Дезинфекцияловчи воситалар (хлорамин В ва бошкалар) герметик беркитилган идишларда сақланади. Сақлаш учун хона алохида бўлиб ва пластмасса, резина х,амда металл буюмлар хамда тозаланган сув олинадиган хоналардан узокрокда жойлашган бўлиши керак. Бунда сақлаш жойи салкин ва ёруғликдан химояланган бўлиши лозим.
Резина буюмларни саклаш
Резина буюмлардан иборат тиббий буюмларни сақлашга бўлган талаблар:
хона қуёш нуридан ҳимоя қилинган бўлиши керак. Ёруғлик фақат сунъий, электр орқали бўлиши лозим. Қуруқ хоналарнинг намлигини сақлаш учун карбол кислотасининг 2% ли сув эритмаси идишларда қўйилади. Резина буюмларнинг эластиклигини сақлаш учун хоналар ва шкафларда шиша идишда аммоний карбонат солиб қўйиш керак. Сақлашда амал қилинадиган талаблар:
ёруғликдан сақлаш;
Харорат 00 дан паст ва 20 0С юқори бўлмаслиги;
намлик 65% дан кўп бўлмаслиги;
механик шикастланишдан холислик;
фаол моддалар (йод, хлороформ, формалин ва бошқалар) таъсиридан ҳимоялаш;
иситувчи манбадан узоқ (камида 1 метр) жойлашган бўлиши керак;
ҳаво кирмаслиги зарур.
Резина буюмларни шкафларда, яшикларда, жавон ва стеллажларда сақлаш мумкин. Шкафлар эшиги зич ёпиладиган ва ичидан текис юзи бўлиши керак. Баъзи резина буюмларни сақлашда маълум талабларга риоя қилиш керак:
-грелкалар, тагига қўйиладиган чамбараклар, муз солинадиган халтачалар бироз шишириб қўйилади;
-асбобларнинг ечиладиган резина қисми металл қисмидан алохида сақланади;
-қўлқоплар, бужлар, эластик катетерлар ва бошқалар қутиларда зич ёпилган хамда устига талк сепилган холда сақланади. Пастки қаватлардаги буюмлар эзилиб ва босилиб кетмаслиги учун уларни бир неча қават қилиб сақлаш мумкин эмас.
Буюмлар солинган қутилар ва шкафлар марказий иситиш батареясидан 1 метрдан кам бўлмаган, шунингдек печлардан 5 метрдан кам бўлмаган узоқликда жойлаштирилиши керак.
Боғловчи материалларни ва ёрдамчи воситаларни сақлаш тартиби.
Боғловчи материаллардан иборат тиббий буюмларни сақлашга қуйидаги талаблар қўйилади:
боғловчи материаллар қуруқ, ҳаво яхши айланадиган, чанг ва кемирувчилардан ҳимояланган хоналарда сақланади. Стерилланмаган материалларни иситилмайдиган хоналарда сақлашга рухсат этилади. Стерил материалларни ҳарорат ўзгаришида ўрам сифатига таъсир қилмаслиги учун уларни ҳарорат даражаси тез ўзгармайдиган хонада сақлашга йўл қўйилади; стерилланган боғлов ашёлари корхона қадоғида сақланади. Ўрами бузилган ёки нам тортган бўлса, у холда маҳсулот стерилланган хусусиятини йўкотади.
Do'stlaringiz bilan baham: |