Ферма конструкцияси ва унинг статик ҳисоби Режа: Ферма конструкцияси ҳақида умумий тушунча


Ферма конструкциясининг қўлланилиш соҳаси



Download 1,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/6
Sana24.06.2022
Hajmi1,41 Mb.
#698938
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Маъруза №3

2. Ферма конструкциясининг қўлланилиш соҳаси 
Фермалар замонавий қурилишда кенг миқёсда қўлланилади, асосан ишлатиладиган 
материалларнинг сарфини камайтириш ва конструкцияларни енгиллаштириш, масалан, 
кўприклар, саноат биноларнинг стропилали тизимлари, спорт иншоотлари, шунингдек
енгил қурилиш ва декоратив конструкцияларни амалга ошириш учун катта кенгликларни 
павилёнларни, саҳна иншоотларини, тентларни ва подиумларни қоплаш учун 
қўлланилади. 
Самолётнинг борт қисми, кема корпуси, автомобил танасини кўтариб турадиган 
(оддий балка каби ишлайдиган очиқ кузовлар бундан мустасно), автобус ёки тепловоз, 
шпренгелли вагон рамалари - материаллар қаршилиги нуқтаи назаридан фермалар (гарчи 
улар шундай каркасга эга бўлмаса ҳам - ферма конструкциясини бу ҳолатда тузилиши 
шакллантирувчи қобиқ штамплаш ва кучайтиргичлар орқали) мос равишда уларнинг 
мустаҳкамликка ҳисоблашда тегишли усуллардан фойдаланилади. 



1844 йилда Д.И. Журавский, П.П. Мельников топшириғига кўра панжарали 
фермалардан ташкил топган кўприкларни хусусиятларини ўрганишни бошлаган, ҳамда 
1856 йилда раскосли фермаларни ҳисоби бўйича назариясини ишлаб чиққан ва биринчи 
бўлиб, эгилишда кучланишларнинг мавжудлигини кўрсатиб берди. 
1893 йилда Ф.. Ясинский пўлат кўприкларнинг сиқилган элементларини ҳисоблаш 
усулини ривожлантирди ва Петербургдаги темирйўл устахонасининг йиғиладиган 
фазовий ораёпмасини ишлаб чиқди. 
3. Ферма конструкциясини таснифлаш 
 
Умумий белигилари бўйича таснифи 

ишлатилиш ўрни бўйича; 

тайёрланиш материаллари бўйича; 

конструкциявий хусусиятлари бўйича: 

ташқи контур хили бўйича (камарлар каби); 

панжара тури бўйича; 

таянчлар тури бўйича. 
Конструкция ечими бўйича таснифи 

одатий; 

комбинациялашган; 

олдиндан зўриқтирилган. 
Элементларда энг катта зўриқишлар бўйича таснифи 

енгил - ягона деворли прокат профилли кўндаланг кесимлардан ташкил топган
камарлардаги зўриқиш шарти N ≤ 300 т ҳамда оралиғи 50 м гача бўлган; 

оғир - иккита деворли йиғма кесимлардан ташкил топган камардаги зўриқиш 
шарти N > 300 т бўлганда. 
Иккита деворлардан ташкил топган оғир фермалар (тугунда иккта фасонка бўлган) 
камардаги зўриқиш 350-400 т ва ундан кўп бўлган ҳолларда қабул қилинади; қоидага кўра 
булар катта оралиқли кўприк фермаларида, кранларда, ангарлар ва бошқа йирик 
иншоотлар, самалет йиғиш цехлари, кўтарма кранлари мавжуд бўлган кема йиғиш 
эллинларда қўлланилади. Бу иншоотлар динамик юкларни ўзига қабул қилади, шунинг 
учун бирлашиш тугунлари юқори мустаҳкамли болтли ёки парчи михли бирикмалардан 
тайёрланади. 
Фазода ишлаши бўйича таснифи
 

ясси; 

фазовий. 
Ясси ферма, бир текисликда ётган стерженлардан ташкил топган бўлиб, фақат битта 
текслик бўйича ташқи кучларни ўзига қабул қилади - яъни вертикал йўналиш бўйича, 
фазовий ферма "фазовий брус" ўзида акс эттириб, ташқи кучларни ихтиёрий йўналишда 
ўзига қабул қилади. Фазовий ферма ясси фермалардан ташкил топган бўлиб, боғлар 
ёрдамида бино каркасининг бошқа элементларига маҳкамланади. 




Download 1,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish