9-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг мажбуриятлари Тадбиркорлик фаолияти субъектлари:
ўзлари тузган шартномалардан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариши;
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаши;
Олдинги таҳрирга қаранг. меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаётган шахсларнинг меҳнат ҳақини қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан оз бўлмаган миқдорда белгилаши, улар билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиши, шунингдек иш берувчи сифатида ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиши;
(9-модданинг биринчи қисми тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда) меҳнатни муҳофаза қилиш ҳамда хавфсизлик техникаси, экология, санитария ва гигиена соҳасидаги қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар талабларига риоя этиши;
рақобат тўғрисидаги ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиши;
LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида» ва «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунлари. реализация қилинадиган маҳсулот ва хизматлар учун сертификатларга эга бўлиши;
LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги Қонунининг 3 боби («Маҳсулотларни мажбурий ва ихтиёрий сертификатлаштириш») ва «Мажбурий тартибда сертификатланадиган бир турдаги маҳсулотларнинг алоҳида турларини сертификатлаш қоидалари» (рўйхат рақами 1513, 28.09.2005 й.). жойлашган ери (почта манзили) ва бошқа реквизитлари ўзгарганлиги тўғрисида тегишли давлат органларини ўз вақтида хабардор қилиши;
LexUZ шарҳи Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида низомга 7-илова – «Рўйхатдан ўтказиш маълумотларининг давлат рўйхатидан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) шарт бўлган ўзгартиришлари ва қўшимчаларининг рўйхати»нинг 5-сатри. бухгалтерия, тезкор ва статистика ҳисобини қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ юритиши;
LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида» ва «Давлат статистикаси тўғрисида»ги қонунлари ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни тегишли давлат органларига белгиланган тартибда ва муддатларда тақдим этиши шарт.
Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.