2. Докторантлар тақвим режалари бажарилиши доимий мониторинги механизмини юритиш ва диссертантлар раҳбарлари ва консультантлари масъулиятларини оширишга қаратилган механизм яратиш.
2021 йил декабрь
70.
Олий таълим муассасаларида физика мутахассисликлари бўйича магистрлик диссертация мавзуларини тегишли илмий ташкилотлар билан биргаликда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш амалиётини жорий қилиш.
1. Олий таълим муассасаларида физика мутахассисликлари бўйича магистрлик диссертация мавзуларини ишлаб чиқиш.
2. Мавзуларни кўриб чиқиш учун физика фанларига ихтисослашган илмий ташкилотларга кўриб чиқиш учун тақдим этиш.
3. Магистрлик диссертация мавзуларини олий таълим муассасаси ректорлари (филиал директорлари) ва илмий ташкилот директорларининг қўшма буйруғи асосида тасдиқлаш.
ҳар йили октябрга қадар
-
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов),
Фанлар академияси (Юлдашев),
Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов)
71.
Иқтисодиёт тармоқларининг долзарб вазифаларини ечишга йўналтирилган тадқиқотларни ташкил қилиш.
1. Корхоналар эҳтиёжлари асосида илмий-тадқиқот лойиҳаларини шакллантириш.
2021 йил август
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан илмий фаолиятга оид давлат дастурларини амалга ошириш учун ажратиладиган маблағлар доирасида
Фанлар академияси (Юлдашев),
Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов),
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Норкулов)
2. Лойиҳаларни институт Илмий кенгашида кўриб чиқиш.
2021 йил сентябрь
3. Лойиҳаларни Фанлар академияси Ҳайъати билан келишиб олиш.
2021 йил декабрь
72.
Ишлаб чиқариш корхоналарининг эҳтиёжларига мос илмий ишланмаларни саралаш ва жорий этиш.
1. Корхоналар ва илмий ташкилотлар иштирокида ўтказиладиган Форумнинг дастурини ишлаб чиқиш.
2. Форум иштирокчиларининг рўйхатини тузиш ва ташкилотлар билан келишиш.
3. Форум натижаларига кўра, ишлаб чиқаришга жорий этишга тайёр илмий ишланмаларни саралаб олиш.
4. Корхоналарда синовларни фақат муаллифлар иштирокида ўтказилишини таъминлаш.
3. Лойиҳани Фанлар академияси ва «Эл-юрт умиди» жамғармаси билан келишиш.
2021 йил декабрь
4. Тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
2022 йил январь
74.
Илмий ишланмаларни тижоратлаштиришда масъул хўжалик бошқарув органларининг фаоллигини ошириш.
1. Илмий дастурга киритилган ҳар бир ишланма алоҳида ишлаб чиқилган бизнес-режа ва харажатлар сметасига асосан молиялаштирилишини ва уларни белгиланган муддатларда жорий этиш асосида маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш.
2. Тадқиқотлар натижаларини жорий этишни ташкиллаштириш бўйича Тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш.
2021 йил сентябрь
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 мартдаги ПҚ-5032-сон қарорига
2-ИЛОВА
2021-2022 йилларда босқичма-босқич республика ҳудудларида ташкил этиладиган физика фанига ихтисослаштирилган таянч мактаблари ва уларга бириктирилган олий таълим муассасаларининг кафедралари РЎЙХАТИ