим муассалари профессор-ўқитувчиларининг касбий педагогик маҳоратини
ривожлантириш қўплаб педагогик технологиялар ишлаб чиқилган ва улар бугунги кунда
таълим жараёнида кенг қўлланилмоқда [1].
Бугунги кунда таълимда талабалар билимини баҳолаш энг мухим масалаларадан бири
ҳисобланади. Халқаро тажрибалар кўрсатадики, электрон таълимда талабаларни ўзўзини
баҳолаш тизими ўрнатилган. Олимлар тажрибаси кўрсатадики, талабалар билимини тест
асосида баҳолаш тури оддий баҳолашга асосланган бўлиб, талаба эгаллаган билими ҳақида реал
хулоса чиқариш имконини бермайди. Ҳозирда замонавий технологиялар, мобил алоқаларнинг
такомиллашуви талабаларга тақдим этилаётган саволларнинг тез тарқалиш имконини оширади.
Бунинг натижасида талабанинг ҳақиқий билими даражаси эмас, балки замонавий алоқа
технологияларидан фойдаланиш даражасини баҳолаб қўямиз. Шунингдек, тест усулида
ўтказилган баҳолаш натижалар асосида гуруҳлараро билимларни солиштириш, қиёслаш
имкони йўқ [2]. Ўтказилган синовлар етарли даражада ривожланган, йўналтирилган бўлиши
учун кўп ҳолларда билим мақсадалари таксономияси бўйича билим даражасини баҳолаш
мақсадга мувофиқ бўлади. Ривожланган мамлакатларда кенг миқёсда қўлланилган таълимий
мақсадлар таксономияси педагогик назарияда яхши маълум ва у даражалар бўйича яхши
таснифланади [3-5].
Do'stlaringiz bilan baham: |