Javoblar
1
Фарғона водийсини илк ўрта асрлардаги хўжалик ҳаётини акс эттирувчи археологик объектларни солиштириб ўрганишга кўра деҳқонлар ва чорвадорларнинг ўзаро муносабатлари ўрганилаётган даврда динамик равишда ривож топади. Бироқ, Фарғона кўчманчи-чорвадорлари ҳақида гап кетганда бир жараёнга эътибор бериш керак. Бу уларнинг хўжалик машғулотлари билан боғлиқ бўлиб, мазкур воқелик этнография маълумотлари билан танишиш давомида кўзга яққол ташланади. Маълумки, қадимдан водий чорвадорлари Ўрта Осиёни бошқа ерларидан бир оз фарқ қиладиган ўзига хос хусусиятларига эга бўлган. Этнографик маълумотларга кўра, ярим кўчманчи аҳоли асосий машғулоти чорвачилик билан бир қаторда деҳқончилик, хусусан, лалмикор деҳқончилик билан ҳам шуғулланган. Масалан, Қўқон хонлиги даврида водийни тоғ ҳудудлари билан деҳқончилик воҳалари оралиғидаги айрим ҳудудларда (тоғолди, адир) деҳқончилик қиладиган ярим кўчманчи аҳоли яшаган [1]. Бу жараён илк ўрта асрларда ҳам кузатилган ва у кўпгина шу давр қабристон материаллари таркибида ҳам яққол кўзга ташланади. Кейинги пайтда қўлга киритилган археологик материаллар Фарғона водийсида илк ўрта асрларда қуйидаги хўжалик юритиш усуллари бўлганини кўрсатмоқда: 1) Деҳқончилик. Воҳа деҳқонларини ғалла, пахта, ипак ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари етказишгани ҳақида ашёвий далиллар бор. Бундай анъанавий хўжалик юритиш водийда узоқ тарихга эга, яъни милоддан аввалги II минг йиллик ўрталаридан – илк деҳқончилик маконлари пайдо бўлгандан бошлаб давом этиб келмоқда. 2) Ҳунармандчилик. Бу асосан шаҳар аҳолиси ва айрим қишлоқлар ҳаёти билан боғлиқ бўлиб, водийда илк ўрта асрларда жуда ривожланган. Ёзма манбалар водийда VII-VIII асрларда 100 дан ортиқ шаҳарлар бўлганлигини хабар берадилар. Шаҳарларда асосан ҳунармандчилик ва айрим олинган шаҳарларда қишлоқ хўжалик товарларини қайта ишлаш мавжуд бўлган. Бу хўжалик юритиш усули олдинги – антик давр шаҳар ҳаёти учун ҳам қайд этилган. Масалан, Хитой ёзма манбаларида Ючен (Ўзган яқинидаги Шўрабашот ёдгорлиги) шаҳар ҳокими тўғрисида маълумот бор [2]. 3) Чорвачилик. Бу хўжалик тури билан кўчманчилар шуғулланиб, улар тоғ ва адирлардаги яйловларда хўжалик юритишган; чорваларга яйлов қидириб бир жойдан иккинчи ерга кўчиб юришган, археологик топилмаларга кўра майда ва йирик шохли (қўй, мол, эчки) ва транспорт ҳайвонлари (от, эшак, туя) боқишган. Бундан ташқари улар ҳаётида овчилик ва ҳарбий жанговарлик фаолияти катта роль ўйнаган.
2
Kushon davri Markaziy Osiyo xalqlarini moddiy va ma'naviy madaniyatida jiddiy o'zgarishlar bo'lganligi bilan izohlanadi. Buyuk Kushonlar saltanatining taqdiri, ma'naviyati nuqtai nazaridan ayanchli tugadi, ya'ni o'z davrida uning tarixi va madaniyati deyarli yozilmadi. U haqda qadimgi ma'lumot juda kam, yozuv yodgorliklari ham unchalik ko'p emas. Markaziy Osiyoda mil. avv. IV-II asrlarda oraniy yozuv asosida Xorazm, Parfiya va So'g'd yozuvlari paydo bo'ladi.
Do'stlaringiz bilan baham: |