Физика ўҚитиш методикаси ташкент 2019 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта



Download 6,89 Mb.
bet79/82
Sana31.08.2022
Hajmi6,89 Mb.
#847954
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   82
Bog'liq
ФЎМ маъруза матни

Назорат саволлари
1. 45 минут дарсни қанча вақти савол жавобга ажратилади?
2. Ўқитувчи томонидан тайёрланган махсус карточкалардан ёзилган савол масалалардан фойдаланиш билимларини назорат қилишга қандай афзалликларга эга?
3. Кимёдан ёзма ишлар ўтказиш методикасини баён этинг?
4. Билимларни назорат қилишнинг ёзма иш олиш тури қандай афзалликларга эга?
5. Ёзма иш натижаларини хаққоний баҳолашда вариантлар сони қандай бўлиши керак?
6. Ёзма ишларни текшириш методикасини баён этинг?
7. Ёзма иш натижаларини эшиттиришнинг аҳамиятини кўрсатинг?


VII БОБ.


КИМЁ ЎҚИТИШ ВОСИТАЛАРИ ТИЗИМИ. КИМЁ ЎҚИТУВЧИСИ МЕХНАТИНИ ИЛМИЙ ТАШКИЛ ҚИЛИШ.


§-1. Мактаб кимё хонаси ва унинг вазифалари

Кимё фанини самарали ўқитишни амалга оширишга имкон берадиган ўқув жиҳозлари сақланадиган ва дарс олиб бориладиган махсус хона кимё хонаси ҳисобланади. Кимё хонаси ўқувчиларни таълими ва тарбиясини ва ривожланишини амалга ошириш учун хизмат қилади.


Кимё хонасига қўйиладиган асосий талаблар қуйидагилардан иборат.
1. Илмий методик. Кимё хонаси кимё мазмуни, дидактика, психология ва тарбия назарияси талабларига жавоб бера оладиган бўлиши керак.
2. Хавфсизлик техникаси ва гигиеник. Кимё хонаси меҳнатни илмий ташкил қилиш ва ўқитувчи ва ўқувчилар соғлигини сақлаш талабларини қондира олиши керак.
3. Техник, технологик ва иқтисодий. Хонадаги жиҳозлар тайёрланиши бўйича оддий қиммат бўлмаган материаллардан тайёрланган, хизмат қилиши бўйича ишончли ва кўпга чидайдиган бўлиши керак.
4. Махсус талабларга жавоб бера олиш керак. Уларга тез ўт оладиган органик моддалар, сув билан шиддатли реакцияга киришадиган ишқорий металлар ва шунга ўхшаш бошқа моддалар пўлат шкафларда сақланиши керак. Газлар билан ишлашда махсус мўрили шкафларда иш олиб борилиши керак. Кимё хонасида тажрибалар олиб бориш учун водопровод, газ ва электр тармоқлари билан таъминланган бўлиши керак
Кимё хонаси икки қисмдан иборат бўлиб, биринчи хонада ўқитувчи учун жой ўқув жиҳозлари ва реактивлар сақланадиган шкафлар ва ўқитишнинг техника воситалари жойлаштириладиган столлар бўлиши керак.
Ўқитиш жиҳозларини тўрт гуруҳга бўлиш мумкин. 1. Натурал объектлар бўлиб уларга, реактивлар, идишлар, асбоблар металлар ва минераллар коллекцияси ҳамда қурилмаларни тайёрлаш жиҳозлари киради.
2. Натурал объектларнинг тасвирлари моделлар, макетлар, экран қўлланмалари.
3. Турли жадваллар, плакатлар ва стендлар киради.
4. Ўқитишнинг техник воситалари, кинофильмлар, диафильмлар, компьютер дискеталари, электрон дарслик ва бошқалар.
Кейинги вақтларда ахборот комуникацион технологияларнинг ўқув жараёнига тадбиқ қилиниши кўплаб ўқитиш воситаларидан фойдаланишни ўрнини эгаллади.
Кимё хонасинининг иккинчи қисми, ўқув жараёнини амалга оширадиган хона ҳисобланади. Бунда ўқитувчи дарс олиб борадиган катта столда намойиш қилинадиган тажрибалар ўтказилади. У водопровод, газ ва электр тармоқлари билан таъминланган бўлади ва унинг ён томонига мўрили шкаф ўрнатилиши керак.
Ўқувчилар ўтирадиган лаборатория столларига ҳам водопровод, газ ва электр тармоқлари билан таъминланган бўлиб, уларда ўқувчилар лаборатория тажрибалари ва амалий ишни олиб борадилар. Ўқитувчи кимё хонасида олиб бориладиган ўқув амалий жараёнда вужудга келиши мумкин бўлган ҳамма ҳодисаларнинг оқибатларига тўлиқ жавобгар ҳисобланади. Шунинг учун кимё хонаси техника хавфсизлигининг ҳамма қоидаларига жавоб бера олиши керак. Шунинг учун амалий ва лаборатория ишлари фақат ўқитувчи иштирокида олиб борилади. Фақат мактаб кимё дастурида кўрсатилган экспериментларни ўтказишга рухсат берилади. Заҳарли газлар билан олиб бориладиган тажрибалар мўрили шкафда ўтказилади. Кимё хонасида кимёвий моддаларнинг таъсиридан сақланиш учун турли ҳимоя воситалари, масалан противогаз, ҳимоя кўзойнаги, тиббиёт қўлқоплари ва бошқалар сақланиши зарур.
Кимё хонасида ёнғиндан сақланишнинг ҳамма воситалари бўлиши зарур.
Лаборатория ва амалий машғулотларни ўқувчилар ҳалат, махсус бош кийимларни кийиб бажаришлари шарт.

Download 6,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish