Фермер хўжаликларининг иқтисодий самарадорлиги ва янада ошириш масалалари
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар ро`йхати
Кириш Қишлоқ хўжалиги – Ўзбекистон иқтисодиётининг муҳим тармоғи ҳисобланади. Бу тармоқ мамлакат аҳолисининг озиқ-овқат маҳсулотларига, қайта ишлаш саноати тармоқларининг эса хомашёга бўлган талабини қондиради. Озиқ-овқат маҳсулотларининг 90 фоизга яқини аграр тармоқда тайёрланади. Қишлоқ хўжалиги республикамизнинг истеъмол бозорига озиқ-овқат маҳсулотлари ва кайта ишлаш саноатига хомашё етказиб бериш билан бирга, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, кимё саноати каби бир қатор тармоқлар маҳсулотлари учун кафолатли бозор бўлиб ҳам ҳисобланади.
Аграр тармоқ юртимиз аҳолисининг салмоқли қисмини иш ўринлари билан таъминлаб келмоқда. Шу жиҳатдан қишлоқ хўжалигини ривожлантириш масаласи республикамиз иқтисодиётини ривожлантиришнинг муҳим устувор йўналишларидан бири сифатида эътироф этилмоқда.
Юртимиз озиқ-овқат хавфсизлигининг асосий таянчи бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан, экин майдонлари таркибини оптималлаштириш, ишлаб чиқаришга янги ва илғор технологияларни жорий этиш, экин навлари ва чорва моллари зотини, уруғчилик-селексия ишларини тубдан яхшилаш борасида кенг қамровли, шу билан бирга, пухта ўйланган ишлар амалга оширилди.
Республикамизда қишлоқ хўжалиги корхоналарининг самарали фаолият юритиши ва ривожланиб бориши кўп жиҳатдан улар учун яратилган шарт-шароитларга боғлиқдир. Бу борада айниқса қулай молия-кредит ва солиқ механизмларини шакллантириш муҳим ўрин тутади. Ислоҳотлар давомида фермер хўжаликларини молия-кредит ва солиқ механизмлари орқали қўллаб-қувватлашнинг самарали тизимига асос солинди: Фермер хўжаликларини ташкил этиш, улар фаолиятини таҳлил этиш ва уларда ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш йўналишларини белгилашда улардаги мулк ва ер муносабатлари, мавжуд ресурслардан унумли фойдаланиб ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотилиши ташкил этиш, фермер хўжаликларининг бошқа корхоналар ва давлат ташкилотлари билан иқтисодий алоқалари ва шу каби қатор бошқа масалалар ўрганилади.