Farmasevtikada boshqaruv fanidan o‘quv-uslubiy majmua


-модда. Аудиторлик фаолиятини лицензиялаш



Download 1,63 Mb.
bet359/369
Sana10.07.2022
Hajmi1,63 Mb.
#772520
1   ...   355   356   357   358   359   360   361   362   ...   369
Bog'liq
ФБМАЖМУА 2020

21-модда. Аудиторлик фаолиятини лицензиялаш
Аудиторлик фаолияти (профессионал хизматлар бундан мустасно) махсус рухсатнома (лицензия) асосида амалга оширилади.
Аудиторлик ташкилотларига аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензия махсус ваколатли давлат органи томонидан берилади. Бу орган:
аудиторлик фаолиятини тартибга солувчи норматив ҳужжатларини, шу жумладан аудиторлик фаолиятининг миллий стандартларини ўз ваколатлари доирасида ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
лицензия шартномасида назарда тутилган лицензия талаблари ва шартларига аудиторлик ташкилоти томонидан риоя этилишини назорат қилади ҳамда уч йилда кўпи билан бир марта мазкур масалалар юзасидан текширув ўтказади. Микрофирма ва кичик корхоналар жумласига кирувчи аудиторлик ташкилотларида текширув режали тартибда фақат назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича махсус ваколатли органнинг қарорига биноан тўрт йилда кўпи билан бир марта ўтказилади;
(21-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)
аудитор малака сертификатини олиш учун даъвогарларга малака талабларини белгилайди;
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 14 ноябрдаги 144-сонли «Аудитор малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3105, 21.12.2018 й.)га қаранг.
аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаси билан келишган ҳолда аудитор малака сертификати олиш учун ўқув дастурларини ва малака имтиҳонларини топшириш тартибини тасдиқлайди;
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 14 ноябрдаги 144-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Аудитор малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низом» (рўйхат рақами 3105, 21.12.2018 й.) 3-бобига қаранг.
аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаси иштирокида аудитор малака сертификатини олиш ҳуқуқига доир малака имтиҳонини ўтказади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
аудиторлик ташкилоти раҳбарини уч йилда бир марта аттестациядан ўтказади;
(21-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 17 сентябрдаги ЎРҚ-110-сонли Қонуни асосида еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 37-38-сон, 378-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аудиторлик фаолиятини амалга оширишга доир лицензияни қайта расмийлаштиради, аудиторлик фаолиятини амалга оширишга доир лицензиянинг амал қилишини ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туради, аудиторлик фаолиятини амалга оширишга доир лицензиянинг амал қилишини ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ёки унинг амал қилишини тугатиш ҳамда лицензияни бекор қилиш тўғрисида судга мурожаат қилади, шунингдек лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги маълумотларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилади;
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 мартдаги 218-сон қарори билан тасдиқланган «Аудиторлик фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида низом»га қаранг.
(21-модданинг иккинчи қисми саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
аудиторнинг малака сертификатини беради, қайта расмийлаштиради, бекор қилади, унинг амал қилишини узайтиради ва тугатади;
(21-модданинг иккинчи қисми тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
малака сертификатига эга бўлган аудиторлар реестрининг ҳамда аудиторлик фаолиятини амалга оширишга доир лицензияга эга бўлган аудиторлик ташкилотларни ҳисобини юритади.
Аудиторлик ташкилотларига аудиторлик фаолиятини амалга оширишга доир лицензияларни бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 сентябрдаги 365-сон қарори билан тасдиқланган «Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун аудиторлик ташкилотларига лицензия бериш тартиби тўғрисида»ги Низомга қаранг.
Аудиторлик фаолиятини лицензиясиз амалга оширганлик қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка олиб келади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 166-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 190-моддасиҳамда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 117-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Download 1,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   355   356   357   358   359   360   361   362   ...   369




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish