И.Ҳайдаров – амалий математика ва иформатика кафедраси мудири. 2020-2021 ўқув йилида информатика ўқитиш методикаси йўналиши ўзбек гуруҳларига 21 нафар давлат гранти асосида, 50 нафар тўлов-контракт асосида ва шу йўналишнинг рус гуруҳларига 5 нафар давлат гранти, 11 нафари эса тўлов-контракти асосида талабалар ўқишга қабул қилинди.
2020-2021 ўқув йилидаги асосий фаолият йўналишларидан бири 1 курс талабалари учун янгича йўналишда, яъни ривожланган давлатнинг адабиётларидан фойдаланиб дарс машғулотларини ташкил этиш топшириғи берилган. Машғулотларга жалб этилган кафедра профессор-ўқитувчилар янги ўқув йили учун ишчи дастур, силлабусларни тайёрлашди. Хозирда ўқув-услубий мажмуалар, тақдимот материалларини такомиллаштиришмоқда.
Бундан ташқари кафедра илмий салохиятини ошириш мақсадида барча профессор-ўқитувчиларни шу ўқув йилидан бошлаб қатъий режа асосида докторлик диссертация мавзусини танлаш, илмий фаолиятни кучайтириш вазифаси юклатилди. Кафедрада профессор-ўқитувчиларни хорижий тилни ўрганиш бўйича ҳам қўшимча чет тили курсини ташкил этиш режалаштирилди.
Маънавий-марифий соҳада эса барча академик гурух мураббийлари йиллик режалари тайёрланди.
Кўрилган масала юзасидан
ҚАРОР ҚИЛИНДИ: 1. К.Қодиров, А.Рафиқов, К.Онарқулов, И.Хайдаровларнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
2. 2020-2021 ўқув йилида соҳалар бўйича амалга оширилган ишлар эътиборга олинсин.
3. 2020-2021 ўқув йилидаги асосий вазифалар қуйидагилар этиб белгилансин ва декан ўринбосарлари ҳамда кафедра мудирларига:
ҳар бир профессор-ўқитувчи томонидан замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда очиқ дарслар ўтилишини ташкиллаш (муддати: ўқув йили давомида);
рейтинг тизимини амалга оширишда Низом қоидаларига асосан ЖН, ОН ва мустақил таълим бўйича технологик картага асосан факультетда электрон мониторинг юритилишини йўлга қўйиш (муддати: ўқув йили давомида);
профессор-ўқитувчиларнинг шахсий иш режаларидаги ўқув-услубий, илмий тадқиқот, маънавий-маърифий соҳага ажратилган юкламаларнинг бажарилиши бўйича мониторинг олиб бориш, натижаларни кафедра ва факультет кенгашларида ўқув йили давомида таҳлил қилиб бориш;
талаба, олий таълим муассасаси, ота-она, жамоатчилик ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш, таълим-тарбия жараёнида ҳамкорлик педагогикасини факультетда йўлга қўйиш (муддати: ўқув йили давомида);
профессор-ўқитувчилар, ишчи ходимлар ва талабаларнинг университет “Ички тартиб-қоидалари”, “Одоб-аҳлоқ қоидалари”га риоя этиши юзасидан мунтазам назорат ўрнатиш (муддати: ўқув йили давомида);
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли Давлат стипендиялари танловига номзодларни саралаб олиш, тайёргарлик ишларини йўлга қўйиш (муддати: ўқув йили давомида);
факультетда фаолият кўрсатаётган барча олимларни илмий-тадқиқот фаолиятига кенг жалб этиш ва шогирд-тадқиқотчилар билан ишлаш самарадорлигини ошириш (муддати: ўқув йили давомида);
профессор-ўқитувчилар томонидан ОАК эътироф этган илмий журналларда чоп эттирилган мақолалар салмоғини орттириш юзасидан тадбирлар белгилаш ва ижросини таъминлаш (муддати: ўқув йили давомида);
факультет профессор ўқитувчиларининг илмий фаолияти бўйича докторлик диссертатцияси мавзусини тасдиқлатиш (6 ойичида), кейинги илмий кенгашларда докторлик дисертатциялари мавзуси бўйича олиб борилган ишларни муҳокамасини ўтказиш белгилансин.
иқтидорли талабаларнинг илмий тадқиқотлари ҳақидаги маълумотларни ҳамда шахсий ҳужжатлар йиғма жилдилари мониторингини мунтазам олиб бориш (муддати: ўқув йили давомида);
талабаларни Республика фан олимпиадаларига тайёрлаш борасида олиб борилаётган ишларни кафедра йиғилишлари ва факультет кенгашларида мунтазам танқидий ўрганиб бориш (муддати: ўқув йили давомида);
вилоятдаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқув жараёнига кафедраларнинг асосий иш ўрнидагиларга нисбатан камида 10% етакчи-профессор-ўқитувчиларини ўриндошлик ёки соатбай шаклида жалб этилишини таъминлаш (муддати: янги ўқув йили бошидан);
ҳудудларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларининг мунтазамлигини таъминлаш (муддати: ўқув йили давомида)
4. Мазкур қарор ижросининг назорати факультет декани зиммасида қолдирилади.