Ключевые слова:
чрезвычайные ситуацииприродного характера,
наводнение, водохранилища, уровень воды, дожди, сели, потоп, мобильное
приложение.
Annotation.
The main issues arising in solving security problems in
natural emergencies, as well as in their elimination, are considered. The main
measures to ensure safety in emergency situations of a natural nature are given.
Keywords:
natural emergencies, flooding, reservoirs, water level, mudslides,
flood, mobile application.
ХХI асрнинг кенг кўламдаги ўта хавфли муаммоларидан бири. Уни ҳал
этиш барча халқларнинг манфаатларига мос бўлиб, цивилизациянинг ҳозирги
куни ва келажаги кўп жиҳатдан ана шу муаммонинг қай даражада ҳал
этилишига боғлиқ [1].
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил
27 октябрдаги 455-сонли «Техноген, табиий ва экологик тусдаги фавқулодда
вазиятларнинг таснифи тўғрисида»ги қарорида мамлакатимиз ҳудудида
содир бўлиши мумкин бўлган барча фавқулодда вазиятлар келиб чиқиш
ҳарактерига ва ўлчамларига кўра таснифлаб берилган.
Фавқулодда вазиятлар ҳарактерига кўра табиий, техноген ва экологик
тусдаги ҳамда ўлчамига кўра локал, маҳаллий, Республика ва трансчегаравий
фавқулодда вазиятларгабўлинади.
Табиий офатлар табиатда юз берадиган фавқулоддаги ўзгариш бўлиб, у
бирдан, тезликда инсонларнинг мўътадил яшаш, ишлаш шароитларининг
бузилиши, одамларнинг ўлими ҳамда қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг,
моддий бойликларнинг йўқ бўлиб кетиши билан тугайдиган фалокатли
ҳодисалардир.
Табиий офатларнинг хилма-хил турлари: ер силкиниши, сув тошқини,
кучли шамол, ёнғин, қурғоқчилик, ер сурилиши ва бошқалар. Бу хилдаги
табиий офатлар бир-бирига боғлиқ ҳамда боғлиқ бўлмаган ҳолда, алоҳида
юзага келиши мумкин, яъни бир табиий офатнинг бошқа офат оқибатида
юзага келишидир. Қуйида ана шуларнинг мазмуни ва улардан ҳимояланиш
ҳақида фикр юритилади.
Сув тошқини деганда дарё, кўл, сув омборларидаги сув сатхининг
тезкорлик кўтарилиши туфайли катта майдонларни сув билан копланишига
айтилади ва у қуйидаги сабабларга кўра юзага келади: Хавонинг исиши
вақтларда қорларнинг эриши, кўп миқдордаги ёғингарчилик ва жала келиши,
дарёлардаги музликларнинг йиғилиб қолиши, тўғонларнинг бузилиши,
кўчкилар туфайли пайдо бўлиши ва хакозалар. Сув тошқини туфайли
корхоналар, иморатлар вайронага айланиши, автомобил ва темир йўлларнинг
84
бўзилиши, алоқа ва электр тармоқларига, суғориш тизимига, қишлоқ
хўжалиги экинларига, хом ашё ва бошқа турдаги моддий бойликларга катта
зиён етказилади.
Сув тошқинлари - қорнинг жадал эриши, дарёларнинг қуйилиш жойида
қаттиқ шамол оқибатида ёки денгиз тўлқинларининг таъсири натижасида
вужудга келиши мумкин.
Сел - тоғлардан кучли жала қуйилишини шитоб билан оқиб келаётган
сув, қум, тош ва шох-шаббалар оқимидир.
Сув тошқини туфайли электр тармоқларидаги қисқа туташув зарядлар
ҳисобига ёнғинлар чиқиши, сув ва канализация қувурларида бузилишлар,
телевизион ва телеграф кабелларидаги алоқаларнинг узилиши, баъзи
жойлардаги ер сатхининг ўзгариги ҳисобига электр тармоқлари узилишлар
вужудга келади. Сув тошқинларининг олдини олишда сувнинг тақсимот
сарфланишини доимий назорат килиб бориш, дарахтлар экиш ва сув тўлқини
бўладиган худудларда тозлаш ишлари каби ишларни бажариш зарур. Катта
дарёлар учун сув омборларини қуриш ва сарфланиши назорат қилиш
ҳисобига уларнинг сатхи тўғриланади.
Техноген табиатнинг фавқулодда ҳолати - бу маълум бир ҳудуд ёки сув
зонаси объектидаги одамларнинг нормал яшаш шароитлари ва фаолияти
соғлиғи шунингдек ҳаётига таҳдид солиши, аҳоли мулкига, атроф-муҳитга,
умуман халқ хўжалигига зарар етказиши мумкин бўлган ҳолатдир.
Тўғон бузилаётганлиги ҳақидаги маълумотни олгандан сўнг баланд
жойларга эвакуация қилиш, сув пасайгунча ёки хавф ўтиб кетгунга қадар шу
жойда қолиш лозим. Сув тошқини бўлса, биноларнинг юқори қаватлари,
уйларнинг томлари ва чодирлари, иншоотларнинг юқори қаватлари ва
баланд дарахтлар энг хавфсиз ҳисобланади.
2020 йилнинг 1 май куни Ўзбекистон тарихидаги энг йирик техноген
фалокатлардан биридир – Сардоба сув омборининг тўғонини ёрилиши содир
бўлган кун. Ўша вақтда Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида
яшовчи 110 мингдан ортиқ аҳоли зудлик билан хавфсиз жойларга эвакуация
қилинган бўлса фожеа оқибатида 4 киши вафот этган 1 киши бедарак
йўқолди.
Сардоба сув омборининг тўғонинида ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари
ва ҳарбий ҳаво кучлари вертолётлари ёрдамида 270 га яқин парвозлар
амалга ошириб, 196 нафар инсон ҳаёти қутқариб қолинди. ФВВ дан 128 та
ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинди. Мудофаа вазирлигидан 12.000 дан
зиёд ҳарбий хизматчи ва 1000 дан ортиқ ҳарбий ва махсус техникалар жалб
этилган. Миллий гвардия ахборот хизматининг маълумотларига кўра
2.535 нафар ҳарбий хизматчи ва бир нечта махсус техникалар жалб
қилинган. Фуқароларни эвакуация қутқарув ишларини олиб бораётган
вақтда 2 нафар Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари кучли оқим сабабли
оқиб кетди.
Сув тошқини оқибатида 4,4 мингдан ортиқ хонадон талофат кўрган бўлиб,
шундан 2390 та уй яроқсиз, 2045 та уй таъмирталаб деб топилган. Сув
85
тошқини республика аҳамиятидаги 13 та кўприкка, 52 километр
узунликдаги йўлларга зарар етказган.
ИИВ маълумотларига кўра тошқин оқибатида 5940 та бош катта ва
кичик шохли уй ҳайвонлари нобуд бўлишган, 5160 та ҳайвон омон қолган.
5154 та ҳайвонлар ўз эгаларига қайтарилган. [4]
2020 йилнинг 6 апрел куни Самарқанд шаҳри “Кулолан” МФЙ
ҳудудидан оқиб ўтувчи “Чашма” коллекторига оқава сувлари сиғмасдан
шаҳарнинг Регистон ва Даҳбед кўчалари кесишмасида тўпланди. Сиёбча
каналида ҳам худди шундай вазият кузатилиб, оқибатда автотранспорт
воситаларинг қатновида қийинчиликлар юзага келди. Ушбу ҳолатларни
бартараф этишда Фавқулотда вазиятлар бошқармасидан 84 нафар ходим ва
11 та махсус техника, маҳаллий ҳокимликлар ва ташкилотлардан 83 нафар
ходим ва 12 та техника жалб қилинган бўлиб, 52 та хонадонга ёрдам
кўрсатди [2].
2022 йил 16 март куни Сирдарё туманидаги Бахт шаҳарчасини 16 март
куни кучли ёмғир ёғиши натижасида қишлоқ хўжалигининг шудгор
ерларига, махаллалар ва 102 та аҳоли яшаш хонадонига сув кирган. 20 та
хонададонда яшовчи 68 нафар фуқаро вақтинчалик яқин қариндошларинига
кўчирилган. [5].
Do'stlaringiz bilan baham: |