Схема→Корректировка→Копироватьвыбранные объектыменюсидан Копирование объектов мулоқот ойнасини чақирамиз. Бу ойнада иккинчи ойнача Копирование по одному узлукарточкасига ўтамиз. Кейин схемада курсор билан устун ўрнатилишикерак бўлган кейинги тугунни кўрсатамиз ва шу усул билан барча устунларни яратамиз.
Яратилган устунлар устига юк кўтарувчи ва боғловчи ригелларни ўрнатиш учун Схема→Корректировка→Добавить элементбуйруғи орқали чақириладиган Добавить элементмулоқот ойнасидан фойдаланиб ушбу устунларни чапдан ўнгга қараб ясаш усули билан элемент қўшамиз ва ҳисоб схемаси горизонтал элементлари - ригелларини яратамиз (7-расм).
7-расм. Тўрлар ёрдамида устун ва тўсинлар яратиш.
Пойдевор деворлари устидаги қаватлараро ораёпмани яратиш Лойиҳаланаётган кўп қаватли турар жой биносида қаватлараро ёпмалар кўп тешикли ичи кавакли плиталардан фойдаланилади. Пойдевор деворлари устидаги қаватлараро ораёпмани моделлаштириш учун КЭ 4 (КЭ пространственной фермы) бикирликдаги ўзаро кесишувчи элементлардан (крестовыми связями) фойдаланамиз (8-расм). Бу яратилган плита тугунлари ва устун тугунларида X ва Y йўлари йўналишлари бўйича кўчишлар бирлаштирилади.
1-қават элементларини моделлаштириш 1-қават устунини яратиш учун Схема→Корректировка→Добавить узел менюси орқали Добавить узелмулоқот ойнасини экранга чиқарамиз. Ушбу ертўла қаватининг биринчи устунининг иккинчи тугуни координатасини аниқлаб оламиз, яъни унинг координаталари (0, 0, 2.1). Ушбу тугун 1-қават устунини биринчи тугуни билан уста уст тушади, ушбу устуннинг баландлиги 3.3 м бўлганлиги учун колоннанинг иккинчи тугуни координатаси мос равишда (0, 0, 5.4) эканлигини аниқлаш қийин эмас. Демак топилган координатали тугунни киритиш учун Добавить узелмулоқот ойнасидаги майдончаларга мос равишда (0, 0, 5.4) маъмотларни киритамиз ва Применить тугмасини босамиз.Ҳосил бўлган янги тугун вапастки қаватнинг устуни иккинчи тугуни билан уларни элемент қўшиш бўйруғи орқали стержен элементлари орқали бирлаштирамиз. Ҳосил бўлган устун элементини ертўла қаватининг бошқа устунлари учларига нусхалаймиз. Бунинг учун Выбор→Отметка элементов меню бандини бажарамиз ва курсор ёрдамида схеманинг 1-қаватидаги биринчи элементларини белгилаб оламиз (белгиланган элемент қизил рангга бўялади). Чекли элементни кўчириш учун унинг тугунларини ҳам белгилаб олиш керак. Бунинг учун Выбор→Отметить узлы, принадлежащие отмеченным элементамбуйруғини бажарамиз.