Фаровонлик концепциясининг назарий ва методологик асослари


Турмуш даражаси ва турмуш сифати, уларнинг кўрсаткичлари ва индикаторлари



Download 206 Kb.
bet4/10
Sana21.02.2022
Hajmi206 Kb.
#74461
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Турмуш, тенгсизлик даражаси ва инсон тараққиёти

Турмуш даражаси ва турмуш сифати, уларнинг кўрсаткичлари ва индикаторлари


Турмуш даражаси – бу аҳоли фаровонлигининг, неъматлар ва хизматларни истеъмол қилишнинг даражаси, инсон асосий ҳаётий эҳтиёжларининг қондирилиши миқдоридир. Турмуш даражасининг асосий кўрсаткичлари (индикаторлари) – аҳоли даромадларидир. Улар қуйидагилардан иборатдир:
• аҳоли жон бошига ўртача номинал ва реал даромадлар, даромадлар табақаланишининг кўрсаткичлари;
• номинал ва реал ўртача иш хақи;
• ўртача ва реал пенсия миқдори;
• турмуш кечиришнинг энг кам миқдори ҳамда турмуш кечириш учун энг кам миқдордан паст даромадга эга аҳоли салмоғи;
• иш хақи, пенсия, нафақаларнинг энг кам миқдори.
Турмуш даражаси категорияси билан биргаликда анча кенгроқ турмуш сифати тушунчаси ҳам ишлатилади. Турмуш сифати умумлаштирувчи ижтимоий-иқтисодий категория ҳисобланади. У фақат турмуш даражаси кўрсаткичларинигина эмас, балки маънавий эҳтиёжлар қондирилиши, атроф муҳит шароити, жамоадаги мҳхит ва ҳоказоларни ҳам қамраб олади. Бироқ ушбу мезонларнинг ҳаммасини ҳам ўлчаб бўлмайди. Бу эса турмуш сифатини баҳолашни мураккаблаштиради.
Турмуш даражаси ва турмуш сифатининг миқдор кўрсаткичлари энг аниқ-равшанларидир. Улар, энг аввало, аҳоли жон бошига ялпи миллий маҳсулот ёки миллий даромад, даромадлар даражаси ва даромадларнинг жамиятда тақсимланиши, моддий неъматлар ва хизматларни истеъмол қилиш даражаси ва ҳоказолардир.
Турмуш даражаси ва турмуш сифатининг сифат кўрсаткичлари меҳнат шароитлари, инсоннинг турмуш кечириш ва дам олиш шароитлари кўрсаткичларини қамраб олади.
Ҳозирги давр амалиётида турмуш даражаси ва турмуш сифатини баҳолашга икки хил ёндашув қабул қилинган:
1. Баҳолаш кўрсаткичлари тизими – бу ижтимоий индикаторлар ёрдамида амалга оширилади. Баҳолаш кўрсаткичларининг миллий тизимлари ўз хусусиятларига эгадир, лекин улар умуман БМТнинг методологик тавсияларига асосланади.
2. Турмуш даражаси ва турмуш сифатининг жамланма индекси алоҳида кўрсаткичлар асосида хисоблаб чиқилади. Бундай ёндашув БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар томонидан турли мамлакатлардаги аҳоли турмуш даражаси ва турмуш сифатини таққослаш учун кенг қўлланилади.
Жаҳон амалиётида аҳолининг турмуш даражаси ва турмуш сифатини баҳолаш учун уларнинг даромадлари миқдоридан фойдаланилади. Ушбу даромадлар ёки жорий харажатларни қоплаш, ёхуд пул маблағларини жамғариш учун ишлатилади. Жорий харажатларга озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак, турар жой, коммунал хизматлар, уй жиҳозлари, соғлиқни сақлаш, транспорт, алоқа, таълим, маданият, жисмоний тарбия ва спорт, дам олиш ва сайёҳлик, бошқа хизматлар ва неъматлар учун харажатлар киради. Ҳар бир мамлакат учун жорий харажаталарнинг ўз хусусиятлари мавжудлигини алоҳида таъкидлаш лозим.
Моддий фаровонлик кўрсаткичлари сифатида кўпинча мулк ва пул жамғармалари миқдоридан ҳам фойдаланилади. Чунки жорий даромадлар ҳамиша ҳам реал истеъмол даражасини акс эттирмайди.
Аҳолининг жамғармалари даромадлар ва жорий харажатлар ўртасидаги фарқдан иборат. Жамғармалар пул ёки натура шаклида бўлиши мумкин. Пул жамғармалари ёки аҳоли қўлида бўлган пулларнинг ёхуд уларнинг молиявий муассасаларидаги омонатлари, ёки қимматли қоғозлар (акциялар, облигациялар ва хоказолар) шаклида бўлиши мумкин. Натура шаклидаги жамғармалар аҳолига тегишли бўлган ер, асосий капитал (турар жой, транспорт ва ҳоказолар) ва моддий заҳиралар сифатида ўз ифодасини топади.
Бироқ даромадлардаги жамғармаларнинг салмоғи мезони бўйича халқаро таққослашлар кўпинча шартли хусусиятга эга. Бу турли мамлакатлардаги инфляция даражаси, улардаги истеъмол ҳамда неъматларни жамғариш хусусиятларидаги фарқларни ҳисобга олишнинг мураккаблиги билан изоҳланади.
Турар жой шароитларини баҳолашда халқаро статистика, энг аввало, турар жой эгасини аниқлашга ҳаракат қилади. Шу мақсадда турар жой фонди шахсий, ижарага олинган ва муниципал турар жойларга бўлинади. Айрим турар жой эгалари бир нечта турар жойларга эга бўлишлари сабабли халқаро статистика бирламчи турар жой (турар жой эгаси кўп вақтини ўтказадиган турар жой) ва иккиламчи турар жойларни фарқлайди.

Download 206 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish