Фармацевтика ишини ташкил қилиш кафедраси - Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
- Тошкент фармацевтика институти
- Фармацевтика ишини ташкил қилиш кафедраси
- Суюнов Низом Давурович
- Фармацевтика ишини ташкил қилиш кафедрасининг профессори, фармацевтика фанлари доктори
- МЕҲНАТ ВА ИШ ҲАҚИНИНГ ҲИСОБИ
РЕЖА - РЕЖА
- 1. Меҳнат ва иш ҳақини ҳисобга олишнинг мақсади.
- 2. Меҳнатга ҳақ тўлаш шакллари.
- 3. Иш вақтини ҳисобга олиш тартиби.
- 4. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг тизими, тариф сеткаси, маош разрядлари, коэффициентлари.
- 5. Ойлик маошни белгилаш тартиблари ва ҳисобга олиш.
- 6. Ойлик иш ҳақидан тўловларни ҳисоблаш.
- 7. Маош фондидан ажратмалар.
- 8. Меҳнат таътили, хизмат сафари ва вақтинча меҳнатга қобилиятсизлиги бўйича нафақа пулини ҳисоблаш.
- Бозор иқтисодиёти шароитида корхонанинг меҳнатга ҳақ тўлаш шакллари, тизимлари ва миқдорини, бошқа қўшимча ҳақ ва устама ҳақларни Республика қонун ҳужжатлари асосида, мустақил равишда белгилайди.
- .
- Иш ҳақи ходимлар даромадининг асосий манбаи ҳисобланади ва корхона ишининг натижаларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг ишлаб чиқаришга қўшган меҳнат ҳиссаси билан белгиланади.
Корхона бухгалтериясининг муҳим вазифаси – иш ҳақини тўғри ҳисоблаш ва уни ўз вақтида беришдир. - Корхона бухгалтериясининг муҳим вазифаси – иш ҳақини тўғри ҳисоблаш ва уни ўз вақтида беришдир.
- Ишчиларни ишга қабул қилиш, меҳнат шартномаси (ёки контракти) ва у имзоланганидан кейин корхона раҳбарининг ишчини ишга қабул қилиш тўғрисида имзолаган буйруғи чиқарилиши билан расмийлаштирилади.
Корхона бўйича ходимлар штати ишлаб чиқилади ва тасдиқланади, у барча ходимларнинг рўйхати бўлиб, улар маошининг миқдори кўрсатилади. - Корхона бўйича ходимлар штати ишлаб чиқилади ва тасдиқланади, у барча ходимларнинг рўйхати бўлиб, улар маошининг миқдори кўрсатилади.
- Ходимлар бўлимида ҳар бир ходимга ишга қабул қилиш вақтида шахсий варақа (карточка) тўлдирилади ва табель рақами берилади, кейинчалик иш ҳажми ва иш ҳақини ҳисобга олишга доир барча ҳужжатларга ушбу рақам қўйлади.
- Бухгалтерия бўлимидан ҳар бир ходимга шахсий ҳисобварақа очилади, унда ходимнинг иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар ойма-ой жамланиб борилади.
- Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди хўжалик даромадининг бир қисми бўлиб, у дорихона ихтиёрида қоладиган даромаддан (фойдадан) ташкил топади. Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг умумий миқдори дорихонанинг иқтисодий ва ижтимоий режасида кўзда тутилади.
- Иш ҳақи фонди учун корхона, муассасалар бўйича рўйхат таркибига кирувчи ва кирмайдиган ишчи ҳамда хизматчилар (доимий, вақтинчалик) томонидан бажарилган иш учун ҳисобга олинган пул миқдорлари киритилади.
- Шунга кўра, иш ҳақи фондидаги барча тўловлар икки кўринишда бўлади – асосий ва қўшимча иш ҳақи.
Do'stlaringiz bilan baham: |