Фарғона политехника институти



Download 1,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/92
Sana24.02.2022
Hajmi1,36 Mb.
#198142
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   92
Bog'liq
kasbij talim metodikasi

Назорат учун саволлар: 
 
1. Ўқитишнинг модул тизимининг долзарблигини тушунтириб беринг. 
2. Нима учун илмий-техника тараққиёти даврида замонавий ўқитиш тизими 
инсоннинг индивидуал қобилиятларини ривожлантиришга йўналитирилиши керак? 
3. Модулли ўқитиш одам бош миясининг ўзлаштириш тизимига мослашганини 
тушунтириб беринг.
4. Модулли ўқитиш самарадорлиги омилларини тушунтириб беринг. 
5. Модулли ўқитишни амалга ошириш босқичларини кўрсатиб беринг.
6. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури моҳиятини тушунтириб беринг. 
7.Ўқитишда Модел тизимининг асл мохияти нимадан иборат? 
8. Ўқитишда модел тизимининг афзалликлари нимадан иборат? 
9. Модулли ўқитишнинг мақсади нимадан иборат? 
10. Модуллиўқитишнинг асосий омиллари ва босқичлари нимадан ташкил топган? 
 
3-Маъруза 
ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯНИНГ ТАМОЙИЛЛАРИ ВА ЭЛЕМЕНТЛАРИ 
Режа: 
1. Педагогик технология тушунчаси. 
2. Янги педагогик технологияларнинг асосий тамойиллари. 
3. Таълимий педагогик технология тизимини яратиш. 
Таянч сўз ва иборалар: 
Технология, педагогик технология, тизимли услуб, таълим жараёнини лойиҳалаш, 
такрорланувчан таълим натижалари, дастурлаштирилган таълим, бихевиоризм 
таълимоти, стимул-реакция, илғор ижодкор, меҳнат турлари, диагноз (ташҳис), 
тамойиллар ва элементлар.
 
«Технология» атамаси юнонча сўз бўлиб, «techne» - маҳорат, санҳат ва «logos» - 
тушунча, ўрганишни англатади. Демак, технология – ҳунар, санҳат маъносини билдиради ва 
жараёнларни амалга ошириш усуллари ҳамда воситалари ҳақидаги билимлар йиғиндиси, 
шунингдек объектда содир бўладиган сифат ўзгаришлар тушунилади. 
Педагогик технология тушунчасига берилган таърифлар хилма-хил бўлиб, улар 
қуйидагича таърифланади: 
- Педагогик технология – бу, таълим шақлларини оптималлаштириш мақсадида 
техник воситалар, инсон салоҳияти ҳамда уларнинг ўзаро таъсирини инобатга олиб ўқитиш 
ва билим ўзлаштиришнинг барча жараёнларини аниқлаш, яратиш ва қўллашнинг тизимли 
усулидир(ЮНЕСКО).
- Педагогик технология – бу, ўқитувчи амалиётга жорий этиш мумкин бўлган 
педагогик тизим лойиҳасидир(В.П.Беспалько). 
- Педагогик технология, педагогик мақсадларнинг рўёбга чиқиши учун фойдаланиладиган 
шахсий, ускунавий воситаларнинг тизими мажмуасини ва фаолият кўрсатиш тартибини 
билдиради(М.В.Кларин). 
- Педагогик технология – таълимда режалаштирилган мақсадларга эришиш жараёнининг 
тавсифидир(И.П.Волков). 
- Педагогик технология – бу, ўқитувчининг таълим-тарбия воситалари ёрдамида 
ўқувчиларга муайян шароитда ва маълум кетма-кетликда таъсир кўрсатиши ва акс таъсир 


15 
маҳсули сифатида уларда олдиндан белгиланган шахс сифатларини жадал шақллантириш 
жараёнидир (Н.С.Саидахмедов). 
Педагогик технологиялар бўйича билдирилган фикрларни умумлаштирсак педагогик 
технология мазмуни, педагогнинг касбий фаолиятида энг замонавий ўқитиш воситаларидан 
фойдаланган ҳолда ўқитиш самарадорлигини ошириш, ўқувчиларнинг билим олиш сифатини 
яхшилаш, талаб этилган билим даражасига эриши учун таълим жараёнини олдиндан 
лойиҳалаштиришдан иборат деб тушуниш мумкин. Педагогик технологиянинг марказий 
муаммоси ўқувчи шахсини ривожлантириш орқали таълим мақсадига эришишни 
таъминлашдан иборат. 

Download 1,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish