Этил спиртини олиниши. Этил спиртини бундай ўсимлик биомассасидан олиш учун аввал улар экстракция қилинади ва микробли бижғиш йўли билан унинг заҳирасидаги углеводлар микроорганизмлар ёрдамида гидролизланади.
Этил спирти 2 усул билан, яъни кимёвий синтезлаш ва ферментатив усулда олинади.
Кимёвий синтезда этилен (нефть ёки табиий газдан олинади) юқори температурада сув ва катализаторлар иштирокида конвертацияланади. ХХ аср бошларида этанол бижғиш йўли билан олинар эди.
Этил спирти олинадиган ўсимликлар қаторига маниок, бошоқли ўсимликлар, айниқса жўхори (углевод заҳираси крахмал) ва ернок (углевод заҳираси инулин) киради. Булардан ташқари шакар қамиш, ананас, қанд лавлаги ва сорго (углевод заҳираси саҳароза) ишлатилади. Бу ўсимликларнинг культураси ҳозирда кенг миқёсда ўстирилмоқда.
Этанол ишлаб чиқаришни мукаммаллаштириш тўхтовсиз бижғиш технологиясини яратишга қаратилгандир.
Метанли “бижғиш” ёки биометаногенез 1776 й. Вольт томонидан очилган бўлиб, у биринчи марта ботқоқ гази таркибида метан борлигини аниқлаган. Ушбу жараён давомида олинадиган биогаз таркибида 65% метан, 30% СО2, 1% H2S ва кам миқдорда азот, кислород, водород мавжуд. У кўк рангда ёнади ва ҳидсиз. 28 м3 биогазда йиғилган биогаз 16,8 м3 табиий газ, 20,8 л нефть ёки 18,4 л дизель ёқилғисига эквивалентдир.
Биометаногенез 3 босқичда амалга оширилади: органик бирикмаларни эритиш ва гидролизлаш, ацидогенез ва метаногенез. Бу жараёнда 3 та гуруҳ бактериялар иштирок этади. 1 гуруҳ бактериялар мураккаб органик субстратларни мой, пропион ва сут кислотасига айлантиради; иккинчилари, бу органик кислоталарни сирка кислота, водород ва СО2 , сўнг метан ҳосил қилувчи бактериялар водородни ютиб СО2 ни метанга айлантирадилар.
Биокимёвий нуқтаи назардан биометаногенез анаэроб нафас олишнинг ўзидир. Бу жараёнда ҳам электронлар органик моддалардан СО2га берилади, сўнг у метанга айланади.
Биометаногенез сув ўтказмайдиган цилиндрик цистерналар (дайджестерлар)да олиб борилади. Бундай йўл билан биогаз олиниши Ҳиндистон, Хитой каби мамлакатларда кенг қўлланилади.
Ўзбекистонда кенг майдонни ғўза, каноп, тамаки, кунгабоқар ўсимликлари эгаллайди. Ғўза поясидан ҳозиргача спирт, қоғоз олинган бўлса, бошқа ўсимликлар шунчаки ёқиб юборилган. Ўзбекистон олимлари Ушбу чиқиндилардан экологик иссиқликни яхши сақлаш хусусиятига эга бўлган тоза қурилиш материалларини олиш технологияларини ишлаб чиқилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |