Favqulodda vaziyatlarni bartaraf qilish hamda tizimni takomillashtirish



Download 4,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet128/153
Sana13.07.2022
Hajmi4,9 Mb.
#784707
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   153
Bog'liq
2 5197559303229150350

 
 
3.Сел оқимлари ва сув тошқинларни шакилланишида дарёларнинг 
бўйлама ва кўндаланг кесимлари. 
Дарёнинг кўндаланг кесими юқори тоғли қисмида дара (канион) 
шаклида бўлади, ўрта қисмида яхши ривожланган пойма (қайир) ва унга 
қўшиладиган қадимий терассали бўлади; қуйи қисми да кўп дарёлар 
ўзларининг оқизиқлари конусларида оқади ва текисликнинг умумий сатхидан 
баландроқда бўлади (2-расм,3-3 кесим). Вақт ўтиши билан, узук чизиқлар 
билан кўрсатилганидек, дарё текислиги профили кўриниши ўзгариб боради, 
юқори қисмларида ювилиш жараёни устунроқ бўлади (эрозиязонаси), қуйи 
қисмларида эса чўкиш жараёнлари устувор бўлади (аккумуляциязонаси)
[4; 15 б.].Дарёнинг табиий ҳолдаги ёки ўзанни бошқарилгандаги ўзан 
кенглигининг унинг ўртача чуқурлигига нисбати V:N амалий жиҳатдан энг 
катта аҳамиятга эга. Одатда бу нисбатни камайтиришга интилишга тoғри 
келади, яъни ўзан чуқурлигини унинг кенглиги ҳисобига кўпайтириш зарур. 
Аммо тажриба шуни кўрсатадики, бу нарса фақатгина айрим чекланган 
муҳитда амалга оширилиши мумкин ва дарёнинг ҳарбир қисми учун маълум 
бир V:N нисбат мавжудки, ундан дарёни чекинтириш, айниқса у нисбатни 
камайтириш жуда қийин. Буни шу ҳол билан тушунтирса бўладики, оқим 
чуқур лигини кўпайтирган сари сув оқимининг ўртача тезлиги ўзгармаган 
ҳолда тезликнинг чуқурлик бўйича камайиши содир бўлади ва сув тубидаги 
тезлик туб оқизиқларини ҳаракатлантириш учун етарсиз бўлади, бунинг 
натижасида эса туб тўлиб боради ҳамда шу вақтнинг ўзида ўзан кенглик 
бўйича шаклланиб боради. Дарё учун энг катта нисбат V:N, шубҳасиз, кўп 
омилларга боғлиқ: дарёда оқиб ўтадиган сув сарфларининг абсолют 
катталиги ва режими, дарё нишаблиги, унинг туби хусусияти ва тепадан олиб 
келинадиган оқизиқлар [4; 15 б.]. Аллювий ўзанли дарёларнинг пландаги 
мустаҳкам қисмларида V:N нисбат барча дарёлар учунўзгарма катталик 
эмасдир, кичик дарёлар ва сойларда бу нисбат катта дарёларникига нисбатан 
кичик бўлади ва бу дарёнинг ўзида юқоридан пастга қараб бу нисбат 
катталашиб боради (4-расм).Сел ва тошқин сувларига қарши курашиш 
мақсадида қаттиқ оқимни кечиктириш, сув ва кичик фракцияли жинсларнинг 
аралашмасини ўтказибюбориш учун турли хил тўғонлар барпо этиш, 
талофатли тошқинларни кўламини камайтириш ва тошқин таркибидаги 
қаттиқ материалларни ажратиб олиш учун тўғон каскадиташкил қилинади. 
Шунингдек, нишабларни мустаҳкамлаш учун деворлар ҳамда ортиқча сув 
хажмини олиб ташлаш учун дренаж каналлари қурилади. 


250 
 
4-расм. Ўрта Осиё дарёларининг бўйлама профиллари. 1-Норин,
2-Қорадарё, 3-Вахш, 4-Чирчиқ, 5-Панж, 6-Зарафшон, 7-Сирдарё, 8-Амударё, 
А-юқори тоғли ва тоғли участкалар, Б-тоғ олди участкалари, C-ўрта ва қуйи 
оқим, Д-Орол денгизи. 
Афсуски, ҳозирги кунда сел тошқинларини башорат қилиш усуллари 
ҳали мавжуд емас [5; 38 б.]. Аммо гидрометоерологик маълумотлар ва 
геоморфологик омиллар асосида селни шакилланиш вақти ҳамда 
ҳудудларини олдиндан билиш мумкин. Шунингдек, замонавий илм-фан 
ютиқларидан фойдаланган ҳолда сел оқимлари ва тошқин сувларини 
моделлаштириш орқали башорат қилиш мумкин. Бунда физик ва математик 
моделлаштириштириш усуллари ишлатилади. Физик моделлаштириш 
ўхшашлик мезони асосида сунъий сел массаси ва йўналишининг 
параметрларини бошқариш имконини берадиган жарайндир. Математик 
(аниқ - детерминант) моделлар сел оқимларининг шакилланиш 
жараёнларининг асосий турлари учун тузилади. Селни моделлаштиришнинг 
асосий мақсади тошқин оқимлари динамикасини ва уларнинг ҳимоя 
тузилмалари билан ўзаро таъсирини ҳисоблаш учун зарур бўлган сифат ва 
миқдорий боғлиқликларни олишдир [8; 15 б.]. 
Хулоса ўрнидашунитакидлаш керакки, сел оқимининг шаклланиши 
геологик, гидрометеорологик ва геоморфологик омилларга боғлиқ бўлса, 
унинг такрорланиши ботаник, ер тупроғи тузилиши, гидрогеологик ва 
антропоген омиллартаъсирида юзага келади. Сел оқими ва сув тошқинлари 
юзага келиш вақти асоссан баҳор фаслига, апрель, май, июнь ойларига тўғри 
келади.Айнан шу пайтлар тоғ олди ва тоғли ҳудудларда одамлар учун 
тошқин хавфи юқори даражада бўлади. Шундай экан, сел оқими ва тошқин 
сувлари талофатларини олдини олиш ишлари маълум бир ҳудуд бўйича 
айнан юзага келиш сабаблари ва омилларига қаратилган бўлиши керак. 
Бунинг учун тоғли ва тоғ олдиҳудудларида қаттиқ оқимни кечиктириш, сув 
ва кичик фракцияли жинсларнинг аралашмасини ўтказибюбориш учун турли 
хил тўғонлар барпо этиш, талофатли тошқинларни кўламини камайтириш 


251 
ҳамда тошқин таркибидаги қаттиқ материалларни ажратиб олиш учун тўғон 
каскадларни қуриш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. 

Download 4,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish