Фаворский реакцияси бўйича ароматик ацетилен спиртларининг олиниши



Download 20,55 Kb.
Sana01.06.2022
Hajmi20,55 Kb.
#629225
Bog'liq
Atsetilen


Фаворский реакцияси бўйича ароматик ацетилен
спиртларининг олиниши

Альдегид ва кетонлар молекуласидаги карбонил гуруҳига турли хил бирикмалар бирикиши мумкин, бунда карбонил гуруҳдаги углерод-кислород боғининг узилиши ҳисобига реакция кетади [165, 452-456]. Карбонил гуруҳидаги электронлар булути (зичлиги) кислород атомига томон силжиган бўлади, яъни углерод атомида мусбат зарядларнинг зичлиги, кислородда эса манфий зарядларнинг зичлиги ортади ва у углеродга нисбатан электроманфий зарядланган бўлиб қолади ва карбонил гуруҳ қутбланади. Қутбланиш натижасида карбонил гуруҳининг углерод атоми электрофиль хоссага эга бўлиб, нуклеофиль реагентлар билан бирика оладиган бўлиб қолади [166, 645-653 б]. Шу сабабли альдегид [167, 108-116 б] ва кетонлар бирикиш реакциясига киришаётган вақтда, бошқа моддаларнинг манфий қутбланган қисми карбонил гуруҳ углеродига, мусбат қутбланган қисми кислород атомига бирикади [168, 98-100 б].


Фаворский усулида ароматик ацетилен углеводроди фенилацетилен (ФА) га ацетон, метилэтилкетон, метилпропилкетон, диэтилкетон, метилизопропилкетон, пинокалин, ацетофенон ва кротон альдегидини таъсир эттириб мос равишдаги ААС − 2-метил-4-фенилбутин-3-ол-2 (I), 3-метил-1-фенилпентин-1-ол-3 (II), 3-этил-1-фенилгексин-1-ол-3 (III), 3-этил-1-фенилпентин-1-ол-3 (IV), 3,4-диметил-1-фенилпентин-1-ол-3 (V), 3,4,4-триметил-1-фенилпентин-1-ол-3 (VI), 2,4-дифенилбутин-3-ол-2 (VII) ва 1-фенилгексен-4-ин-1-ол-3 (VIII) синтез қилинган.
ААС синтез қилиш реакциялари оддий шароитда ишқорлар катализаторлигида [169, 457-466 б] ва турли эритувчилар иштирокида олиб борилди [170, 708 б]. Адабиёт манбалари асосида реакция схемаси қуйидагича таклиф этилди [171, 591-593 б].

Бунда: RR'= −CH3; R= −CH3, R'= −C2H5; R= −CH3, R'= −C3H7; R R'= −C2H5; R= −CH3, R'= изо −C3H7, R= −CH3, R'= −C(СH3)3; R= −CH3, R'= −С6H5, R= −H, R'= −СH=CHCH3, М= Li, Na, K, эритувчи-метанол, этанол, ДЭЭ, ТГФ

Юқори унум билан ААС синтез қилиш мақсадида жараёнга турли омиллар; ҳарорат, реакция давомийлиги, эритувчи ва катализаторлар табиати, бошланғич моддалар моль миқдори таъсирлари тизимли равишда таҳлил этилди. Жараённинг боришига қулай муҳит яратиш, таркибий жиҳатдан тоза ва юқори унум билан маҳсулот олиш учун реакцияда турли протонли ва апротонли эритувчилар- метанол, этанол, диэтилэфир (ДЭЭ) ва тетрагидрофуран (ТГФ) лардан фойдаланилди, катализаторлар сифатида эса асослилиги юқори бўлган LiOH, NaOH ва KOH қўлланилди [172, 56 б].


Дастлаб ААС унумига эритувчи ва катализаторлар табиати, ҳарорат, реакция давомийлиги таъсирлари ўрганилди («3.1- жадвалга қаранг»).
Жадвалда келтирилган тадқиқот натижалари асосида ААС унумига реакция давомийлиги, ҳарорат, эритувчилар ва катализаторлар табиати таъсирлари қуйидагича:
Реакция давомийлиги 4 соатдан 8 соатга ошиб бориши билан маҳсулот унумдорлиги ҳам ортиб борди. Бунинг асосий сабаби сифатида реакция 4- 6 соатда олиб борилганда бошланғич маҳсулотлар охиригача реакцияга кириша олмайди ва аралашмада қолиб кетиши, ҳамда катализатор билан реакцияга киришиб ацетиленидлар ҳосил қилиши ҳисобига катализатор миқдорини ва каталитик фаоллигини камайтиради, бу эса маҳсулот унумига салбий таъсир кўрсатади.
Download 20,55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish