3. Олий Мажлис Сенатининг 2017 йил 21 декабрдаги №СҚ-259-III сонли қарорига мувофиқ 2018 йилда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш дастурининг ижроси.
Навоий вилояти туманларида жами 4067 та фермер хўжаликлари мавжуд бўлиб, 2018 йилда 324 та (56 фоиз), жумладан 1-2- чоракда 175 та (46.2 фоиз) фермер хўжаликларини кўп тармоқли фермер хўжаликларига айлантириш режаси ишлаб чиқилган вилоят ва туман ҳокимликлари томонидан сетовой графиклар тузилиб, вилоят ва туман ҳокимлари қарорлари қабул қилинган. Тақдим этилган маълумотларга кўра бугунги кунгача 181 та (56 фоиз) кўп тармоқли фермер хўжаликлари ташкил этилган.
Вазирлар Махкамасининг 2018 йил май ойидаги йиғилиш баёнида кўрсатиб ўтилган, яъни, Навоий вилоятида паррандачилик йўналишидаги лойиҳалардан
13 таси (25 %), бажарилмаганлиги, вилоятда иссиқхона ташкил этиш бўйича лойиҳалар 79 фоизга бажарилган, холос, лойиҳаларни молиялаштириш учун Навоий вилоятига шу кунгача 7308 млн.сўм кредит ажратиш режалаштирилган бўлсада, 2207 млн.сўм ёки 30 %га бажарилган, тижорат банклари кредити хисобидан молиялаштирилиши белгиланган кредит маблағлари ажратиш ишлари шу кунгача бошланмаганлиги юзасидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этишдаги муаммолар асосан фермер хўжаликлари танлаган ер майдонларининг ажратилмаслиги, банкдан тижорат кредитлари олишда гаров манбаларининг йўқлиги, банк кредитларининг фоиз ставкалари юқорилиги, фермер хўжалиги ўз фикрини ўзгартирганлиги, бошқа йўналишдаги лойиҳани ташкил этиш истаги борлиги юзасидан, қисқача қилиб айганда Кармана 54%, Қизилтепа 62%, Навбаҳор 69%, Хатирчи 65% лойихалар бажарилган холос.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
14 январдаги 25-сонли “Фермер хўжаликларининг ер участкаларидан янада самарали фойдаланиш ва қўшимча даромад олишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори.
Вилоятда 2018 йилда 689 та фермер хўжаликларида 1-2 сотихли жами
16 гектар майдонга арзон иссиқхоналар қуриш режалаштирилган бўлиб, амалда
6 гектар майдонда (80 %), 809 та фермер хўжаликларида 50 бошдан жами 40138 та парранда ташкил этиш режалаштирилган бўлиб, амалда 290 та фермер хўжалигида 11251 та парранда ташкил этилиб (87 фоиз), 1 бошдан соғин сигир ташкил этиш
1123 та фермер хўжалигида режалаштирилган бўлиб, амалда 811 та фермер хўжагигида (72 фоиз), 5 қутидан асалари уяси ташкил этиш топшириғи 1452 та фермер хўжалиги ўринга 887 та (73 фоиз) ташкил этилганлиги тўғрисида маълумотлар тақдим этилди. Ушбу маълумот жойига чиқиб ўрганилганда Кармана туманида 35 та фермер хўжалигида камида 1-2 сотихли арзон иссиқхоналар қуриш режалаштирилган, 46 та фермер хўжалигида амалга оширилган, 105 та фермерда
5 қутидан асалари оиласи ташкил этиш юзасидан топшириғи 35 та фермер хўжалигида бажарилган бўлиб, қолган 70 та фермер хўжаликларида бажарилмаганлиги аниқланди.
Қизилтепа туманида режадаги фермер хўжаликларидан 110 та фермер хўжалигида камида 1 сотих арзон иссиқхоналар, 120 та 5 қутидан асалари оиласи ташкил этиш юзасидан режалаштирилган фермер хўжаликларининг 55 тасида мазкур топшириқ бажарилмаган.
Навбаҳор туманида 46 та фермер хўжалигида камида 1 сотих арзон иссиқхоналар, 51 та фермерда 5 қутидан асалари оиласи ташкил этиш юзасидан топшириғи бажарилмаганлиги кўрилди.
Вилоят туманларида пахта, сабзавот, бог, узум. Ва бошка кишлок хужалик махсулотлари экилган контурлар атрофида экин экиш ишлари тўлиқ ташкил этилмаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |