Фарғона тумани прокуратурасига Биз Қорасув, Аввал, Ўрта қишлоқ МФЙ ларда яшовчи 8 нафар фуқаролар Абдурахимов Ўткирбек Шерзод ўғли, Янтасов Шухратжон Тоирович, Янтасов Дилшоджон Тоирович, Мирзалиев Умиджон Хусанович, Назаров Элёр Эргашали ўғли, Икромов Донёр Эргашали ўғли, Назаров Эргашали Икромович Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги
"Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги 709-сонли қарорига асосан 2022 йил 24 февралда Ўрта қишлоқ МФЙ ҳудудида деҳқон хўжалигига мўлжалланган ерларнинг 20 та Лотидан 8 тасини 8 нафар фуқаро "e-auksion" сайтида очиқ танлов асосида ютиб олдик. Барчамизда ютиб олганлигимиз тўғрисида қонуний ғолиблик баённомалар ҳамда Фарғона тумани ҳокими Шухрат Мўминов билан тузилган икки томонлама шартномалар мавжуд. Бироқ 2022 йил 24 февралда қонуний ғолиб бўлишимизга қарамасдан 8 нафар фуқароларнинг ерларини ҳеч ким томонидан ўлчаб ажратиб берилмаяпти. Бир неча бор Ўрта қишлоқ МФЙ ҳоким ёрдамчисига ва МФЙда ишловчи ҳодимларга ер ажратиб беришларини сўраб мурожаат қилдик. Ўрта қишлоқ МФЙ ҳоким ёрдамчиси (палончиев Жаҳонгир) бизга 8 нафар фуқарога тафсиянома ёзиб бермаганлигини айтиб ҳамда очиқ танлов асосида ютқазиб қўйган фуқаролар норози эканлигини сабабли ер ажратиб берилмаётганини айтди.Бироқ 709-сонли қарорнинг Деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкаларини ижарага беришнинг маъмурий регламентининг 4-иловасига асосан ҳоким ёрдамчиси тавсияномаси 10дан 20 баллгача балл берилиши дафтарда турувчи фуқароларга ҳам юқорироқ балл бериш кўзда тутилган.
Шунингдек, Фарғона тумани кадастр палатаси ҳодимлари Ғолиб бўлган фуқароларга Лотларни ажратиб бериш учун Ўрта қишлоқ МФЙга келишкани бироқ Ўрта қишлоқ МФЙ ҳоким ёрдамчисига бир неча бор мурожаат қилишимизга қарамасдан бизни 8 нафар фуқарони чақирмагани ва сабабини ғолиблар рўйхатида йўқ эканлигимиз айтилди. Фарғона туманида ташкил этилган Штабда ишловчи ҳодимлар ҳам Ўрта қишлоқ МФЙга келган кадастр палатаси ҳодими (палончиев Феруз) ҳам биз қонуний ғолиб бўлганимизи айтишди лекин Фарғона тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари (Палончиев Иқбол) томонидан вақтинча Лот ажратишни тўхтатиб турилиши айтилган. 2022 йил 26 мартда Фарғона тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари (Палончиев Иқбол) қабулига "e-auksion" сайтида очиқ танловда иштирок этиб ғолиб бўлмаган фуқаролар билан биргаликда борилди. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари ваколат доирасида эмаслигини ва қонуний баҳо бериш учун прокуратурага ёки Суд органларига боришимиз айтилди.
Биз 8 нафар фуқаролар ва ичимизда "дафтар"да рўйхатда турувчи фуқаролар "e-auksion" сайтида очиқ танлов асосида қонуний ғолиб бўлиб ҳам ўз ерларимиз нима учун ажратиб берилмаётганлиги ва нима учун Суд органларига ва бошқа давлат ташкилотларига сарсон бўлиб боришимиз кераклигини Президентимиз айтканидек инсон қадри бош шиор эканлигини ҳисобга олган ҳолда.
Юқоридагиларни инобатга олиб бизни сарсон қилмасдан масаламиз ечимини сўраймиз.