Филологические науки: состояние, перспективы, новые



Download 3,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/115
Sana23.02.2022
Hajmi3,3 Mb.
#159044
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   115
Bog'liq
filologicheskie nauki sostoyanie perspektivy novye paradigmy issledovaniy

хуллаc лексик-грамматик воситаси ёрдамида шаклланади, деган 
ягона қараш мавжуд.
Анъанавий 
тилшунослик 
вакилларидан 
И.И.Греч, 
В.А.Богородитский, В.В.Виноградов, В.В.Бабайцева лар ҳам бу 
фикрга тўла қўшилишади [3, 34-36]. 
Бироқ бошқа синтактик конструкциялар (содда гаплар, мурак-
каблашган содда гаплар, қўшма гап ва унининг турлари)да сабаб-
натижа муносабатининг ифодаланиши масаласида ҳали ҳануз бир 
фикрга келинган эмас. Шу нуқтаи назардан биз сабаб-натижа му-
носабатининг ифодаланишини содда гаплар натижа муносабатини 
ифодаловчи энг қичик бирлик сифатидаги таҳлилдан бошлашни 
мақсадга мувофиқ деб топдик. 
Тилшунослик тарихида иккинчи даражали бўлаклар, хусусан, 
ҳол сўз туркумини ўрганиш В.В.Виноградовнинг ишларида 
кўринади. У ҳолат ичидан ҳол натижа кўринишини ажратмай, 
шундай белгилаб, “...ҳолат мазмуни содда ва қўшма гаплар 
ўртасида синонимик қатор ҳосил қилувчи турли синтактик конст-
рутсиялар ёрдамида ифода этилиши мумкин...” [2, 614] дейди.
В.В.Бабайцева эса натижа ҳолатини ажратиб, натижа муноса-
батини ажратишнинг асосий критерийларидан бири сифатида сод-


313 
да гапларнинг натижа семантикаси муносабатидаги конверсион 
характерини белигилайди [3, 37-39].
Н.Д.Рибка ҳам Бабайцеванинг фикрига таянган ҳолда содда 
гаплардаги натижа муносабати ҳолатини қуйидаги қатор белиги-
ларга эга бўлган гапнинг асосий бўлакларидан бири сифатида бел-
гилайди [5, 18]: 

натижа ҳолати мавжудликни тақозо этади ва бошқа на-
тижа асосида амалга ошади; 

натижа ҳолати ўзига тобе муносабат боғлиқлиги бир-
ламчи семантикаси билан узвий алоқадор; 

натижа ҳолати ўз ифода воситалари, тўлдирувчи оборот-
ли, келишик шакллари ва синкретик равишлар системасини ўзида 
намоён этади. 
Равишдош ва равишдош оборотларининг натижа семантика-
сини бериши рус тилшунослари томонидан белгиланган. Шунин-
гдек, В.В.Виноградовнинг ёзишича: “... равишдошнинг ўтган за-
мон шакли, феълга боғланиб, асосий ҳаракат-ҳолатнинг етакчи 
бўғини сифатида намоён бўлади. Бу ўринда равишдош асосий 
ҳаракатнинг ҳолати сифатида унинг натижасини ифодалайди” [2, 
614]. 
Шунингдек, А.К.Федоров ҳам равишдошларнинг гапда ҳол ва-
зифасида келишини тадқиқ этиб, “равишдош феъл формаларидан 
бири бўлиб, унинг ўзига хос белги-хусусияти бор. Рус тилида ра-
вишдош тусланмайдиган феъл шакли бўлиб, бошқа ҳаракатга 
боғланган қўшимча ҳаракат маъносини билдиради. Равишдош гап-
да тусланган феъл билан боғланади, шунингдек, у гапнинг иккинчи 
даражали бўлакларидан бири сифатида асосий ҳаракат мазмунидан 
келиб чиқадиган сабаб билан боғлиқ бўлади” деб таъкидлайди [6, 
2019]. А.К.Фёдоровнинг равишларнинг содда гаплардаги натижа 
семантикаси хусусияти ҳақидаги фикрларига қўшилган ҳолда 
тилшунос Н.Д.Рибка қуйидагиларни қўшимча қилади: “равиш-
дошни ҳаракатнинг белги-ҳолатини ифодалашини назарда тутган 
ҳолда ҳол туркумига киритиш лозим” [5, 28] дейди. Ҳолнинг 
юқорида белгиланган типлари ўртасидаги фарқ эса, асосан, улар-
нинг структур-семантик муносабати ҳамда симметрик ва асиммет-


314 
рик боғланишида кўринади. Н.Д.Рибка равишдошнинг натижа 
ҳолига хос хусусияти ҳақидаги фикрини исботлаб, қуйидаги қатор 
белгиларни кўрсатади [5, 34]: 
1. Содда гапларда равишдошлар ҳолат, сабаб, пайт маънола-
рини ифодалаб келади.
Масалан: Кишининг сўлиган юзини ёриштириб, қоронғуда 
сигаретанинг чўғи ялтиради.
Қоронғуда сигаретанинг чўғи ялтиради ва кишининг сўлиган 
юзини ёриштирди
2. Феълнинг замон кўрсаткичларига ишора қилувчи ҳол ва 
равишдошлар феълнинг ўтган ва келаси замон ҳамда ҳозирги ва 
келаси замонларида қўлланиши мумкин. 
3. Агар ҳаракатнинг пайтини билдирувчи равишдош оборотли 
ҳол семантик сўроққа эга бўлмаса, у ҳолда ҳол билан ифодаланган 
сўзга “қандай натижага кўра” сўроғи берилади. 
Н.Д.Рибка ҳолнинг сабаб-натижа семантикасига хос турини 
белгилаб, “ҳаракат ҳоллари ҳаракат феълларининг ўзи эмас, бироқ 
уларнинг ҳар иккиси сабаб-натижа муносабати боғлиқлигида на-
моён бўлади, деб таъкидлайди [5, 40].
Лингвистик адабиётларда ҳолнинг сабаб-натижа семантикаси-
га эга бўлган тури ҳақида икки хил машҳар қараш мавжуд. Хусу-
сан, В.В.Виноградов равишдошнинг ўтган замон шаклигина нати-
жа муносабатини ифодалаш имконига эга эканлигини таъкидлайди 
[2, 14]. 
Тилшунос А.Ф.Михеев эса сабаб-натижа семантикаси равиш-
дошнинг нафақат ўтган замон шакли, балки ҳозирги ва келаси за-
мон шакллари орқали ҳам ифодаланиши мумкинлигини белгилаган 
ҳолда: “Сабаб-натижа муносабати равишдошнинг шундай оборот-
лари ёрдамида ҳам ифодаланиши мумкинки, улар гапда феълдан 
олдин келади ва ҳаракат белгисини ифодалайди, шунингдек, 
ҳаракатнинг давомийлиги, натижасини ифода этади”, дейди [3, 10]. 
Кўринадики, тилшуносликда равишдош ва равишдош оборот-
ларининг сабаб-натижа семантикаси масаласи анча кенг 
ўрганилган, бироқ сабаб-натижа муносабатининг гап келишик 
шакллари ёрдамида ифодаланиши масаласи борасидаги қарашлар 


315 
чуқур тадқиқ этилмаган ва ҳозирги кун тилшунослик илмида ҳали 
ҳануз мунозаралигича қолмоқда. 
Тилшуносликда бу масала дастлаб В.М.Никитиннинг ишлари-
да кўзга ташланади. У гап келишик шаклларига эга бўлган конст-
рукциялар сабаб-натижа муносабатини ифодалайди, деб белгилай-
ди. Бироқ у сабаб-натижа категорияси репрезентарорлари доира-
сига “с+рус тилидаги творителний падеж” моделини қиритади 
ва бу модел “яхши натижа билан тугайди”, бироқ бундай конст-
рукцияларда сабаб-натижа компонентини ифодаловчи восита 
бўлмайди, деб белгилайди [4, 89]. Ўзбек тилида бу келишик мав-
жуд эмас. Творительний келишикнинг маъноси бундай келишик-
даги сўзни бошқариб келадиган феълларнинг семантикасига 
боғлиқ: 
1. Ҳаракатни бошқаришдаги восита, қурол бўлган предметни 
билдиради (бундай маънони ўзбек тилида билан кўмакчиси бера-
ди). Масалан,
Нужно написат карандашом – Қалам билан ёзиш керак. Али-
шер бўтқани қошиқ билан ковлар эди. 
2. Мажҳул 
нисбат 
мазмунли 
конструкцияларда 
эса 
ҳаракатнинг бажарувчисини англатган сўз творителний келишикда 
бўлади. Ўзбек тилида бундай конструкцияларга томонидан сўзи 
билан тузиладиган нофаол конструкциялар тўғри келади. Масалан,
Бу расм машҳур рассом томонидан чизилган. 
Ўзбек тилида бундай ҳолларда кўпинча, аниқ конструкциялар 
ишлатилади: Шам хонани хира ёритарди. Қишки таътил 
вақтида мен иккита қизиқ роман ўқиб чиқдим. 
Ўзбек тилида сабаб-натижа муносабатини англатувчи лексик-
грамматик воситалар сифатида яна қуйидагиларни ҳам белгилаш 
мумкин: бўлмоқ, эмоқ, қилмоқ ёрдамчи феълларининг бош кели-
шикдаги от билан бирикиши орқали ҳам сабаб-натижа муносаба-
тига ишора қилинади: 
Акам учувчи бўлди, (натижада у самоларга парвоз қилди)
Мактаб ўқитувчиси мактаб директори этиб тайинланди (шу 
сабабли бошқарувни ўз қўлига олди
Баъзи ўринларда сабаб-натижа муносабати рус тилидаги пе-

Download 3,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish