Фарғона шахар 3-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши 1-сонли баёни



Download 86 Kb.
bet3/4
Sana29.05.2022
Hajmi86 Kb.
#618039
1   2   3   4
Bog'liq
3-МТТ ЖШ хисобот

Х И С О Б О Т И
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан охирги йилларда
бошланғич касаба уюшмаси ташкилотларига жуда катта эътибор берилмоқда.
Узбекистон Республикаси Конунчилик палатаси томонидан 2019 йил 24 октябрь куни кабул килинган ва Сенат томонидан 2019 йил 30 ноябрь куни маъкулланган «Касаба уюшмалари тугрисида»ги Конун 2019 йил 6 декабрь куни Узбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан имзоланган.
«Касаба уюшмалари тугрисида»ги Конун 2020 йил 6 март кунидан конуний кучга кирган. Бу конун кабул килиниши албатта касаба уюшмаларига Давлат томонидан алохида эътиборини тасдикламокда.
2020 йилда яна бир мухим вокеялардан бири, бу хисобот-сайлов йигилишларини утказилиши. Хар бир ташкилотда Узбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари органларида хисобот-сайловларни утказиш тугрисида»ги Низомга асосан хисобот-сайлов йигилишлари утказилди. Бизнинг ташкилотимизда йигилиш утказилиб, янги 5 йиллик муддатга бошлангич касаба уюшмаси раиси сайланди.
Рухсатингиз билан 2021 йил давомида касаба уюшмаси қўмитаси томонидан амалга
оширилган айрим ишларга тўхталиб ўтсам.
2021 йилнинг бошида йиллик иш режа тузилиб, шу асосида ишлар олиб борилди. Ташкилотда 23 нафар ходим ва хизматчилар фаолият юритмоқда. Шулардан, 2 нафари олий маълумотли, 8 нафари ўрта махсус маълумотли, 1 нафари пенсионер ва 13 нафари ишчи ходимлардир.
Ташкилот маъмурияти билан бошланғич касаба уюшма қўмитаси ўртасида тузилган жамоа шартномаси иш берувчи билан муассасадаги касаба уюшма аъзолари ўртасидаги меҳнат, ижтимоий-иқтисодий, маънавий, интеллектуал ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаб, касбга оид барча муносабатларни тартибга солиб келмоқда.
Ижтимоий шериклик тизимига асосан, маъмурият билан ҳамкорликда ташкилот фаолиятини ривожлантиришга қаратилган тадбирлар амалга оширилди. Педагогларга ички меҳнат тартиб қоидалари ишлаб чиқилишида, ходимларни ишга қабул қилиш ва ишдан озод қилишда, шу каби бошқа ҳужжатларни расмийлаштиришда касаба уюшмаси қўмитаси фаол иштирок этди.
Касаба уюшмаси қўмитасига келиб тушган ёзма ва оғзаки мурожаатлар талаби Меҳнат кодекси асосида қондирилди. Зарур бўлган ҳолатларда юқори касаба уюшмаси ташкилотлари вакиллари амалий ёрдамга ташриф буюришди. Ходимларни ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган давра суҳбатлари бир неча бор мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилди. Шу туфайли низоли ҳолатлар вужудга келмади. Мурожаатлар сони ўтган йилга нисбатан камайди.
Касаба уюшмаси қўмитаси хонасида ижтимоий ҳимояга мухтож ходимлар рўйхатига
ўзгартиришлар киритилди. Рўйхат ҳамда тушган аризаларга мувофиқ, ходимларга санаторий учун йўлланмалари ва моддий кўмак бериб келинмоқда.
Касаба уюшмаси қўмитаси тавсиясига мувофиқ, 3 нафар ходимларимизга моддий ёрдам берилди. Йил давомида жамоа шартномаси тадбирларини бажариш учун бир ходимга ўртача сарфланган маблағ ___________сўмни ташкил этди. Ўтган йилда иш ҳақидан муддати ўтган қарздорлик юзага келмади.
Иш берувчи томонидан ходимларга қулай, хавфсиз меҳнат шароитлари яратилди. 2 та гурухга сув иситиш мосламаси куйилди. Ташкилот худудига кузатув камералари урнатилди.
Меҳнат муҳофазаси бўйича олиб борилаётган ишлар назорати касаба уюшмаси томонидан тайинланган вакил орқали амалга оширилмоқда.
Юқори касаба уюшмаси ташкилотлари томонидан ташкил қилинаётган спорт мусобақаларида, турли кўрик-танловларда ташкилотимиз фаол иштирок этиб, фаҳрли ўринларни эгаллаб келмоқда.
Ҳар йили ташкилотда ишловчи аёллар ўртасида шашка-шахмот бўйича спорт мусобақаси ўтказиш анъана тусига кириб бормоқда. Бу тадбирларни уюшқоқлик билан ўтказилди. Барча иштирокчилар қимматбаҳо совғалар ва дипломлар билан тақдирландилар.
Касаба уюшмаси ташкилотларининг чинакам уюшқоқ ва соҳада таъсирчан кучга айланиши учун ҳали фойдаланилмаган имкониятлар мавжуд. Касаба уюшмаси қўмитасининг энг асосий вазифаси ишловчиларни ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш экан, бизга берилган ишончни оқлашга, келгуси йилда бу борадаги ишлар кўламини янада кенгайтиришга ҳаракат қиламиз. Сизларга фарзандларимизга таълим-тарбия беришдек улкан вазифаларни амалга оширишингизда куч-ғайрат, ишларингизда улкан зафарлар тилаймиз.

Фарғона шаҳар 3-МТТ меҳнат


жамоасининг умумий йиғилишининг 2022 йил
_____________ 1-сонли баённомасига 3-илова

Фарғона шаҳар 3-мактабгача таълим ташкилоти маъмурияти ва касаба уюшмаси қўмитаси ўртасида 2019-2021 йилларга мўлжаллаб тузилган жамоа шартномасини


2021 йилда бажарилиши ҳақида текширув

Download 86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish