Ақлий хужумни ўтказиш йўллари:
Ўқитувчи талабалар олдига савол, топшириқ ёки муаммони қўйяди.
Барча фикрлар дскага ёзиб борилади.
Сўнг ўқитувчи талабалар билан бирга асосий ғояларни уйғунлаштиради, айрим ўринларга тузатишлар киритади, кейинги жараёнларда фойдаланиш учун энг муҳимлари ажратиб олинади.
Ақлий хужумни ўтказиш қоидалари:
Ақлий хужумни ўтказиш учун ажратилган вақтга қатъий риоя қилиш зарур.
Берилган вақт орасида фикр айтиш истагини билдирган ҳар бир талабага имконият яратиш зарур.
Талабалар томонидан билдирилган фикр ва мулоҳазалар муҳокама қилинмаслиги, баҳоланмаслиги керак.
Зарур бўлиб қолган тақдирда баён этилган фикрларга тузатиш киритиш мумкин, бу нарса талабалар ўз фикрларини аниқ, лўнда, қисқа баён этишларига олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |