5. Инерция қонуни (Ньютоннинг биринчи қонуни) нимадан иборат?
|
Турли инерциал саноқ тизимларда ҳамма механик ҳодисалар бирдай ўтадилар.
|
*Ҳар қандай жисм ўзининг тинч ҳолати ёки тўғри чизиқли текис ҳаракатини, бошқа жисмларнинг таъсири унинг бу ҳолатини ўзгартиришга мажбур этгунча сақлайди.
|
Ҳар қандай механик ҳаракат нисбийдир ва уни характери саноқ тизимини танлашга боғлиқ .
|
Ҳаракатнинг нисбийлигини ифодалайди.
|
6.Ньютоннинг иккинчи қонуни нимадан иборат?
|
Бир-бирига таъсир этувчи жисмларнинг ўзаро таъсир кучлари миқдор жиҳатдан тенг ва қарама-қарши йўналган.
|
*Ҳаракатланаётган жисмнинг тезланиши, жисмга таъсир этаётган кучларнинг тенг таъсир этувчисига тўғри ва унинг массасига тескари пропорционал
|
Агар жисмга бир вақтнинг ўзида бир нечта куч таъсир этса , у ҳолатда уларнинг ҳар бири жисмга шундай тезланиш берадики , худди бошқа кучлар бўлмагандай .
|
Бир нечта кучларнинг тенг таъсир этувчиси шу кучларнинг вектор йиғиндисига тенг.
|