Favqulodda vaziyatlarni bartaraf qilish hamda tizimni takomillashtirish



Download 4,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/153
Sana13.07.2022
Hajmi4,9 Mb.
#784707
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   153
Bog'liq
2 5197559303229150350

0
2
4
6
8
10
12
14
16
2011 2012 2013 2014 2015 2016 2017 2018 2019 2020 2021
2022 йил 21 апрел куни Самарқанд шаҳрининг 5 та шоҳ кўчасидан 
ўтувчи автомобиллар қатнов қисмида, 54 та ички кўчалар атрофидаги 
ирригация тармоқларида, 20 дан ортиқ кўп қаватли уйларнинг ертўласи ва 
атрофида, 84 та якка тартибдаги турар жой биноларининг ертўла ва 
ҳовлиларида, 5 та мактаб ва М.Улуғбек кўчасидаги “Кўзмунчоқ” номли 
МТМ ҳовлилари ҳамда Нарпай кўчасидаги “Муз саройи” биноси остидаги 
автотураргоҳда тўпланган. Юзага келган ҳолат оқибатларини бартрааф этиш 
учун, 144 нафар шахсий таркиб, 17 та махсус техника, 11 та мотопомпа 
ҳамда “Самарқанд сув таъминоти” МЧЖ дан 6 та махсус техника, 14 нафар 
ишчи ходим жалб қилинди [3].
2022 йил 20 апрел куни Жиззах вилоятининг Фориш туманида кучли 
ёмғир натижасида юзага келган сел ва сув тошқини оқибатида 4 киши – бир 
эркак ва уч аёл ҳалок бўлди. [6] 


86 
Қоидага кўра, авариялар ва фалокатлар оқибатларини бартараф этишни 
ташкил этиш чора-тадбирлари қисқа вақт ичида амалга оширилади. 
Одамларнинг ўлими, шикастланиши ва кўплаб моддий бойликларни йўқотиш 
билан боғлиқ бўлган офат оқибатларини олдини олиш, шунингдек, бинолар, 
вайроналар остида бўлган одамларни тезда қутқариш ва уларга бирламчи 
зарур воситалар билан таъминлаш керак. 
Фавқулодда вазият ёки фалокат содир бўлиши билан разведка 
маълумотларини олиш ва вазиятни кузатиш асосида фавқулодда вазият 
оқибатларини бартараф этиш тўғрисида бошқарув қарорини қабул қилади ва 
бўйсунувчи тузилмаларга вазифаларни қўяди. Фавқулодда қутқарув ва бошқа 
раҳбарлари томонидан назорат қилинади, тегишли тузилмаларини 
командирлари учун кўрсатмалар чиқаради, иш турини амалга ошириш учун 
усуллари ва техникаси тўлиқ фойдаланилади. Қилинган ишлар бўйича ҳар 
куни маълумот тақдим қилинади ва бу маълумотлар умумлаштирилади. 
Шунингдек, улар овқатланишни ташкил қилиш, дам олиш ва ушбу 
тузилмалар ходимларини алмаштириш учун жавобгардир. 
Хулоса 
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, бугунги кунда мамлакатимизда 
аҳолинининг 
барча 
қатламини 
фавқулодда 
вазиятларда 
тўғри 
ҳаракатланишга тайёрлашнинг таъсирчан ва самарали механизмини яратиш, 
амалдаги мавжуд тизимни янада такомиллаштириш, самарадорлигини 
ошириш мақсадида қуйидагилар таклиф этилади: 
аҳолини ва ҳудудларни сув тошқини билан боғлиқ фавқулодда 
вазиятлардан самарали мухофазалаш, уларнинг олдини олиш ва 
оқибатларини минималлаштириш муаммоларини илмий жиҳатдан ҳал 
этишга қаратилган амалий ва инновацион илмий-техник лойиҳаларни 
шакллантириш ва натижаларини амалиётга жорий этиш чораларини кўриш; 
Сув тошқини ёки сув тўғонлари ёрилиши вақтида тўғри 
ҳаракатланишга амалий ўргатиш учун интерактив мобиль иловалардан 
фойдаланишни йўлга қўйиш; 
фуқароларни 
техноген 
ва 
таббий 
офатлар 
вақтида 
тўғри 
ҳаракатланишга тайёрлашни назарий ва амалий ўргатиш қамровини ошириш 
мақсадида рақамли телевидения имкониятларидан кенг фойдаланишни йўлга 
қўйиш, хусусан махсус даврий кўрсатувлар ташкил этиш ҳамда мунтазам 
эфирга узатиб боришни таъминлаш; 
аҳолининг барча қатлами қўрқув ва вахимага тушмасдан ўзини тута 
олиши, амалий тўғри ҳаракатланиш қоидалари тўғрисида катталар учун 
ҳужжатли фильмлар, болалар учун эса мультфильмлар тайёрлаш ҳамда 
мунтазам равишда эфирда намойиш этиб борилишини йўлга қўйиш; 
маҳаллаларда сел келиши вақтида фуқароларни тўғри ҳаракатланишга 
ўргатиш учун фаоллар ва кўнгилли қутқарув гуруҳларини тузиш, шунингдек 
замонавий ҳабар бериш сереналарини жорий қилиш; 
мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактабларида 
фавқулотда вазиятлар вақтида тўғри ҳаракат қилиш тартиби тўғрисида 
алоҳида мавзуларни киритиш, мавзу юзасидан ўтказиладиган назарий ва 


87 
амалий машғулотларда аудио – видео материаллардан кенг фойдаланишни 
йўлга қўйиш. 
глобал интернет тармоғи имкониятларидан фойдаланган ҳолда 
хавфсизликни таъминлаш, аҳолининг барча қатламини, шу жумладан 
мамлакатимизга ташриф буюрган туристларни ҳам фавқулотда вазиятлар 
вақтида тўғри ҳаракат қилишга ўргатишга қаратилган алоҳида веб-саҳифани 
ишга тушириш ва он-лайн мулоқотни амалга ошириб бориш; 
таълим муассасаларининг барчасида “Ўзини, ўзаро бир-бирини ва 
ўзгани қутқариш” йўналишлари бўйича “Ўқув тревогалари”ни бериш орқали 
тўғри амалий ҳаракатланишга тайёрлаш, жисмоний ва руҳий жиҳатдан 
тизимли равишда тайёрлаб боришни йўлга қўйиш. 

Download 4,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish