Farmasevtikada boshqaruv fanidan o‘quv-uslubiy majmua


-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ташқи иқтисодий фаолият эркинлиги кафолатлари



Download 1,63 Mb.
bet332/369
Sana10.07.2022
Hajmi1,63 Mb.
#772520
1   ...   328   329   330   331   332   333   334   335   ...   369
Bog'liq
ФБМАЖМУА 2020

22-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ташқи иқтисодий фаолият эркинлиги кафолатлари
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари қонун ҳужжатларига мувофиқ ташқи иқтисодий фаолиятни мустақил амалга оширади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ташқи иқтисодий фаолияти тўғрисида»ги Қонуни.
Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги валюта ҳисобварақларини очиш ва ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш учун асос бўлади. Товарлар импорт қилувчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун уларнинг ташқи иқтисодий алоқалар иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказилганлиги ҳам ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишга асос бўлади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида низом.
23-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлари кафолатлари
Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг мулки дахлсиздир ва қонун билан муҳофаза қилинади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида»ги Қонунининг 32, 33-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 166-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 60, 61-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 170 — 173-моддалари.
Тадбиркорлик фаолияти субъекти мулк ҳуқуқи асосида ўзига тегишли бўлган мол-мулкка нисбатан қонунга зид бўлмаган ҳар қандай ҳаракатларни бажаришга ҳақли. Бунда тадбиркорлик фаолияти субъектининг ўз мулкдорлик ҳуқуқларини амалга ошириши бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузмаслиги ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига путур етказмаслиги керак. Тадбиркорлик фаолияти субъекти қонунда назарда тутилган ҳолларда, шартларда ва доирада бошқа шахслар унинг мол-мулкидан чекланган тарзда фойдаланишига йўл қўйиши шарт.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 172-173-моддалари.
Тадбиркорлик фаолияти субъектидан мулкни олиб қўйишга, унинг бошқа ашёвий ҳуқуқларини бекор қилишга, шунингдек уларни чеклашга йўл қўйилмайди, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида»ги Қонунининг 34-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 199-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 29, 36, 42-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунининг 25, 26-моддалари.
Тадбиркорлик фаолияти субъекти бошқа шахснинг қонунга хилоф эгалигида бўлган ўз мол-мулкини талаб қилиб олишга, шунингдек ўз мулк ҳуқуқининг ҳар қандай бузилиши, гарчи бундай ҳуқуқбузарлик эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаса ҳам, бартараф этилишини талаб қилишга ҳақли.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 228 ва 231-моддалари.
Мулк ҳуқуқини бекор қиладиган қонун ҳужжати қабул қилинган тақдирда, ушбу ҳужжатни қабул қилиш натижасида мол-мулкнинг мулкдори бўлган тадбиркорлик субъектига етказилган зарарнинг ўрни, шу жумладан мол-мулкнинг қиймати давлат томонидан қопланади. Зарарнинг ўрнини қоплаш билан боғлиқ низолар суд томонидан ҳал қилинади. Мулк ҳуқуқи бекор қилинганда олиб қўйилаётган мол- мулкнинг қиймати, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланган бўлмаса, мулк ҳуқуқи бекор қилинган пайтдаги ҳолатга кўра баҳоловчи ташкилот томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 205-моддаси.
Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ашёвий ҳуқуқлари қонунда назарда тутилган тартибда ҳимоя қилинади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 19-боби («Мулк ҳуқуқини ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш»).

Download 1,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   328   329   330   331   332   333   334   335   ...   369




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish