КУРС ИШИНИ БАҲОЛАШ ТАРТИБИ
Белгиланган тартибда расмийлаштирилган курс иши раҳбар томонидан кўриб чиқилади. Талаба ўз раҳбари кўрсатган камчиликларни тузатиши лозим ва ишнинг якунланган вариантини тайёрлаши керак.
Курс ишларини баҳолаш, кафедрада тасдиқланган жадвал асосида махсус ҳайъат ҳузурида амалга оширилади. Ҳайъат таркибига курс ишининг раҳбари ва кафедранинг етакчи професор-ўқитувчилари киради.
Курс ишларини баҳолашда талабанинг саволларга берган жавоблари, бажарилган ишнинг берилган топшириққа мос келиши, асосий материалларнинг бажарилиш сифати, яратилган дастур маҳсулотининг натижавийлиги, ишнинг асосий ютуқ ва камчиликлари, шунингдек талабанинг фан бўйича мустақил фикрлаш қобилияти инобатга олинади. Курс иши кафедрада ишлаб чиқилган рейтинг маъзонлари асосида баҳоланади.
Талабалар томонидан бажарилган курс ишлари, фан бўйича ёзиладиган якуний баҳолашдан олдин ҳимоя қилиниши керак. Акс ҳолда талаба якуний баҳолашга киритилмайди.
ХУЛОСА
Кейинги ўн йилликлар давомида тизимли дастурлаш соҳаси юқори даражадаги динамик ўзгаришлар билан характерланади.
Ҳозирги кунга келиб дунёдаги компьютерлар салкам миллиардга яқинлашиб қолди. Ҳар уч йилда уларнинг сони ўртача икки баравар ошмоқда. Замонавий компьютерларда самарали ишлаш қобилиятига эга бўлган мутахассисликларнинг сони эса ҳисоблаш тизимларига нисбатан анча ортда қолиб кетаяпти.
Бундай пайтда тизимли дастурлаш йўналиши бўйича информатиканинг турли соҳалари учун малакали кадрлар тайёрлаш муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон ахборот технологияларини тадбиқ этиш ва ривожлантириш учун талай интеллектуал имконият ва ахборот заҳираларига эга. Бундай ахборот технологияларини кенг тадбиқ қилиниши бошқарув, таълим ва ишлаб чиқаришни оптимал ташкил қилиш муҳим омил ҳисобланади.
Республикамизда информатика ва ахборот саноати мужассамланиш босқичида турибди. Шунинг учун ҳам талабаларимиз тизимли дастурлар билан профессионал даражада ишлашни ўрганиб олишлари, ҳаётда уни унумли тадбиқ қилишлари ҳозирги давр талабидир.
Информатиканинг ушбу соҳасини янада ривожлантириш унга чет эл инвестицияларини жалб қилишга катта йул очади ва янги иш жойларини очишга имкон беради.
Ҳозирги кунда мамлакатимизда жаҳонда ўз номи билан машҳур бўлган Microsoft, IBM, Dell, Compaq, Hewlett Packard каби фирма ҳамда корпорацияларнинг ваколатхоналари очилган.
Улар нафақат бизнинг бозоримизни, балки Марказий Осиёдаги бошқа мамлакатлар бозорини ҳам эгаллаш йўлида муваффақиятли фаолият кўрсатиб келаяпти. Ушбу фирмаларда асосан Ўзбекистонлик ёшлар фаол меҳнат қилиб келмоқдалар.
Жаҳонда информатика, ахборот технологиялари соҳасида катта рақобат кузатилаётган бир даврда Республикамизнинг Олий ўқув юртларида ушбу фанни ўқитиш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.
Жумаладан, ёшларимизни жаҳон ахборот ресурсларига бўлган эҳтиежини қондириш, янги компьютер синфларини ташкил этиш, талабаларни Халқаро ва Республика олимпиадаларирида иштирокини таъминлаш, фанга ажратилган соатлар ҳажмини ошириш ҳамда мазкур фан доирасида курс ишларини бажаришни режалаштириш шулар жумласига киради.
Фан доирасида бажариладиган курс ишлари талабаларнинг тизимли дастурлаш соҳасидаги маданиятини шакллантиришга хизмат қилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |